Тиббиёт ходимлари пенсияга чиқишда нималарга эътибор қаратиши керак

preview

Cоғлиқни сақлаш ходимлари айрим ҳолларда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунга қандай омиллар таъсир қилишини kadrovik.uz илтимосига кўра бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати методология бўлими бошлиғи Фаррух Пардаев тушунтирди:

Эътибор беринг
Муҳим тушунтиришларни ўтказиб юбормаслик учун ТГ-каналимизга обуна бўлинг!

 

– Мутахассислиги (касби) махсус рўйхатларга киритилган тиббиёт ходимлари пенсияга чиқишда имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга.

Шундай қилиб, қуйидагилар пенсияга 10 йил олдин чиқади :

  • радиоактив моддалар билан, шунингдек гамма-терапевтик қурилмаларда доимий ва тўғридан-тўғри (фаоллиги – 10 мКи 226 радийдан ортиқ ёки радиотоксиклик бўйича радиоактив моддаларнинг эквивалент сони) ишлайдиган тиббиёт ходимлари.

Булар – рентгенолог шифокорлар, шифокорлар, ўрта бўғин тиббиёт ходимлари ҳамда рентгеноперацион ва ангиографик, флюрографик, рентген бўлимларининг (хоналари) рентген лаборантлари.

Қуйидагилар пенсияга 5 йил олдин  чиқади :

  • моховлар касалхонаси, психиатрик (психоневрологик) даволаш-профилактика муассасалари ва болалар уйлари бўлимлари, турли мактаб-интернатларнинг ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари;
  • куйиш ва йирингли бўлимларнинг тиббиёт ходимлари, кимётерапия хоналари ходимлари;
  • патологоанотомик бўлимлар, ўликхоналар ва ҳоказоларнинг кичик ҳамширалари (санитаркалар);
  • ОИТС ва ОИВ билан касалланган беморларни даволаш учун ихтисослаштирилган бўлимлар ва муассасаларнинг шифокорлари, ўрта тиббий ходимлар;
  • реанимация ва интенсив терапия шифокорлари;
  • патологоанатом, ўликларни ёриш бўлимлари ва ўликхоналар, махсус лабораториялар ходимлари .

Юқорида санаб ўтилган тоифадаги ходимлар учун қўшимча шартлар:

1. Махсус стажнинг мавжудлиги:

  • 2-сон рўйхатнинг 1-қисми бўйича – аёллар учун – 7,5 йил, эркаклар учун – 10 йил;
  • 3-сон рўйхатнинг 1-қисми бўйича – аёллар учун – 10 йил, эркаклар учун – 12,5 йил.

Бунда махсус стаж иш жойлари аттестацияси билан тасдиқланади :

  • 2-сон рўйхатнинг 1-қисми учун – камида 2 та аттестация натижаси;
  • 3-рўйхатнинг 1-қисми учун – аёллар учун камида 2 та, эркаклар учун камида 3 та аттестация.

Меҳнат шароитлари синфи тегишли баҳога жавоб бериши керак, акс ҳолда ходим имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

Масалан, агар рентгенологнинг иш жойини аттестациядан ўтказиш натижалари бўйича (2-сон рўйхатнинг 1-қисми – 10 йил) меҳнат шароитлари синфи 3,3 ни ташкил этган бўлса (3-сон рўйхат бўйича меҳнат шароитлари синфига тўғри келади), у имтиёзга ҳақли эмас.

Эътибор беринг
Махсус Низомга мувофиқ аттестация ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади .
Эътибор беринг
Махсус стажнинг етишмаслиги имтиёзли шартларда пенсия олишга тўсқинлик қилмайди. Асосийси, у аттестация натижалари билан тасдиқланган бўлиши керак.

Агар махсус иш стажи талаб қилинганидан кам бўлса, пенсия имтиёзли шартларда қуйидаги тартибда тайинланади .

2-сон рўйхатнинг I-қисми бўйича:

Эркаклар

Аёллар

Махсус стаж

Пенсияга чиқиш ёши

Махсус стаж

1

5 йил

55 ёш

3 йил-у 9 ой

2

6 йил

54 ёш

4 йил

3

7 йил

53 ёш

5 йил

4

8 йил

52 ёш

6 йил

5

9 йил

51 ёш

7 йил

 

3-рўйхатнинг I-қисми бўйича:

 Эркаклар

Аёллар

Махсус стаж

Пенсияга чиқиш ёши

Махсус  стаж

Пенсияга чиқиш ёши

1

6 йил-у 3 ой

58 ёш

5 йил

53 ёш

2

7 йил-у 6 ой

57 ёш

6 йил

52 ёш

3

10 лет

56 лет

8 лет

51 год

Иш жойларини аттестациядан ўтказиш керак бўлмаганда

3-сон рўйхатнинг VIII-қисмига мувофиқ пенсия тайинлаш учун махсус иш стажи қишлоқ жойларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йилни ташкил қилиши керак.

Агар ходим иш стажининг бир қисмини қишлоқ тиббиёт муассасаларида, бир қисмини шаҳарларда олган бўлса, пенсиялар камида 30 йиллик иш стажида тайинланади.

Масалан, қишлоқ жойлардаги сил касаллиги шифохонаси шифокори 24 йил ишлаган, ҳозир эса шаҳарда ишлайди. Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш учун у яна 1 йил қишлоқда ёки 6 йил шаҳарда ишлаши керак.

 

Иш куни давомийлиги меъёри

Имтиёзлиларга қўйиладиган талаблар сирасига тиббиёт ходимининг иш куни давомийлиги меъёри ҳам киради .

Алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги қисқартирилган иш куни белгиланадиган ходимларнинг рўйхатига мувофиқ иш куни давомийлиги қуйидагилар учун белгиланган:

  • тиббиёт ходимлари – кунига 5,5 соат;
  • гамма-терапевтик ва рентген диагностика хоналари ходимлари учун – кунига 5 соат;
  • радиоманипуляция хоналарида гамма препаратлари билан ва лабораторияларда ишлайдиганлар учун – кунига 4 соат.
Эътибор беринг

2-сон рўйхатнинг 1-қисмига бўйича имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган шифокорлар қуйидагиларни тақдим этиши шарт:

1) қуйидагиларни тасдиқловчи ҳужжатлар:

  • махсус иш стажи;
  • иш вақти давомийлиги меъёрига қўйиладиган талабларга риоя қилиш;

2) қўшимча ҳужжатлар:

  • ёрдамчи материаллар харажатлари нормалари, лимит карталари;
  • муайян иш жойларини мустаҳкамлаш тўғрисидаги буйруқ;
  • радиоактив манбаларни бериш журнали;
  • лавозим (ишчи) йўриқномалари;
  • шахсий дозиметрик назорат журнали (радиация юкини ҳисобга олиш журнали).

Алла РОМАШКО тайёрлади


Ўзбекистонда меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти - ишчиларни ижтимоий таъминлаш турлари, ходимларнинг ижтимоий таъминотга бўлган ҳуқуқлари меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти, ўзбекистонда меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти, ижтимоий. таъминлаш, ишчиларни ижтимоий таъминлаш, ишчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистонда меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти. Ходимлар учун ижтимоий таъминотнинг аҳамияти, ишчиларни ижтимоий таъминот турлари билан танишинг. Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича маслаҳатлар. Ижтимоий тармоқлар учун тавсиялар ишчилар билан таъминлаш /uz/publish/doc/text190721_tibbiet_hodimlari_pensiyaga_chiqishda_nimalarga_etibor_qaratishi_kerak