Қайси қўшимча ва ижтимоий таътилларни пулли компенсация билан алмаштириш мумкин

preview

Ҳар йиллик асосий меҳнат таътилидан ташқари ходимлар ижтимоий ва қўшимча таътиллар олиши мумкин. Уларнинг барчаси турли асослар бўйича тақдим этилади, улардан баъзилари эса ходимнинг илтимоси бўйича пулли компенсация билан алмаштирилиши мумкин. Аммо баъзиларини мутлақо алмаштириб бўлмайди.

Эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕСНИНГ изоҳи бу масалада хатога йўл қўймаслик учун ёрдам беради:

 

Қўшимча таътиллар

Қўшимча таътил тури

Асос

Мажбурийлик

Пуллик компенсация билан алмаштириш мумкинми

Асос

1.Меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, корхонанинг ички ҳужжатлари асосида ташкилот ходимларига бериладиган қўшимча таътиллар  

МК 219-м. 5-хатбоши

Мажбурий

Ҳа

МК 234-м. 2-қ.

2.Ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун  

МК 481-м.

Мажбурий

Йўқ

МК 234-м. 3-қ.

3.Ноқулай табиий-иқлим шароитларидаги  иш учун

МК 483-м.

Мажбурий

Йўқ

МК 234-м. 3-қ.

4. Битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик  иш стажи учун

МК 220-м.

Мажбурий

Ҳа

МК 234-м. 2-қ.

5. Ижтимоий таътиллар, қонунчилик ва корхонанинг ички ҳужжатлари  билан белгиланган

МК 237238385,

387404405-м.м.

Мажбурий

Йўқ

МК 234-м. 3-қ.

6. Ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боланинг ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бирига (ота-она ўрнини босувчи шахсга) ҳақ тўланадиган қўшимча таътил

МК 401410-м. 

Мажбурий

Йўқ

МК 401-м. 2-қ.

Агар ходим бир неча турдаги қўшимча таътил олишга ҳақли бўлса, унга барча турдаги таътиллар берилиши ёки ходимнинг хоҳишига кўра бунинг имкони бўлганда ушбу турдаги таътиллар учун пулли компенсация тўланиши керак.

Барча ҳолларда қонунчилик билан белгиланган таътилларни жамлашда (асосий ва қўшимча, аммо ижтимоий эмас) уларнинг давомийлиги бир иш йили учун эллик олти календарь кундан ошиб кетиши мумкин эмас *


* Ушбу чекловлар қонунчиликда назарда тутилмаган, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатларида ёхуд меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат таътилларига нисбатан татбиқ этилмайди .

Эътибор беринг

Ижтимоий таътил ва қўшимча таътил – турли тушунчалардир. Ижтимоий таътил мажбурий тартибда – ҳар йиллик меҳнат таътилидан алоҳида – қуйидаги асослар бўлганда тақдим этилади:

  • ҳомиладорлик ва туғиш ;
  • болани парваришлаш ;
  • ўқув ;
  • ижодий .

Ижтимоий таътилни ёки унинг бир қисмини пулли компенсация билан алмаштиришга йўл қўйилмайди .

 

 

 

Ўзбекистонда таътил вақти бўйича маслаҳатлар - иш таътиллари бўйича маслаҳатлар ва кўрсатмалар дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар, дам олиш вақти бўйича кўрсатмалар, ўзбекистонда дам олиш вақти бўйича маслаҳатлар Ўзбекистонда ходимларнинг дам олиш вақти билан боғлиқ масалалар бўйича professional маслаҳат олинг. Мутахассисларимиз Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ дам олиш, дам олиш, дам олиш, танаффус ва иш вақти каби дам олиш вақтининг турли жиҳатлари бўйича фойдали маслаҳатлар ва босқичма-босқич кўрсатмалар беради /uz/publish/doc/text190008_qaysi_qushimcha_va_ijtimoiy_tatillarni_pulli_kompensaciya_bilan_almashtirish_mumkin