Муддатли меҳнат шартномаси қачон ва қанча муддатга тузилади
Тавсияномада:
– муддатли меҳнат шартномаси тузилиши шарт ва мумкин бўлган ҳолатлар;
– меҳнат шартномаси энг кўп қанча муддатга тузилиши мумкин;
– меҳнат шартномасининг муддатини қандай тўғри кўрсатиш керак;
– меҳнат шартномасининг муддатини узайтириш мумкинми;
– меҳнат шартномасининг умумий муддати 5 йилга етганда нима қилиш керак;
– меҳнат шартномасининг узайтирилиши қандай расмийлаштирилади;
– меҳнат шартномасининг тарафлари унинг муддатини узайтиришни хоҳламасалар, нима қилиш керак;
– муддатни маълум муддатга ўзгартириш учун қўшимча битим расмийлаштирилиши керакми;
– қўшимча битим билан шартноманинг янги муддатини белгилаш мумкинми.
Муддатли меҳнат шартномаси тузилиши шарт ва мумкин бўлган ҳолатлар
– Гапни қонуний асосларсиз ҳамма ходимлар билан маълум муддатга меҳнат шартномасини тузиш мумкин эмаслигидан бошласак, янги МКда иш берувчи муддатли меҳнат шартномасини тузиши керак бўлган аниқ ҳолатлар мавжуд .
Муддатли меҳнат шартномасини қачон тузиш |
Тарафларнинг келишувига кўра муддатли меҳнат шартномасини тузишга қачон |
Иш ўрни сақланиб қоладиган ходимнинг ишда бўлмаган вақтида |
Микрофирмалар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар бўлган иш берувчиларга ишга кираётган шахслар билан |
Вақтинчалик (2 ойгача) ишларни бажариш вақтида |
Жисмоний шахслар бўлган иш берувчиларга шахсий хизмат... |