Ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилиш тартиби

28.01.2025
author avatar

Михаил ГАСАНОВ

author avatar

Ленара ХИКМАТОВА

«Норма» эксперти

Тавсияда:

- ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш тартиби;

- ногиронлиги бўлган ходимга иш вақтини белгилаш тартиби;

- ногиронлиги бўлган ходимга таътил бериш тартиби;

- ногиронлиги бўлган ходимни бошқа ишга ўтказиш ва у билан меҳнат шартномасини «соғлиғи ҳолатига кўра» бекор қилиш;

- меҳнат шартномасини бошқа асосларга кўра бекор қилиш.

Ногиронлиги бўлган ходимлар – бу юқори ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган алоҳида тоифадаги ходимлар. Шу сабабли – уларнинг меҳнатини ҳуқуқий тартибга солиш иш берувчи ҳисобга олиши шарт бўлган бир қатор хусусиятларни ўз ичига олади.

Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш тартиби

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари

Ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлашишда тенг ҳуқуқларга эга. Улар ҳам оддий меҳнат шароитли ташкилотларда, ҳам ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланувчи ихтисослаштирилган корхоналар, цехлар ва участкаларда ишлаш ҳуқуқига эга Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги Қонун, 42-м.. Асосийси – бу иш тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси (ТИЭК) хулосасига кўра уларнинг соғлиги ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахс қонунчиликда тақиқланмаган якка тартибдаги меҳнат ёки бошқа фаолиятни амалга ошириши мумкин (ЯТТ, ўзини ўзи банд қилишни расмийлаштириш).

Иш берувчи ногиронлик сабабли шахсни ишга қабул қилишни рад этиш, унинг ишда кўтарилиши, шунингдек у билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра  бекор қилиш ҳуқуқига эга эмас. Акс ҳолда бу камситиш ҳисобланади. Бундан истисно ҳолатлар – ТИЭК хулосасига кўра ходимнинг соғлиги ҳолати ишни бажаришга тўсқинлик қилса, ногиронлиги бўлган шахс ёки бошқа шахсларнинг ҳаёти ёки соғлиғига, меҳнат хавфсизлигига таҳдид солса.

Ногиронлиги бўлган шахслар бошқа ходимлар билан бир хил ҳуқуқларга эга. Меҳнатни муҳофаза қилиш, иш вақти, таътиллар ва бошқа меҳнат шароитлари соҳасида эса қонунчиликда улар учун белгиланган қўшимча имтиёзлардан фойдаланишади. Иш берувчилар бу имтиёзларни бекор қилиш, камайтириш ва умуман – ногиронлиги бўлган ходимларнинг аҳволини бошқа ходимларга нисбатан ҳар қандай тарзда ёмонлаштириш ҳуқуқига эга эмас.

Ишга жойлаштиришда квоталар

Давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун ишга жойлаштириш соҳасида қўшимча кафолатларни ўрнатади. Ходимларнинг ўртача рўйхатдаги сони 20 кишидан ортиқ бўлган ташкилотлар (давлат ташкилотими ёки хусусий – фарқи йўқ) ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли тоифалари учун иш ўринларини захиралаб қўйиши шарт («квота ўринлари» деб аталувчи). Бу – нафақат ногиронлиги бўлган шахслар, балки кўп болали оилаларнинг ота-оналари, ОТМ битирувчилари, пенсия ёшига яқин шахслар ва ҳ.к. Тўлиқ рўйхат Аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонуннинг 38-моддасида кўрсатилган.

Иш ўринларининг белгиланган минимал сони ҳисобидан кимни ва қандай тартибда қабул қилиш тўғрисида тавсияга қаранг.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун ходимларнинг ўртача рўйхатдаги сонидан камида 3 % иш ўринлари захираланади. Тадбиркорлик субъектлари ходимларининг ўртача йиллик сонини аниқлаш тартиби 17.01.2017 йилдаги қарорга иловада белгиланган 17.02.2017 й. АВ рўйхат рақами 2858-сон.

  • Ногиронлиги бўлган шахслар учун захирадаги иш ўринлари:  аттестациядан ўтказилган бўлиши керак. Бу иш берувчи ўз ҳисобидан уларни меҳнат шароитлари ва жиҳозларнинг жароҳат етказиш хавфи бўйича аттестациядан ўтказишини ташкил этиши керак деганидир
lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг