Меҳнат низосини судда кўришга қандай тайёрланади
Тавсияномада:
- Суд муҳокамасига қандай тайёрланади
- Суд мажлисида қандай иштирок этиш керак
- Суд ишни кўришда нимани текширади
- Меҳнат низоларини кўриб чиқишнинг хусусиятлари нималардан иборат
Меҳнат муносабатлари ҳар доим ҳам силлиқ кечмайди ва ходимнинг, масалан, ишдан бўшатиш шартлари, иш ҳақи ҳисоблаш ёки интизомий жазо қўллашдан норози бўлиб қолиши эҳтимоли мавжуд. Бундай ҳолларда ходим ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилиши мумкин. Бундай ҳолатлар иш берувчида қўрқув уйғотмаслиги керак, лекин рискларни минималлаштириш ва бизнес манфаатларини ҳимоя қилиш учун, уларга олдиндан тайёргарлик кўриш жуда муҳимдир.
Суд муҳокамасига тайёргарлик
Меҳнат низосини судда кўришга тайёргарлик кўриш аниқ ҳаракатлар режасини тузишни ва барча зарур далилларни синчковлик билан йиғишни талаб қилади. Жумладан иш берувчи ушбу тартиб-таомил учун талаб қилинадиган барча ҳужжатларни тайёрлаши керак: ташкилотнинг маҳаллий ҳужжатлари, лавозим йўриқномалари, тушунтиришлар, далолатномалар, буйруқлар, вакилнинг ишончномаси. Масалан, ходим ноқонуний қисқартириш учун судга мурожаат қилганда иш берувчи қуйидагиларни тақдим этиши шарт:
- Ходим билан меҳнат шартномасини.
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни.
- Ишдан бўшатиш тартибига риоя қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни: ишдан бўшатиш ҳақида Огоҳлантириш, ходимнинг танишиш тўғрисидаги имзоси билан.
Бўш лавозимлар таклифини.
Касаба уюшмасининг розилиги / бош тортиши (агар ташкилотда мавжуд бўлса).
Агар ходим томонидан интизомий ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган бўлса, қуйидагиларни тақдим этиш зарур:
- Ходим билан меҳнат шартномасини.
- Меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқни.
- Содир этилган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги далолатномаларни.
- Ходимнинг тушунтириш хатларини.
- Ходимнинг лавозим йўриқномасини.
- Ички меҳнат тартиби қоидаларини.
Мунтазам равишдаги қоидабузарликлар ёки бир марта қўпол қоидабузарлик учун ходимни ишдан қандай бўшатиш ва қонунни бузмаслик ҳақида – материалларимизда ўқинг:
- Меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ходимни қандай ишдан бўшатиш мумкин
- Ходим меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун қандай ишдан бўшатиш мумкин
- Меҳнат шартномасини ноқонуниний бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай
- Меҳнат шартномасини бекор қилишда тез-тез йўл қўйиладиган хатолар
Қонунда қандай процессуал муддатлар белгиланган
Процессуал муддатлар – бу суд процесси иштирокчилари муайян процессуал ҳаракатларни бажариши шарт бўлган қонунда белгиланган муддатлардир.
Ходим ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқ нусхаси топширилган кундан бошлаб 3 ой ичида судга мурожаат қилишга ҳақли
, ва низо суд томонидан бир ой ичида кўриб чиқилиши лозим
.
Суд мажлисида қандай иштирок этиш мумкин
Иш берувчи судда ишни ўз вакили орқали олиб бориш ҳуқуқига эга. Ишни судда юритишга доир ваколатлар вакилга иш берувчи номидан барча процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини беради
, хусусан:
- иш материаллари билан танишиш;
- кўчирмалар ва нусхалар қилиш;
- рад қилишни билдириш;
- далилларни тақдим этиш;
- далилларни текширишда иштирок этиш;
- жараён иштирокчиларига саволлар бериш;
- илтимосномалар бериш;
- судга тушунтиришлар бериш;
- эътироз билдириш;
- суд ҳужжатлари устидан шикоят қилиш.
Ишдан бўшатиш тўғрисидаги меҳнат низосини кўришда судда қандай чиқиш керак
1. Иш берувчининг позициясини баён этинг:
Ишдан бўшатиш асослари: меҳнат шартномаси қандай асосларга кўра бекор қилинганлигини тушунтиринг. Ходим томонидан меҳнат шартномасининг қайси нормалари ёки бандлари бузилганлигини кўрсатинг.
