Октябрь ойида ҳар бир ходим учун фойдали бўлади:
Бола туғилганда қандай ҳолатларда бир марталик нафақа тўланади
«Ходима бир йил декрет таътилида бўлганида яна ҳомиладор бўлди. Корхона унга иккинчи фарзанди учун бола парвариш қилиш бўйича нафақа тўлаши керакми? Корхонадан нафақа олаётганда аёл иккинчи фарзанди учун давлатдан нафақа олмайди деган қарор борми?»
Бола 2 ёшга тўлгунига қадар унинг парвариши бўйича нафақа тўлаш тартиби ўзгармади. «Норма» эксперти Валерия ЛЯНДРЕС батафсил тушунтиради:
– Яқинда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 й. 110-сонли Қарорида гап бюджетдан ташқари ташкилотлар тўлаши керак бўлган бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш бўйича нафақа (саволдан келиб чиқиб) ҳақида эмас, балки давлат томонидан бола туғилганда тўланадиган бир марталик нафақа – «суюнчи пули» ҳақида боради.
Вазирлар Маҳкамасининг 04.03.2024 йилдаги 110-сонли Қарорига мувофиқ 2024 йил 1 апрелдан бошлаб бола туғилганда давлат томонидан тўланадиган бир марталик нафақа:
- биринчи фарзанди учун – барча аёлларга;
- иккинчи фарзанди учун – фарзанд туғилган пайтда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади.
Бола 2 ёшгача тўлгунча уни парвариш қилиш бўйича нафақа бекор қилинмади (!) ва бюджетдан ташқари ташкилотларнинг иш берувчиларидан
2 ёшгача бўлган бола парваришлаш таътилида бўлган ходималарга уни тўлаш мажбуриятидан озод қилинмайди. Нафақани тўлаш тартиби ишлайдиган оналарга бола икки ёшга етгунга қадар уни парвариш қилганлиги учун ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланган (14.03.2002 й. АВ рўйхат рақами 1113-сон).
Бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар, агар оила кам таъминланган деб тан олинган бўлса, ушбу болалар нафақасини олиш ҳуқуқига эга .