Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Ишга қабул қилишни расмийлаштириш тартиби
Ишга қабул қилиш қандай босқичлардан ташкил топган? Меҳнат шартномаси қандай шаклда тузилади ва у ўз ичига қандай реквизитларни олади? Меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув қандай киритилиши керак?
Янги МК бўйича ишга қабул қилишни ҳужжатли расмийлаштиришнинг бу ва бошқа ўзига хос жиҳатлари – «Норма» эксперти, юрист Ленара Хикматованинг тавсиясида:
– Ишга қабул қилиш ўз ичига уч босқични олади :
1) таништириш тартиб-таомили;
2) меҳнат шартномасини тузиш;
3) ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш, маълумотларни ходимнинг меҳнат дафтарчасига ва «Ягона миллий меҳнат тизими» (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш.
I. Таништириш тартиб-таомили
Бу қуйидагилар учун керак:
- ходим – қайси ишни бажариш учун ишга қабул қилинаётган бўлса, ўша ишнинг мазмуни ва меҳнат шароитлари билан танишиши учун. Бунинг учун иш берувчи:
– унга бўлғуси меҳнат мажбуриятлари тўғрисида тўлиқ маълумот бериши;
– унинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган ташкилотнинг ички қоидалари (ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномаси ва б.) билан таништирилиши керак . Эътибор беринг – таништириш меҳнат шартномаси тузилгунга қадар амалга оширилади, кейин эмас;
- иш берувчи – у билан суҳбатлашиб ва ишга қабул қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни ўрганиш орқали ходим ҳақида маълумот олди. Уларнинг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги мақола орқали танишиш мумкин:
– Ишга қабул қилишда қандай ҳужжатлар талаб қилиниши керак.
Ушбу мақсадлар учун янги Меҳнат кодекси иш берувчининг суҳбат ва саралаш танловини ўтказиш ҳуқуқини тўғридан-тўғри назарда тутади.
Ишга қабул қилиш чоғида танлов ўтказиш тартибига, агар ташкилотнинг ички қоидалари билан ушбу тартиб-таомилни тартибга солиш назарда тутилган бўлса, йўл қўйилади .
Иш берувчи танлов ўтказиш тўғрисидаги низомни касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишув бўйича тасдиқлайди.
Агар айрим тоифадаги ходимларни ишга қабул қилиш учун танлов ўтказиш қонунчилик томонидан белгиланган бўлса – танлов ўтказиш шарт.
Мисол учун, педагог ходимлар 10.02.2006 й. 20-сон ВМҚ иловага мувофиқ ОТМларга танлов асосида қабул қилинади.
Агар номзод суҳбат, танловда иштирок этишдан ёки зарур ҳужжатларни тақдим этишдан бош тортса, иш берувчи уни ишга қабул қилишни рад этишга ҳақли .
Иш берувчи ишга қабул қилишни қонуний равишда рад этиши мумкин бўлган бошқа ҳоллар тўғрисида қуйидаги мақолада ўқинг:
– Қачон ишга қабул қилишни рад этиш ва рад этмаслик мумкин.
II. Меҳнат шартномасини тузиш
Агар томонлар унинг барча шартлари бўйича келишувга эришган ва уни имзолаган бўлса, меҳнат шартномаси тузилган ҳисобланади.
Меҳнат шартномаси шакли
Меҳнат шартномаси ёзма шаклда тузилади (11.03.1997 й. 133-сон ВМҚ томонидан тасдиқланган тахминий шаклга қаранг).
Меҳнат шартномаси камида икки нусхада тузилади. Шартноманинг бир нусхаси ходимга топширилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади. Ҳар бир нусха бир хил кучга эга, тарафлар томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади (мавжуд бўлган тақдирда).
Иш берувчи номидан меҳнат шартномасини ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс имзолайди.
Меҳнат шартномасининг нусхаси ходим томонидан олинганлиги далили иш берувчида сақланадиган меҳнат шартномаси нусхасидаги ходим имзоси билан тасдиқланади .
Ҳар бир ходим билан индивидуал меҳнат шартномаси тузилади – алоҳида рақам билан.
Меҳнат шартномаси – бу аниқ бир шахс ва иш берувчи ўртасида ушбу иш берувчида муайян шартлар асосида меҳнат вазифасини бажариш тўғрисида икки томонлама келишувдир. Шартлар бир хил ёки фарқли бўлиши мумкин.
Ташкилот ҳар бир oператор билан якка тартибдаги меҳнат шартномасини тузади. Ҳар бир тузилган меҳнат шартномаси ўз рақамига эга бўлади.