Тартиб-таомилга риоя қилиш: ишдан бўшатиш меҳнат қонунчилиги талабларига мувофиқ амалга оширилганлигини кўрсатинг. Ходимга барча зарур хабарномалар тақдим этилган, ишдан бўшатиш сабаблари тушунтирилган ва у ўз позициясини билдириш имкониятига эга бўлгани ҳақида маълум қилинг.
Далилларнинг мавжудлиги: иш берувчининг ҳаракатлари қонунийлигини тасдиқловчи далилларни, шу жумладан ёзма ҳужжатлар, далолатномалар, билдирги хатлар ва ички фармойишларни, санаб ўтинг.
2. Ходимнинг далилларини рад этинг
Ёзма далилларни тақдим этинг: буйруқлар, қоидабузарликлар тўғрисидаги далолатномалар, ёзишмалар, иш вақтини ҳисобга олиш журналлари, хабарномалар, шунингдек тушунтириш хатлари каби ўз позициянгизни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этинг.
Гувоҳларни сўроқ қилинг: сиз баён қилган фактларни тасдиқлай оладиган гувоҳларни таклиф қилинг. Булар ҳамкасблар, бевосита раҳбарлар ёки ишга алоқадор бошқа шахслар бўлиши мумкин.
Ҳужжатларқилган фактларни та: зарур бўлса, тақдим этилган ҳужжатларнинг мазмунини тушунтиринг. Улар хатти-ҳаракатларингизнинг қонунийлигини қандай ва нима учун тасдиқлаётганини тушунтиринг.
Суд низони кўришда нимани текширади
Суд низони кўришда ишнинг барча ҳолатларини, тарафлар тақдим этган далилларни, шунингдек тарафларнинг ҳаракатлари ва қарорларининг мувофиқлигини текширади ва баҳолайди.
Иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишнинг қонунийлиги тўғрисидаги низоларни кўришда суд қуйидагиларни белгилайди
:
- Ишдан бўшатиш тартибини ва шартларига риоя қилишни.
- Ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида олдиндан хабардор қилинганми?
- Ишдан бўшатиш бўйича қонунда белгиланган тақиқлар инобатга олингами?
- Вакиллик органларига кирадиган ходимлар учун
ва «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган кафолатларга риоя қилишни. - Жамоа шартномалари ёки локал ҳужжатларда кўрсатилган кафолатларга, шу жумладан, агар бу назарда тутилган бўлса, касаба уюшмаси қўмитасининг олдиндан розилигига риоя қилинганми?
- Агар ходимларнинг ҳуқуқлари тенг бўлса, ишни сақлаб қолишга имтиёзли ҳуқуқ берадиган ҳолатлар инобатга олинганми?
Меҳнат қонунчилиги талабларини бузганлик учун ишдан бўшатилганда
суд томонидан қуйидагилар белгиланади:
- Қоидабузарлик аниқ нимада ифодаланган?
- Ходимнинг тушунтиришлари талаб қилинганми?
- Ходим айнан нималарни бузган, ва бу меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асос бўла оладими?
- Интизомий жазони қўллашнинг белгиланган тартиби ва муддатларига риоя қилинганми?
Ходимлар сони ёки штати қисқартирилганда
суд қуйидагиларни аниқлайди:
- Ҳақиқатан ҳам қисқартириш юз бердими?
- Ишда қолдиришда имтиёзли ҳуқуққа риоя қилинганми?
- Бўш лавозимлар таклиф қилинганми?
- Огоҳлантириш муддатига риоя қилинганми?
Ҳужжат намуналари
Меҳнат низосини кўриб чиқишда иш берувчига керак бўлиши мумкин бўлган бир неча ҳужжат намуналари. Ушбу намуналар керакли ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришга ёрдам беради.

Гувоҳ чақириш тўғрисидаги илтимоснома.

Меҳнат низоларини кўриб чиқишнинг муҳим хусусиятлари
Меҳнат низоларини кўриб чиқиш уни бошқа турдаги суд ишларидан ажратиб турадиган бир қатор хусусиятларга эга. Бу хусусиятлар кўпроқ заиф томон сифатида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурати билан боғлиқ.
1. Ходим суд харажатларини тўлашдан озод этилади
.
2. Ноқонуний ишдан бўшатилганда суд иш берувчига қуйидаги мажбуриятларни юклайди:
- Ходимни тиклаш.
- Мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўлаш.
- Маънавий зарарни ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда қоплаш.
- Ишдан бўшатиш устидан шикоят қилиш бўйича харажатларни қоплаш
.
3. Ноқонуний ишдан бўшатишда айбдор бўлган мансабдор шахс иш берувчига 3 ойлик маошгача бўлган миқдорда зарарни қоплайди
.
4. Суд ишдан бўшатиш асосининг таърифини ўзгартириши мумкин
.
5. Ташкилот тугатилганда, қайта тиклаш ўрнига, мажбурий прогул учун иш ҳақи ундирилади ва ишдан бўшатишнинг таърифи ўзгартирилади
.
Суд амалиётидан мисоллар
Вазият: «Қурувчи» МЧЖ штатни қисқартириш бўйича прораб К.ни ишдан бўшатди. Бўлажак ишдан бўшатиш ҳақидаги хабарнома, жоиз бўлган икки ой ўрнига, 1 ой олдин берилган. Ходим судга мурожаат қилди.
Суд қарори: Иш берувчи
назарда тутилган огоҳлантириш муддатини бузгани учун, суд ходимни ишга тиклади. Қисқартиришда камида 2 ой олдин огоҳлантириш керак.
Вазият: Бухгалтер М. меҳнат вазифаларини мунтазам равишда бузганлиги учун ишдан бўшатилган. Судда иш берувчи фақат жазо бериш тўғрисидаги буйруқларни тақдим этган бўлсада, ходиманинг тушунтириш хати ва қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномалар йўқ эди.
Суд қарори: Иш берувчи қоидабузарлик фактларини исботламаганлиги сабабли, суд М.ни ишга тиклади. ОСПнинг 26-сон Қарори 32-бандига кўра, қоидабузарлик айнан нимада ифодаланганлигини аниқлаш зарур.
ҲолатолҲайдовчи Иш берувчини муваффақиятли ҳимоя қилишаниқлаш зарур.рур. тикладитикладииди Судда иш берувчи
- Тиббий кўрик далолатномасини.
- Ходимнинг тушунтириш хатини.
- Уч нафар гувоҳ томонидан имзоланган қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномани.
- Ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқни.
Суд қарори: Даъво рад этилди, чунки иш берувчи қоидабузарлик фактини тўлиқ исботлаган, шунингдек ишдан бўшатиш тартибига риоя қилган.
Вазият: штат қисқартирилганда, ишда қолган муҳандис Р.га қараганда, юқори малакага эга бўлган икки фарзанднинг отаси муҳандис С. ишдан бўшатилди.
Суд қарори: Суд С.ни ишга тиклади, чунки
биноан малака ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимлар, малакаси тенг бўлган тақдирда эса – оилавий мажбуриятларга эга бўлган ходимлар қолдиришда имтиёзли ҳуқуққа эга.
Агар сиз меҳнат низосида иш берувчининг вакили бўлсангиз, меҳнат қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари ва компания манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, суд процессига тайёргарлик кўриш муҳимдир. Мана бир неча фойдали маслаҳатлар:
1. Ҳужжатли расмийлаштириш:
- Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги далолатномаларни улар аниқланган кунда тузинг
- Тушунтириш беришдан бош тортишни гувоҳлар имзоси қўйилган далолатнома билан қайд этинг
- Буйруқлар билан танишиш журналини юритинг
- Билдиришномаларда ходимнинг имзосини олинг
2. Суд мажлисида:
- Воқеалар хронологиясига риоя қилинг
- Аниқ далилларни келтиринг
- Гувоҳларни чақириш ҳақида илтимосномалар беринг
- Иш юзасидан ёзма тушунтиришлар тайёрланг
3. Одатий хатолар:
- Хабардор қилиш муддатларини ўтказиб юбориш
- Ходимнинг тушунтиришларини олмаслик
- Қоидабузарлик тўғрисидаги далолатномаларнинг йўқлиги
- Касаба уюшмасининг розилигини нотўғри расмийлаштирилиши
- Қисқартирилганда бўш иш ўринлари ҳақида хабар бермаслик
- Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра қандай бекор қилинади
- Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра қандай бекор қилинади
- Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра қандай бекор қилинади
- Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш тўғрисидаги келишувни тузишдаги одатий хатолар
- Меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш тўғрисидаги келишув қандай тузилади
Телеграм канали