Иш вақтининг ҳисобини қандай юритиш керак

01.08.2024
author avatar

Александр НАВОТНЫЙ

Тавсияда:

– ҳисобга олиш даври учун рухсат этилган иш вақти давомийлигининг ҳисоб-китоби;

– иш вақтини ҳисобга олишнинг турини танлаш;

– иш вақтини ҳисобга олиш табелини тўлдириш.

Ҳар бир ходимнинг иш вақтини ҳисобга олинг ва буни бунинг учун махсус мўлжалланган ҳужжатларда – табелларда, журналларда ва бошқаларда қайд этиб боринг МК 200-м.

Ҳисобга олиш ҳужжатларини, иш вақтини ҳисобга олишнинг – ҳар кунги (кунбай) ёки жамлаб ҳисобга олиш турига қараб расмийлаштиринг.

Иш вақтини ҳисобга олиш, қоида тариқасида, кадрлар бўлими ходими томонидан юритилади. Aгар штатлар жадвалига кўра, корхонада бундай лавозим мавжуд бўлмаса, ҳисобга олиш бўйича мажбуриятлар бошқа ходимга, масалан, бухгалтерга юклатилиши мумкин.

Ҳар кунлик ҳисобга олиш тизими жорий этилганда ҳар бир ходим томонидан ишланган соатларни ҳар куни ҳисобга олинг. Ҳар кунги ишнинг давомийлиги 6 кунлик иш ҳафтасида – 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида – 8 соатдан  ошиши мумкин эмас МК 185-м. Кўрсатилган давомийликдан ортиқча бўлган иш соатларни иш вақтидан ташқари ишланган соатлар деб ҳисобга олинг МК 189-м. Бунда баъзи ходимларга қисқартирилган ёки тўлиқсиз иш вақти белгиланганлигини эсдан чиқарманг. Шу боис уларнинг ҳар кунги иш вақти меъёри умумбелгиланган меъёрдан камроқ бўлади.

Мисол
Ногиронлиги бўлган ходим учун рухсат бериладиган иш вақтининг давомийлигини аниқлаш
Ногиронлиги бўлган ходим ҳафтасига 36 соатдан ортиқ ишламаслиги керак МК 427-м.
Бинобарин, унга 6 кунлик иш ҳафтасида 6 соатдан ва 5 кунлик иш ҳафтасида 7 соатдан ортиқ бўлмаган иш вақти белгиланиши лозим.

Агар иш шароитларига кўра, белгиланган иш вақтининг кунлик (ҳафталик) давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади МК 199-м.

Бундай усулда ходимлар учун йўл қўйиладиган иш соатларини бир кун (ҳафта) учун эмас, балки узоқроқ муддатга (ҳисобга олинадиган давр) – ой, чорак ва ҳ.к. учун белгиланг. Бунда ҳисобга олинадиган давр 12 ойдан, иш куни (смена) эса – 12 соатдан ошмаслиги кераклигини унутманг.

Ҳисобга олинадиган даврда ишланган вақт белгиланган меъёрдан ошиб кетмаслигини текшириб туринг. Агар ҳисобга олинадиган давр ой деб олинган бўлса, унда ходим алоҳида олинган ҳафтада 40 соатдан ортиқ ҳам ишлаши мумкин, бироқ бир ой учун ҳисоб-китобда ортиқча ишланган соатлар бўлмаслиги лозим. Яъни, ортиқча ишланган соатлар ҳисобга олинадиган давр учун йўл қўйиладиган иш вақти муддатига тўғри келиши керак.

Ҳисобга олиш даври учун рухсат этилган иш вақтининг давомийлигини қандай ҳисоб-китоб қилиш керак

Муайян календарь даврлари (ой, чорак, йил) учун иш вақти меъёрларини ходим учун белгиланган ҳафталик муддатдан (40 соат, 36 соат, 24 соат ва ҳоказо) келиб чиқиб ҳисоблаб чиқаринг. Ҳафтадаги соатлар сонини ҳафтадаги иш кунлари сонига (5 кунлик иш ҳафтасида – 5 ва 6 кунликда – 6) бўлинг. Олинган натижани бир ойдаги иш кунлари сонига кўпайтиринг.

Мисол
Жамлаб ҳисобга олишда иш вақти меъёрининг ҳисоб-китоби
Ташкилот ходимларига 40 соатлик иш ҳафтаси белгиланган.
Иш вақти жамлаб ҳисобга олинади.
Ҳисобга олинадиган давр – календарь ой.
Ҳисобот ойи учун иш вақти меъёрини ҳисоб-китоб қиламиз.
5 кунлик иш ҳафтасида календарь бўйича ойдаги иш кунлари сони – 22 кун.
Ойдаги бир кун – ишланмайдиган байрам куни (душанба), шунинг учун уни ҳисоб-китобга киритмаймиз.
Ойдаги иш соатлари меъёри 176 соатга (40 соат : 5 кун х 22 кун) тенг.
Шу тариқа, ҳисобга олинадиган давр учун 1 ой олинганда, ходимнинг иш соатини жамлаб ҳисобга оладиган...
lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг