Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Филиаллар ва ваколатхоналар ходимлари билан меҳнат шартномаларини ким тузади
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиаллар, ваколатхоналар ва ташкилотнинг бошқа алоҳида бўлинмаларининг ходимлари билан меҳнат шартномаларини ким тузади – уларнинг раҳбарларими ёки ташкилот раҳбарими?
Kadrovik.uz тушунтиради:
– Ташкилотнинг алоҳида бўлинмалари раҳбарлари – бу мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган ташкилот томонидан берилган ишончнома асосида фаолият кўрсатувчи мансабдор шахслардир . Улар юридик шахс томонидан тайинланади ҳамда унинг ишончномаси асосида иш олиб боради .
Алоҳида бўлинманинг қолган ходимларига келсак, бу ерда ҳаммаси юридик шахс уларнинг раҳбарига қандай ваколатлар беришига боғлиқ .
Агар ваколатлар сонига тўғридан-тўғри юридик шахс номидан алоҳида бўлинмага ишга қабул қилинадиган шахслар билан меҳнат шартномаларини имзолаш кирса, тегишинча, бўлинма раҳбари одамларни шахсан ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Агар унга бундай ваколат берилмаган бўлса, ходимлар билан меҳнат муносабатларини расмийлаштиришга фақат юридик шахс раҳбари ҳақли бўлади.