Ўриндошлик асосидаги иш пенсияга қандай таъсир қилади

preview

Пенсияни ҳисоблашда иш стажи ва ўриндошлик асосидаги даромад ҳисобга олиниш-олинмаслигини kadrovik.uz илтимосига кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия бошқармаси методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтирди:

 

– Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига  қуйидагилар киритилади :

  • 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланган иш ҳақи кўринишидаги барча даромадлар;
  • 2019 йил 1 январдан кейинги давр учун – қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар.

Ушбу иш ҳақи асосий иш жойи бўйича  ҳам, ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича ҳам олиниши мумкин.

 

Ўриндошлик асосидаги иш бўйича иш ҳақи ва пенсия миқдори

Ўриндошлик асосидаги иш бўйича олинган иш ҳақи пенсия миқдори ошишига таъсир қилиши мумкин, лекин ҳар доим ҳам эмас.

Пенсияни ҳисоблаш учун ПҲБМнинг 12 бараваридан кўп бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи қабул қилинади . Агар асосий иш жойи бўйича иш ҳақидан ҳисобланган ўртача ойлик даромад ПҲБМнинг 12 бараваридан кам бўлса, ўриндошлик асосидаги иш бўйича иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар пенсия миқдорига ижобий таъсир қилади.

Агар асосий иш жойидаги иш ҳақидан ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи ПҲБМнинг 12 бараваридан ошса, ўриндошлик асосидаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар пенсия миқдорига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди.

Аммо, агар ўртача ойлик иш ҳақи миқдори чеклови ошса, келгусида  бу маълумотлар  қўл келиши мумкин.

 

Ўриндошлик асосидаги иш ва иш стажи

Ўриндошлик асосидаги иш иш стажининг ошишига олиб келмайди. Агар иш даврлари бир-бирига тўғри келса, пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган аризачининг хоҳиши бўйича иш стажига фақат битта давр киритилади .

Аммо агар сиз асосий иш жойи бўйича иш стажини тасдиқлай олмасангиз, лекин уни ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича тасдиқлашингиз мумкин бўлса, бу маълумотлар ҳисобга олинаётган иш стажини оширишга ёрдам беради.

 

 

Ўзбекистонда ижтимоий таъминот: ходим туғруқ таътилига чиққанда, нафақага чиққанида ёки ногирон бўлганида иш берувчи ижтимоий ёрдамни қандай ташкил қилиши мумкин ходимларнинг ижтимоий таъминоти, ўзбекистонда ижтимоий таъминот, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ходимларни иш берувчидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш Ўзбекистонда ижтимоий таъминот. Ўзбекистонда меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти ҳақида батафсил маълумот. Ходим туғруқ таътилида нафақага чиққан ёки ногирон бўлганида ижтимоий ҳимояни рўйхатдан ўтказиш шартлари. Сиз ходимларнинг ижтимоий таъминоти ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин бўлади /uz/publish/doc/text188567_urindoshlik_asosidagi_ish_pensiyaga_qanday_tasir_qiladi