Хизмат текшируви қандай ўтказилади
Тавсияномада:
– хизмат текшируви тушунчаси;
– текширувни ўтказиш учун асос;
– текширувни ўтказиш тартиби.
Хизмат текшируви нима ва у нима учун керак
Хизмат текшируви ходим томонидан интизомий қилмиш содир этилганлиги фактини, ходимнинг айбини, интизомий қилмиш содир этилишининг сабабларини аниқлаш мақсадида амалга оширилади (МК 302-моддаси). Шунингдек хизмат текшируви, агар аниқланган қилмиш ёки вазият ташкилотнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлганда ўтказилади. Масалан:
- ходим меҳнат интизомини бузди;
- камомад ёки ўғрилик факти ва ташкилотга моддий зарар етказиши мумкин бўлган ёки ташкилотнинг обрўсига жиддий путур етказилишига сабаб бўладиган бошқа вазиятлар аниқланди.
Текширувнинг вазифаси – интизомий қилмиш содир этилганлиги факти ва ходимнинг айбини аниқлаш, зарарнинг хусусияти ва миқдорини баҳолашдир. Бунда хизмат текшируви интизомий қилмиш содир этган шахсни жавобгарликка тортиш чораларини белгилашга ёрдам беради .
Хизмат текширувини ўтказишдаги асосий вазифалар:
- интизом...