Ишдан четлаштириш қандай расмийлаштирилиши керак
Тавсияномада:
– қандай ҳолатларда ходим ишдан четлаштирилади;
– ходимни ишдан четлаштиришнинг ўзига хос белгилари;
– ишдан четлаштириш қандай расмийлаштирилади.
Қандай ҳолатларда ходим ишдан четлаштирилади
Ишдан четлаштириш – бу ходимни меҳнат мажбуриятларини, қоида тариқасида, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бажаришга вақтинча йўл қўймасликдир.
Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт:
1) қонун талаблари туфайли ўзи ишдан четлаштириши шарт, агар:
- ходим спиртли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келса ёки ишда бўлса;
- меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаса;
- мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаса;
- ходим томонидан меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган ишни бажариш учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланса;
- тиббий хулосага мувофиқ соғлиғининг ҳолатига кўра 4 ойгача муддатга вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож бўлган ходим ўтказишни рад этса, ёхуд иш берувчида тегишли иш мавжуд...