Қонун томонидан иш вақтининг қандай турлари назарда тутилган
Тавсияномада:
– иш вақтининг нормал давомийлиги;
– иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;
– тўлиқсиз иш вақти;
– қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида меҳнатга ҳақ тўлаш.
Иш вақти – бу ходим ички меҳнат тартиб қоидаларига, иш жадвалига ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажарадиган бўлса, ўша вақтдир, .
МК иш вақтининг учта турини назарда тутатди:
- иш вақтининг нормал давомийлиги;
- иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги;
- тўлиқсиз иш вақти.
Улар давомийлиги ва белгилаш тартиби билан фарқ қилади.
Иш вақтининг нормал давомийлиги қандай белгиланади
Иш вақтининг нормал давомийлиги 5-кунлик иш ҳафтасида ҳам, 6-кунлик иш ҳафтасида ҳам ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас, .
5-кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг энг кўп давомийлиги – 8 соат, 6-кунлик иш ҳафтасида эса – 7 соат. 6-кунлик иш ҳафтасида ортиқча ишлашга йўл қўймаслик учун (6 х 7 = 42), иш соатларини тақсимлашнинг турли вариантларини назарда тутиш мумкин. Масалан:
- ҳафтада 5 кун – 7 соатдан, шанба куни эса – 5 соат (35 + 5 = 40);
- ҳафтада 4 кун – 7 соатдан, 2 кун – 6 соатдан (28 + 12 = 40) ва ҳоказо.
Ушбу талаблар нафақат давлат корхоналарига татбиқ этилади. Иш вақти нормаларига барча корхоналар риоя қилишлари шарт. Бунда ташкилотнинг...