Мослашувчан иш вақти режимини ўрнатиш тартиби

24.10.2024
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

- Мослашувчан иш вақти режими деганда нима тушунилади

- Мослашувчан иш вақтини кимларга ўрнатиш мумкин

- Мослашувчан иш вақти кимларга ўрнатилмайди

- Ҳисоб даврига қараб мослашувчан иш вақти режимининг турлари

- Мослашувчан иш вақти режимида меҳнатга ҳақ тўлаш

- Мослашувчан иш вақти режимини ўрнатиш тартиби

- Мослашувчан иш вақти режимини қачон ўрнатиш керак

- Мослашувчан иш вақти режимини қанча муддатга ўрнатиш мумкин

- Мослашувчан иш вақти режимининг ўзгарувчан жадвалдан фарқи

Мослашувчан иш вақти режими деганда нима тушунилади 

Мослашувчан иш вақти режими – бу қонунда назарда тутилган иш вақтини ташкил этиш усулларидан бири.

Бундай режимда ходимлар муайян доирада ўз иш кунининг бошланиши, тугаши ва умумий давомийлигини мустақил равишда тартибга солиш имкониятига эга бўлади.

Қонун мослашувчан жадвални алоҳида ходим ёки лавозим, шунингдек таркибий бўлинмаларнинг (бошқармалар, бўлимлар ва ҳ.к.) ходимлар гуруҳлари учун ҳам ўрнатиш имконини беради.

Ҳар қандай ҳолатда бундай жадвал қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: 

  • ўзгарувчан (мослашувчан) вақт – ходим ўз хоҳишига кўра ишни бошлайдиган ва тугатадиган вақт оралиғи;
  • қатъий белгиланган вақт – ходимнинг иш жойида ҳозир бўлиши шарт бўлган вақт;
  • қатъий белгиланган вақтни тахминан иккита тенг қисмга ажратадиган ва иш вақтига киритилмайдиган дам олиш ва овқатланиш учун танаффус. Бунда мослашувчан иш вақти режими ўрнатилган ходимлар иш куни давомида қонунчиликда назарда тутилган бошқа танаффусларга ҳам ҳақли. Жумладан, бу иш вақтига киритиладиган танаффуслар: технология ва ишлаб чиқариш ҳамда меҳнатни ташкил этиш ёки меҳнат фаолиятининг муайян турига хос бўлган танаффуслар; қонунчилик, санитария меъёрлари ва қоидалари ёки бошқа меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган танаффуслар; болани овқатлантириш учун танаффуслар ва б.

Мослашувчан иш вақтини кимларга ўрнатиш мумкин

Қонун мослашувчан иш вақти режимини қўллашни чекламайди, шунинг учун уни ҳар қандай компанияларда турли тоифадаги ходимлар учун ўрнатиш мумкин.

Мослашувчан иш вақтини жорий этиш қуйидагилар билан боғлиқ бўлиши мумкин:

  • ходимнинг меҳнат вазифаси хусусиятлари. Бундай режим ҳамкасблари билан доимий ва бевосита ўзаро алоқада бўлишни талаб қилмайдиган вазифаларни бажарувчи ходимлар учун қулай: сотув, IT-технологиялар соҳасида банд бўлганлар, ижодий...
lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг