Ўзини номақбул тутаётган ходимни ишдан бўшатиш мумкинми

preview

«Ходим номзодларни дастлабки тиббий кўрикдан ўтказиш назарда тутилмаган ташкилотга ишга қабул қилинди. Бироз вақт ўтгач у ўзини ноадекват тута бошлади: зиддиятли вазиятларни қўзғайдиган, тажовузкорликни намоён  қилдиган бўлди. Тегишинча, у ўзига ёки ҳамкасбларига зарар етказиши, у эҳтимол бутунлай руҳан соғлом бўлмаслиги мумкин деган хавотир пайдо бўлди».

Бундай вазиятда иш берувчи нима қилиши керак? Ходимнинг ташхисини қандай аниқлаш ва у билан келгусида ишлашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қандай қарор қабул қилиш керак?

Бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

 

Биз ҳар куни кадрлар ҳисоби ва ходимларни бошқариш бўйича маслаҳатлар ва ечимларни нашр этиб борамиз. Уларни ўтказиб юбормаслик учун телеграм-каналимизга аъзо бўлинг.

 

– Мураккаб савол… Меҳнат қонунчилигида меҳнат шартномасини бекор қилиш учун «ноадекват хатти-ҳаракат» каби асос йўқ.

Бундай ҳолларда меҳнат интизомини бузган ходим билан бўлгани каби ҳаракат қилишни тавсия этамиз. Яъни, агар ходим ўз хатти-ҳаракати билан меҳнат интизомини бузса, корхона ишига халал берса ва ҳ.к., унга нисбатан Меҳнат кодексининг 312-моддасида назарда тутилган интизомий чоралардан бирини қўллаш мумкин: ҳайфсан, жарима ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Экспертлар интизомий жазоларни қўллашда энг кенг тарқалган 5 хато ва уларни қандай тузатиш ҳақида тушунтирдилар.

 

Аввалига ҳайфсан ёки жарима билан чекланиш мумкин (гарчи қонунчилик энг оғир жазо чорасини – ишдан бўшатишни дарҳол қўллашга йўл қўяди). Агар бу ёрдам бермаса ва қоидабузар қилмишларни содир этишда давом этса, иш берувчига ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди:

1) меҳнат мажбуриятларини бир марталик қўпол равишда бузиш – ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда   бузилишлари рўйхатига киритилган бўлса;

2) меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузиш – агар ходимда олиб ташланмаган ёки сўндирилмаган интизомий жазо бўлса.

Шартлар ва талаблар, шунингдек ушбу асослар бўйича ишдан бўшатишнинг расмийлаштирилишидаги фарқлар ҳақида – қуйидаги мақолаларда ўқинг:

 

Ходимнинг мулоқотга лаёқатсизлигини белгилашга келадиган бўлсак, иш берувчи узоқ ва мураккаб йўлни босиб ўтишига тўғри келади, бунинг ниҳояси муваффақиятсиз тугаши ҳам  мумкин. ходим эса  ўз ҳаракатлари билан жамоани безовта қилишда давом этади.

 

Муомалага лаёқатсизлик ёки муомала лаёқати чекланганлигини  қандай белгилаш мумкин

Руҳий ҳолати бузилганлиги (руҳий касаллиги  ёки ақли заифлиги) оқибатида ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган вояга етган шахс муомалага лаёқатсиз ҳисобланади .

Спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик моддалари ва психотроп моддаларни суиистеъмол қилиши фуқарони муомала лаёқати чекланган деб топиш учун хизмат қилиши мумкин .

Шахсни муомала лаёқати чекланган деб тан олишнинг фарқи (тўлиқ муомалага лаёқатсизликдан фарқли ўлароқ), муомала лаёқати чекланганда фуқарога нисбатан васийлик ўрнатилади. У майда маиший битимларни мустақил тузиши, иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши мумкин. Аммо уларни васийнинг розилиги билангина тасарруф эта олади. Бунда муомала лаёқати чекланган шахс ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади .

Эътибор беринг

Фуқарога муомалага лаёқатсиз мақоми берилиши учун тиббий хулоса асосида қабул қилинган суд қарори асос бўлиб саналади. Фуқарога муомалага лаёқатсизлик белгиланганда васий тайинланади.  Унинг зиммасига муомалага лаёқатсиз шахсга ғамхўрлик қилиш ва унинг манфаатларини ҳимоя қилиш юклатилади .

Бироқ иш берувчи ўз ходимини муомалага лаёқатсиз деб тан олиш тўғрисида ариза билан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундай ҳуқуққа қуйидагилар эга :

  • ходимнинг оила аъзолари;
  • васийлик ва ҳомийлик органлари;
  • прокурор;
  • тиббиёт муассасалари;
  • бошқа давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва жамоат бирлашмалари.

