Интизомий жазо сифатида ходимнинг лавозимини пасайтиришга йўл қўйиладими
«Раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган ходим ўз вазифаларини лозим даражада бажармайди. Унга лавозимини тушириш шаклида интизомий жазо қўллаш мумкинми? Ходимнинг меҳнат шартномасида ёки ташкилотнинг ички ҳужжатларида, масалан, Интизом тўғрисидаги низомда бундай шартни белгилашга йўл қўйиладими?»
– Меҳнат кодексида интизомий жавобгарликнинг икки тури белгиланган: умумий ва махсус.
Умумий интизомий жавобгарлик Меҳнат кодекси ҳамда ташкилотнинг Ички меҳнат тартиби қоидалари билан тартибга солинади. Бундай масъулиятнинг моҳияти:
– ходимга фақат Меҳнат кодексининг 312-моддасида назарда тутилган интизомий чоралар қўлланилади – ҳайфсан, жарима ҳамда меҳнат шартномасини бекор қилиш;
– у барча ходимларга нисбатан татбиқ қилинади, улар учун махсус интизомий жавобгарлик белгиланган ходимлар бундан мустасно.
Умумий интизомий жавобгарликда...