Ўриндош билан меҳнат шартномаси қандай тузилади
Тавсияномада:
– ўриндошлик турлари
– ўриндошлик асосида ишга қабул қилишдаги чеклашлар
– ўриндошни ишга қабул қилишни расмийлаштириш
– меҳнат шартномасининг шартлари
– ўриндош билан меҳнат шартномасини тузиш хусусиятлари
– ўриндошнинг таътили
– ўриндошни ишдан бўшатишдаги хусусиятлари
– ўриндошлик ва бир неча лавозимда ишлашнинг фарқлари
Қонунчилик ходимлар учун асосий ишидан ташқари бошқа ишни ҳам бажариш имкониятини назарда тутади. Ушбу амалиёт кенг тарқалган. Бироқ, ўриндошлар билан ўзаро ҳамкорлик, уларнинг ноёб иш жадвали ва тартибини ҳисобга олган ҳолда кадрларга оид турли жараёнларга ўз хусусиятларини киритади.
МК ўриндошликнинг қандай турларини назарда тутади
Ўриндошлик асосида ходимлар ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича бошқа ташкилотда ҳам ишни бажаришлари мумкин, МК 432-моддаси. Ўриндошлик асосида ходимлар ўзининг асосий ишидан бўш вақтида ишлашлари мумкин.
МК ўриндошлик асосидаги иш ўринлари сонига чеклашлар белгиламайди. Ходим ўриндошлик асосидаги меҳнат шартномаларини иш берувчиларнинг чекланмаган сони билан тузишга ҳақли. Бунда ўриндошлик асосидаги иш вақтининг давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, МК 437-моддаси.
Ходим ўриндошлик асосида асосий иш жойи бўйича – ички ўриндошлик, шунингдек бошқа иш берувчиларда - ташқи ўриндошлик бўйича ишлаши мумкин.
Ўриндошлик асосида ишлашда қандай чеклашлар белгиланган
МК ўриндошлик асосида ишлашга муайян чеклашлар ва тақиқларни белгилайди. Чеклашлар меҳнат мажбуриятларининг хусусиятлари ва иш шароитлари билан боғлиқ.
- Агар ходимнинг асосий иши хавфли ёки зарарли шароитларда бўлса, у ҳолда уни худди шундай шароитлар билан боғлиқ бўлган ўриндошлик асосидаги иккинчи ишга қабул қилиш мумкин эмас, МК 433-моддаси. Бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно, МК 433-моддасининг 2 қисми.
- МК транспорт ходимларини, агар уларнинг иши транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ бўлса, ўриндошлик асосида ишга қабул қилишни тақиқлайди МК 500-моддаси. Мазкур қоида фақат автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига тааллуқли эмас. Транспорт воситаларини бошқариш ёки транспорт воситаларининг ҳаракатланишини бошқариш билан бевосита боғлиқ ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати 09.09.2023 йилдаги ВМҚ- 456-сон қарор билан тасдиқланган.
- Ташкилотларнинг раҳбарлари фақат ташкилотнинг ваколатли органи ёки ташкилот мулкдорининг рухсати билан ўриндошлик асосида ишлашлари мумкин,