Ходимдан ишга қабул қилиш тўғрисида ёзма ариза олиш керакми
Йўқ, бу шарт эмас. МКда бундай талаб мавжуд эмас. Аммо агар сиз иш изловчилардан ишга қабул қилиш тўғрисида аризалар олсангиз, бу бузилиш эмас. Уни ходимнинг шахсий варақасига солиб қўйинг. Асосийси, ҳар қандай ҳолатда ҳам сизда ходим билан меҳнат шартномаси тузилган бўлиши керак, чунки у ишга кириш тўғрисида буйруқ чиқариш учун асос бўлади .
Агар ходим билан унинг манфаатларини кўзлаб муддатли меҳнат шартномаси тузилаётган бўлса, ариза керак бўлиши мумкин. Агар низо келиб чиқса, иш берувчи унинг хулосасининг асосли эканлигини исботлаши керак бўлади. Ходимнинг маълум муддатга ишга қабул қилиш илтимоси акс этган ариза бундай исбот ва ушбу илтимоснинг асоси бўлади. Шундай қилиб, иш берувчида муддатли меҳнат шартномасини тузиш ташаббуси ва қизиқишини ходимнинг ўзи кўрсатганлигининг тасдиғи бўлади.
Меҳнат шартномаси реквизитлари
Меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, тарафларининг реквизитлари кўрсатилади .
Ходимнинг реквизитлари:
- фамилияси, исми ва отасининг исми;
- шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
- яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
- СТИР, ЖШШИР, ШЖБПҲР (мавжуд бўлганда).
Иш берувчининг реквизитлари:
- номи:
– ташкилот ёки ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси учун – номи;
– жисмоний шахс учун – фамилияси, исми, отасининг исми ва паспорт маълумотлари (ID-карта маълумотлари);
– якка тартибдаги тадбиркор учун –фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт маълумотлари (ID-карта маълумотлари), шунингдек ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси;
- иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар ва вакилга тегишли ваколатлар берилганлигининг асоси (агар иш берувчи – ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси иш берувчи бўлса, иш берувчи вакилининг ваколатлари учун устав, низом, ишончнома ва бошқалар асос бўлиши мумкин);
- жойлашган ери:
– юридик шахс бўлган иш берувчининг почта манзили ёки ташкилотнинг алоҳида бўлинмаси;
– жисмоний шахс бўлган иш берувчининг яшаш ёки турган жойи манзили;
СТИР (бундан якка тартибдаги тадбиркорлар бўлмаган жисмоний шахслар бўлган иш берувчилар
мустасно);
- юридик шахс бўлган иш берувчилар ёки уларнинг алоҳида бўлинмалари учун банк реквизитлари;
- иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон
- почта манзили ва бошқалар).
Агар меҳнат шартномасини тузишда юқоридаги реквизитлардан бирортаси унга киритилмаган бўлса, бу – меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки уни тузилмаган деб тан олиш учун сабаб бўлмайди. Шунчаки меҳнат шартномасига қўшимча келишув тузиш орқали уни етишмаётган реквизитлар билан тўлдиринг.
Меҳнат шартномасининг кучга кириши
Меҳнат шартномаси тарафлар томонидан имзоланган кундан эътиборан кучга киради.
Ходим меҳнат шартномасида белгиланган санадан эътиборан меҳнат вазифаларини бажаришга киришиши шарт. Агар меҳнат шартномасида иш бошланадиган кун белгиланмаган бўлса, ходим шартнома кучга кирган кундан кейинги иш кунида ишга киришиши керак .
Ходим меҳнат вазифаларини жума куни (меҳнат шартномаси имзоланган кунда) ёки душанба куни (имзоланган кундан кейинги иш куни) бажаришга киришиши мумкин.
Янги ходим билан меҳнат шартномаси олдиндан тузилди – ходиманинг ҳомиладорлик ва туғиш таътилига ҳақиқатда кетишидан олдин. Аммо бунда – янги ходим ишга чиқадиган аниқ сана кўрсатилган. Агар бу бажарилмаса, шартнома имзоланган кундан кейинги кун ишга чиқиш санаси ҳисобланади.
Ходимни ҳақиқатда ишга қўйиш
Агар ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахс ходимни ҳақиқатда ишга қўйса (ёки буни унинг хабари билан бошқалар амалга оширса), агар ҳатто ходим «расмийлаштирилмаган» тақдирда ҳам – меҳнат шартномаси тузилмади, буйруқ чиқарилмади – бу меҳнат шартномасини тузиш деб ҳисобланади.
Бу ҳолда иш берувчи иш бошланган кундан эътиборан уч кунлик муддатда меҳнат шартномасини тузиши ва янги ходимни ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариши шарт .
Агар ишга бунга ваколати бўлмаган ходим қўйган бўлса ва иш берувчи ишга қабул қилишни расмийлаштиришдан бош тортса
У ҳолда манфаатларини кўзлаб иш бажарилган иш берувчи бундай жисмоний шахсга у ҳақиқатда ишлаган вақт (бажарган иши) учун тегишли мураккабликдаги (малакадаги) ишни бажарганлик учун белгиланган тариф ставкасидан (маошдан) келиб чиқиб ҳақ тўлаши шарт.
III. Ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқариш ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотларни ходимнинг меҳнат дафтарчасига ҳамда ЯММТга киритиш
Иш берувчи меҳнат шартномаси асосида буйруқ чиқаради. Қуйидаги кетма-кетликка амал қилиш муҳим:
1) аввал меҳнат шартномаси тузилади;
2) кейин буйруқ чиқарилади.
Меҳнат шартномасини тузиш ва буйруқ чиқариш саналаридаги номувофиқлик меҳнат шартномасини ЯММТда рўйхатдан ўтказишда қийинчиликлар юзага келишига олиб келиши мумкин.
Буйруқнинг мазмуни меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ бўлиши керак. Буйруқ ходимга иш бошланган кундан бошлаб уч кун ичида имзо остида эълон қилинади. Ходимга буйруқнинг нусхасини бериш шарт эмас. Аммо агар ходим буни талаб қилса, рад этиш мумкин эмас. Нусха ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахснинг имзоси, шунингдек муҳр (агар мавжуд бўлса) билан тасдиқланади.
Ходим буйруқ нусхасини олгани далилини қайд қилиб қўйинг. Бунинг учун ходим буйруқнинг асл нусхасида ёки журналда ёхуд буйруқлар китобида, агар улар юритилса, олгани ҳақида имзо қўйиши мумкин.
Иш берувчи буйруқ асосида ишга қабул қилиш тўғрисида ходимнинг қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига (бор бўлган тақдирда) ёзув киритади, ходим ушбу ёзув билан уч кун ичида Т-2 шаклидаги шахсий варақада таништирилиши керак.
Иш берувчи буйруқ асосида беш кун ичида ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритади.
Буни қандай амалга ошириш кераклиги ҳақида батафсил my.mehnat.uz сайтидаги йўриқномада баён қилинган.
Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни қандай киритиш керак
Қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари бекор қилинмаганлигини эслатиб ўтамиз. Агар у ходимларда бўлса, иш берувчи уларни юритишга мажбур. Бу ҳақда батафсил қуйидаги мақолада ўқинг:
– Янги Меҳнат кодекси қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаларини юритиш мажбуриятини сақлаб қоладими.
1. Меҳнат дафтарчасининг «Иш ҳақида маълумот» бўлимининг 3-устунига сарлавҳа шаклида ташкилотнинг тўлиқ номини киритинг. У уставда ва бошқа таъсис ҳужжатларида ташкилот номига мос келиши керак.
Агар ходим алоҳида бўлинмага қабул қилинаётган бўлса, унинг ҳам номи кўрсатилади.
Ёзув қўлда ёки ташкилот номини ўз ичига олган штамп ёрдамида қилиниши мумкин.
2. 1-устунда сарлавҳаси остида ёзувнинг тартиб рақамини қўйинг.
3. 2-устунда ишга қабул қилиш санасини кўрсатинг.
4. 3-устунга: «_______ устахонага, бўлимга, бўлинмага, участкага ва ҳоказоларга (тайинланган ёки сайланган) _______лавозимига (касби, мутахассислиги бўйича) ишга қабул қилинди» деб ёзинг. Шунингдек, малака тоифасини кўрсатинг (агар у берилган бўлса).
5. 4-устунга ёзув қайси ҳужжат асосида киритилганини ёзинг, унинг санаси ва тартиб рақамини қўйинг.
т/р |
Сана |
Ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар |
Ёзув қайси ҳужжат асосида киритилган (сана, рақам) |
||
йил |
кун |
ой |
|||
1 |
2 |
3 |
4 |
||
|
|
|
|
Тошкент Давлат иқтисодиёт университети |
|
1 |
20__ |
26 |
09 |
Юрисконсульт лавозимига қабул қилинди |
26.09. 20____ йилдан 115-сонли буйруқ |
6. Қоғоз меҳнат дафтарчасини қабул қилиш тўғрисида Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиш китобига ёзув киритинг.
Ўзаро яқин қариндош ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг (ота-она, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғиллар, қизлар, эр-хотин, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) айнан битта давлат ташкилотида бирга хизмат қилиши, агар уларнинг бирга хизмат қилиши улардан бирининг иккинчисига бевосита бўйсунишига ёки унинг назорати остида бўлишига боғлиқ бўлса, тақиқланади . Ушбу қоидадан истиснолар 11.03.1997 йилдаги 133-сонли ВМҚ томонидан белгиланади.
Нодавлат ташкилотларга қариндошларнинг бирга хизмат қилиши тўғрисидаги чеклов тааллуқли эмас.