Меҳнат таътиллари кимларга ва қандай тақдим этилади
Тавсияномада:
– меҳнат таътиллари кимларга тақдим этилади;
– асосий энг кам таътил;
– асосий узайтирилган таътил;
– қўшимча таътиллар;
– ноқулай меҳнат шароитларидаги иш учун қўшимча таътил;
– ноқулай табиий-иқлимий шароитлардаги иш учун қўшимча таътил;
– битта ташкилотда ёки тармоқда кўп йиллик иш стажи учун қўшимча таътил;
– қонунчиликда назарда тутилган қўшимча таътиллар;
– локал тартибда назарда тутилган қўшимча таътиллар;
– болалари бўлган ходимга қўшимча таътил;
– асосий ва қўшимча меҳнат таътилини жамлаб ҳисоблаш.
Ҳар йилги меҳнат таътили – иш ўрни, лавозими ҳамда ўртача иш ҳақи сақлаб қолинган ҳолда ходим ишдан озод этиладиган давр. Меҳнат таътили ходимга дам олиш ва ишлаш қобилиятини тиклаш учун ҳар йили иш йили давомида берилади .
Ҳар бир ходимнинг иш йили алоҳида – у меҳнат шартномасига кўра ҳақиқатда иш бошланган санадан эътиборан ҳисоблаб чиқарилади, . Масалан, меҳнат шартномаси 2022 йил 1 майда тузилди, шу куни ходим ишга киришди. Ушбу ходимнинг иш йили – 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелга қадар, агар бу оралиқда ҳар йилги меҳнат таътили учун иш стажига киритилмайдиган даврлар бўлмаган бўлса.

Ҳар йилги меҳнат таътилининг икки тури бор, :
- асосий меҳнат таътили - энг кам ёки узайтирилган;
- асосий таътил билан жамлаб ҳисобланадиган қўшимча меҳнат таътили.
Ходимларнинг ҳар йилги меҳнат таътилини my.mehnat (ЯММТда) да рўйхатдан ўтказиш керакми? Ахир тизим таътилларнинг айрим турларини расмийлаштириш учун ишлатилади, ва ҳар йилги таътил уларнинг жумласига кирадими йўқми, тўлиқ тушунарли эмас.
Ҳар йилги меҳнат таътилини ЯММТда рўйхатдан ўтказиш керак эмас.
Ҳар йилги меҳнат таътили барча ходимларга, иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда, берилади. Уни расмийлаштириш тартиби МКнинг 227 ва 228-моддалари билан белгиланган. Меҳнат таътилини қандай расмийлаштириш ҳақида батафсил экспертлар
