Вахта ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос жиҳатлари

preview

«1. Ходимга вахта иш усули белгиланган. Вахтанинг давомийлиги 15 кун, вахталараро дам олиш 15 кун.

Вахтанинг охирги кунида ходим иш берувчини 14 календарь кун олдин ўз ташаббусига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантирди. Аризага мувофиқ ишдан бўшатиш санаси вахталараро дам олиш кунига тўғри келади. Ходим бошқа мамлакатга доимий яшаш учун жўнаб кетмоқда ва кейинги иш вахтасига келишни режалаштирмаган. Ходим огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин меҳнат шартномасини бекор қилишни сўрамоқда.

Меҳнат кодекси талабларини бузмаслик учун иш берувчи қандай йўл тутиши керак?

2. Ходим 12.04.2023 йилда вахта иш усули белгиланган ҳолда 3 ойлик синов муддати билан ишга қабул қилинди. Вахтанинг давомийлиги 15 кун, вахталараро дам олиш15 кун. 8.07.2023 йилда дастлабки синов  муддати тугашидан 3 кун олдин иш берувчи ходимни қониқарсиз синов натижаси туфайли меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирди. Ишдан бўшатиш санаси 11.07.2023 йил синов муддатининг охирги кунига ва вахталараро дам олиш кунига тўғри келади. 

Иш берувчи ходимни вахталараро дам олиш кунида ишдан бўшатиш орқали меҳнат қонунчилигини бузмайдими?» 

Kadrovik.uz илтимосига кўра «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС вахта усулида  ишлайдиганларни ишдан бўшатишнинг ўзига хос жиҳатларини тушунтирди. 

 

Сайтимизда ходимларни ҳисобга олиш ва ходимларни бошқариш бўйича маслаҳатлар ва ечимлар нашр этилади. Уларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– 1. Дарҳақиқат, вахта усулида ишлайдиган шахсларнинг меҳнатини тартибга солиш ўзига хос жиҳатларга эга. Меҳнат кодексининг 465–472-моддалари уларга бағишланган. Аммо Кодексда вахта ишчилари учун меҳнат муносабатлари тўхтатилгандан кейин ишнинг охирги кунини аниқлашда алоҳида истиснолар назарда тутилмаган.

Шунинг учун вахта ишчилари билан меҳнат шартномасини бекор қилишда Меҳнат кодексининг 170-моддаси 2-қисмига  таяниш керак. Унга мувофиқ меҳнат шартномаси бекор қилинган кун охирги иш куни ҳисобланади. Агар охирги иш куни дам олиш кунига ёхуд ишланмайдиган байрам кунига ёки бошқа ишланмайдиган кунга тўғри келса, ундан кейин келадиган биринчи иш куни охирги иш куни деб ҳисобланади.

Биз «ишнинг охирги куни» ва «охирги иш куни» иборалари ўртасида фарқ бор деб ҳисоблаймиз (саволдан). «Ишнинг охирги куни» меҳнат муносабатларининг охирги куни, меҳнат шартномасининг охирги амал қилиш куни сифатида кўрилиши керак.

Аммо ходим вахталараро дам олиш тугаши билан ишга чиқа олмаслиги сабабли, ишдан бўшатишни расмийлаштиришда Меҳнат кодексининг 170-моддаси 2-қисмининг қоидаларини қўллаш мумкин эмас.

Ходимингиз билан меҳнат шартномасини вахталараро дам олишнинг охирги кунида ушбу сана бўйича якуний ҳисоб-китоб билан бекор қилиш хато бўлмайди, агар ишнинг вахта усулини қўллаш тартиби касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда иш берувчининг ички ҳужжатларида назарда тутилган бўлса .

Буни Вахта усулида ишлашни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомнинг 24-банди билан тасдиқлаш мумкин (13.07.2023 й. 287-сон ВМҚ), унда ҳисобга олинган давр якунланишидан олдин ишдан бўшаган ходимлар учун ишдан бўшаш санаси уларнинг розилиги билан вахталараро дам олиш кунлари ҳисобга олинган ҳолда кўрсатилиши мумкин.

 

2. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, вахта ишчиси билан қониқарсиз синов натижаси муносабати билан меҳнат шартномасини вахтада ишлаётган даврда бекор қилиш яхшироқ деб ҳисоблаймиз. Меҳнат шартномасини кўрсатилган асос бўйича ва синов муддати тугашидан олдин бекор қилиш тақиқланмаган .

Меҳнат кодексида ишнинг вахта усулида синов муддатининг ўзига хос хусусиятлари белгиланмаган. Шунинг учун Меҳнат кодексининг 130-моддаси
2-қисмининг қоидалари вахта ишчилари учун ҳам долзарбдир. Шундай қилиб, ишнинг вахта усулида синов муддати одатдаги тарзда ҳисобланади. Яъни, вахталараро дам олиш даври синов муддатида ҳисобга олинмайди. Шунинг учун синов муддатининг тугаш санаси тегишинча ушбу даврга сурилади.

Кўрсатилган асос бўйича ходим билан меҳнат шартномаси вахталараро дам олиш тугаган кунда (вариант сифатида) фақат ходимнинг розилиги билан бекор қилиниши мумкин, агар бу касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган корхонанинг ички ҳужжатида назарда тутилган бўлса .  

 

Мавзу бўйича яна қуйидаги мақолани тавсия қиламиз: