Ишни вахта усулида ташкил қилиш тартиби

preview

Корхона вахта усулида иш ташкил этишни режалаштирмоқда. Ушбу вазият учун иш вақтини ҳисобга олиш алгоритмини «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтиради:

 

– Вахта усули – бу доимий яшаш жойидан сезиларли даражада узоқда бўлган ишлаб чиқариш объектлари ёки участкаларга (иш жойига) белгиланган жадваллар бўйича сменага (вахта) ходимларни мунтазам равишда етказиб бериладиган ишни ташкил этиш шакли.

Вахта ходимлари объектда бўлган даврда махсус ташкил қилинадиган вахта шаҳарчаларида ёки яшаш учун мослаштирилган бошқа махсус хоналарда истиқомат қилади. Иш жойлари иш участкалари кўчганда вақти-вақти билан ўзгариб туриши мумкин, масалан, янги объект қуришга ўтишда, кейинги қудуқни бурғилашда ва ҳоказоларда.

Вахта иш режимини қуйидагиларда ташкил қилиш мумкин:

1) узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектлар;

2) ишлар жадал суръатда олиб борилаётган ва маҳаллий меҳнат ресуруслари тақчил бўлган ҳудудларда.

Вахта ишчиларининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига  хос жиҳатлари МК 286288465–472-моддаларида ва узоқ масофада жойлашган ва муҳим аҳамиятга эга бўлган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишнинг вахта усули тўғрисидаги махсус низомда назарда тутилган .

Ишнинг вахта усулини қўллаш тартиби иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади .

Агар ходим қабул қилинадиган лавозим ёки мутахассислик вахта усулида ишлаш имкониятини назарда тутса, бу шарт меҳнат шартномасида кўрсатилиши керак.

 

Хизмат сафарими ёки йўқ?

Ходимнинг вахтага жўнатилиши хизмат сафари ҳисобланмайди. Объектда ишларни бажариш вақтини ва сменалар ўртасида дам олиш вақтини ўз ичига олувчи умумий давр вахта ҳисобланади .

Эътибор беринг

Вахтанинг давомийлиги бир календарь ойдан ошмаслиги лозим.

Жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида белгиланган алоҳида ҳолларда айрим объектларда вахтанинг давомийлиги уч ойга қадар узайтирилиши мумкин .

 

Чекловлар

Вахта усулида бажариладиган ишларга қуйидаги шахслар жалб қилинишига йўл қўйилмайди:

  • ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар;
  • ҳомиладор аёллар;
  • уч ёшгача бўлган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бири (васий);
  • тиббий хулосага мувофиқ вахта усулидаги ишларни бажаришига қарши кўрсатмалар бўлган шахслар.

 

Иш соатининг ҳисоби

Вахта усулида ишлаш чоғида иш вақтини бир ой, чорак ёки бошқа узоқроқ муддатли давр учун, лекин ўн икки ойдан кўп бўлмаган давр учун жамлаб ҳисобга олиш белгиланади. Ишларни вахта усулида ташкил қилишда,  иш вақтини бир ой, чорак ёки бошқа узоқроқ муддатли давр учун, лекин ўн икки ойдан кўп бўлмаган давр учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш қўлланилади  .

Ҳар бир ходим бўйича иш вақти ва дам олиш вақтининг ойлар ва ҳисобга олинган давр учун қўшилиб жамланган якуни бўйича махсус ҳисоб-китоб юритинг . Бунинг учун вахтада (смена) ишлаш жадвалларини тузинг . Жадвалларни касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиш, корхона раҳбарида тасдиқлатиш ва амалга киритилишидан камида икки ой олдин ходимларга етказиш керак.

Эътибор беринг

Жадвалларда албатта ходимларни вахтага етказиш ва қайта олиб келиш учун зарур бўлган вақтни ҳам назарда тутинг .

Ҳисобга олиш даври қуйидагиларни қамраб олади :

  • ходимнинг вахтада бўлган давридаги иш вақтини;
  • иш берувчининг жойлашган еридан ёки тўпланиш жойидан то иш бажариладиган жойга бориш ва ортга қайтиш чоғида йўлда бўлиш вақтини;
  • мазкур календарь даврга тўғри келадиган дам олиш вақтини.

Бунда ҳисобга олиш даври учун иш вақтининг давомийлиги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бир ҳафталик иш вақти соатларидан ошиб кетмаслиги керак.

Ҳисобга олинадиган давр мобайнида ходим ишлаб берадиган соатларнинг нормал сони ушбу давр учун тасдиқланган иш вақти тақвимига мувофиқ 5 кунлик иш ҳафтаси учун иш вақти нормасидан келиб чиқиб аниқланади .

Ноқулай меҳнат шароитларида бажариладиган ишлар учун иш вақтининг нормаси белгиланган қисқартирилган иш кунидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Масалан, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда ишловчи ходимлар учун иш кунининг максимал давомийлиги 11.03.1997 й. 133-сон ВМҚга 8-илова билан тасдиқланган.

Эътибор беринг
Кундалик ишнинг давомийлиги 12 соатдан ошмаслиги, тушлик танаффусларини ҳисобга олган ҳолда кунлик дам олиш муддати эса камида 12 соат бўлиши керак.

Ишлаб чиқариш зарурияти сабабли ҳар кунги дам олиш вақти қисқартирилганда, тўлиқ фойдаланилмаган ҳар кунлик дам олиш соатлари ва ҳар ҳафталик дам олиш кунлари жамланиб, ходимларга ҳисобга олинган давр давомида қўшимча дам олиш кунлари (вахталараро дам олиш кунлари) шаклида тақдим этилади.

Ҳафталик дам олиш кунлари ҳафтанинг исталган кунига тўғри келиши мумкин. Муҳими, жорий ой мобайнидаги ҳафталик дам олиш кунларининг сони ушбу ойдаги тўлиқ ҳафталар сонидан кам бўлмаслиги лозим.

Ҳисобга олинадиган даврда ёки вахтада иш вақти тўлиқ бўлмаганда, масалан, меҳнат таътили, касаллик туфайли ишга чиқмаслик ва бошқалар норма бўйича белгиланган иш соатларидан ишда бўлмаган кунларга тўғри келадиган календарь бўйича ходим соатлари айириб ташланади. Бу ҳақда батафсил бу ерда  ёзганмиз:

Ҳисобга олинган давр якунланишидан олдин ишдан бўшаган ходимлар учун ишдан бўшаш санаси, уларнинг розилиги билан, вахталараро дам олиш кунларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилиши мумкин .

 

Ортиқча ишланган иш соатини қандай тўғри ҳисоблаш керак

Вахтадаги иш жадвали доирасида тўлиқ иш кунига етмайдиган иш вақтининг ортиқча ишланган соатлари календарь йил мобайнида йиғилиб бориши ва тўлиқ иш кунларигача жамланиб, кейинчалик вахта оралиғидаги қўшимча дам олиш кунлари берилиши мумкин .

Айтайлик, корхонада вахта ишчилари учун 2 ойлик жами иш вақти белгиланган. 2023 йилнинг май ойида ходим 18 кун давомида 12 соатдан ишлаб берди (2023.01.05 дан 2023 й.06.05 гача ва 2023.20.05 дан 2023.31.05 гача). Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси мавжуд. Май ойида ходим жами 216 соат ишлаб берди.

5 кунлик иш режимида ишловчи корхонада 2023 йилда нормал иш соатлари қуйидагини ташкил қилди:

  • май ойида – 175 соат;
  • июнь ойида – 159 соат.

Натижада ҳисобга олинган давр учун иш вақтининг умумий нормаси 334 соатни ташкил этади.

1Агар бир ойдан бошқасига ўтувчи жадвал белгиланган бўлса

Ҳисобот даврида ортиқча ишлашнинг олдини олиш учун ходим бу вазиятда ноябрь ойида 118 соатдан ортиқ ишламаслиги керак (334 – 216 соат).

Икки ой учун 334 соатдан ортиқ бўлган ҳар бир қўшимча иш соати (2023 йил май–июнь) қўшимча иш сифатида тўланиши керак – камида 2 ҳисса .

 

2. Агар ҳисобот даври 1 ой бўлса

Агар ҳисобга олинган давр атиги бир ой, май ойида эса иш вақти нормаси 175 соатни ташкил этган бўлса, у ҳолда ходим 41 соат ортиқча ишлаган бўлади (216 – 175 соат). Улар қўшимча иш сифатида тўланиши керак.

Эътибор беринг

Ҳисобот даврини аниқлашда ва вахта режими учун иш жадвалини тузишда ортиқча иш чексиз бўлиши мумкин эмаслигини унутманг. Иш вақтидан ташқари ишнинг муддати ҳар бир ходим учун йилига 120 соатдан ортиқ бўлмаслиги лозим . Бу норманинг ошиши иш берувчига санкциялар қўллашга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз
  • Бир иш сменасининг муддати 12 соатдан ошмаслиги керак. Агар смена 12 соатни ташкил қилган бўлса,  иш вақтидан ташқари ишларга йўл қўйилмайди .
  • Соат 22-00 дан то соат 6-00 гача бўлган вақт тунги вақт деб ҳисобланади  унинг ҳар бир соати учун камида бир ярим баравар миқдорда ҳақ тўланади .
  • Ҳисобга олинган давр 1 ойдан ортиқ бўлса, ходимларга ўтган ой учун – ҳақиқатда ишлаб берилган вақт учун,  иш вақтидан ташқари ишларга эса – ҳисобга олинган давр охирида ҳақ тўланг.

 

 

Ўзбекистонда иш вақти - иш вақти меъёрлари, иш вақти турлари иш вақти, ўзбекистонда иш вақти, иш вақтини ҳисобга олиш, иш вақтини ҳисоблаш, иш вақти меъёрлари Ўзбекистонда иш вақти. Ўзбекистондаги иш вақти ме’ёрлари билан кадровик.уз сайтида танишишингиз мумкин. Бу эрда иш соатларининг турлари мавжуд. 2024 йилда иш вақтини ҳисоблаш, шунингдек, иш вақтини қандай қилиб тўғри ёзишни билиб олишингиз мумкин /uz/publish/doc/text190407_ishni_vahta_usulida_tashkil_qilish_tartibi1