 

Шундай қилиб, иш берувчи судга ўз ходимининг муомалага лаёқатсизлигини белгилаш тўғрисидаги масалани фақат бундай ваколатга эга бўлган шахс ёки давлат органи орқали киритиши мумкин. Бунинг учун прокуратурага ёки маҳалла фуқаролар йиғинига мурожаатнома юборинг, у ерда:

1) шахсни муомалага лаёқатсиз деб тан олиш учун судга ариза бериш имкониятини кўриб чиқишни сўранг;

2) сўровни тегишли далиллар билан мустаҳкамланг (масалан, зиддиятли вазият натижасида тез ёрдам ёки ИИБ ходимларини чақириш ёхуд ўзингизга ёки бошқаларга жисмоний зарар етказиш ва ҳ.к.).

 

Ходимни муомалага лаёқатсиз деб тан олиш тартиби

 

Босқич

 

Ҳаракатлар тартиби

1. Ходимни муомалага лаёқатсиз деб топиш учун судга ариза бериш тўғрисида мурожаатнома юбориш

Қоида тариқасида прокуратура ёки маҳалла йиғинига мурожаатнома тайёрлаш. Мурожаатномани далиллар билан мустаҳкамлаш

2. Ходимни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисида судга ариза бериш

3. Суд-психиатрия экспертизаси

Судья қариндошларнинг ёки учинчи шахсларнинг мурожаати асосида шахснинг муомалага лаёқатсизлигини тасдиқлаш учун суд-психиатрия экспертизасини тайинлайди . Экспертизани давлат  суд-психиатрия муассаси ўтказади. Фуқаронинг руҳий ҳолати бузилганлиги ёки бузилмаганлигини кўрсатувчи хулоса экспертиза натижаси бўлиб саналади

4. Муомалага лаёқатсиз шахс мақомини бериш

Суд-психиатрия экспертизасининг натижалари тўғрисидаги хулоса ишни кўриб чиқишни давом эттириш учун судга юборилади. Агар экспертиза фуқарони руҳий ҳолати бузилганлиги муносабати билан муомала лаёқати чекланган деб топса,  шахсни муомалага лаёқатсиз деб топиш, шунингдек васий тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади

 

Ходимни ишдан бўшатиш учун муомалага лаёқатсизликни тан олиш етарлими

Яна бир бор такрорлаймиз: меҳнат қонунчилигида ходимни ишдан бўшатиш учун унинг муомалага лаёқатсизлигини тан олиш каби асос йўқ. Бундан ташқари, давлат тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясининг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, руҳий ҳолати бузилган шахсларни ишга жойлаштиришни кафолатлайди . Бунда иш берувчи ходимнинг руҳий бузилишининг мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида маълумот олишга ҳақли эмас.  Ушбу маълумот – тиббий сир бўлиб, уни ошкор қилганлик учун МЖТКнинг 46-моддасига кўра маъмурий жавобгарлик юзага келади.

Қонунда муомалага лаёқатсиз шахсларга нисбатан ҳеч қандай чекловлар назарда тутилмаган. Ягона истисно – муомалага лаёқатсиз шахс овоз бериш ва сайланиш ҳуқуқига эга эмас . Муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро номидан битимларни уни васийи амалга оширади , аммо меҳнат шартномаси бундай битимларга киритилмайди.

Шундай қилиб, агар ходим муомалага лаёқатсиз деб топилса, ишдан бўшатиш учун сабаб бўлиши мумкин бўлган асослар қуйидагилар:

1) ходимнинг суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб тан олиниши, агар бу аввалги ишини давом эттириш имкониятини истисно қилса ;

2) ходимни суд қарори билан ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасига юбориш . Бунинг учун иш берувчига қонуний кучга кирган суд қарори керак, унинг асосида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштирилади.

Бу томонларнинг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли ишдан бўшатиш бўлганлиги сабабли, ходимни бўлғуси ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш . ва ходимларнинг вакиллик органининг розилигини олиш шарт эмас .

Меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда ходим билан тўлиқ ҳисоб-китоб амалга оширилиши керак .

Барча фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пулли компенсация тўлаш керак . Ёки ишлаб берилмаган таътил кунлари учун ушлаб қолиш, агар меҳнат шартномаси ходим аллақачон таътил олган иш йили тугагунига қадар бекор қилинаётган бўлса .

Меҳнат кодексининг 173-моддаси 3-қисмида назарда тутилган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси, агар ходимнинг хатти-ҳаракатлари қонунчиликка мувофиқ меҳнат муносабатларининг давом этишига тўсқинлик қиладиган ҳолатларнинг пайдо бўлишига олиб келмаса, тўланади .

Иш берувчининг ушбу Кодекснинг 168-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғида қонунчиликда назарда тутилган қайси ҳолатлар индивидуал меҳнат муносабатларининг давом этишига тўсқинлик қилаётганини кўрсатиш керак .