Меҳнат низолари бўйича комиссияда (МНК) низоларни кўриб чиқиш тартиби
Тавсияда:
- Ходим МНКга қандай масалалар бўйича мурожаат қилиши мумкин
- МНКга ариза қандай топширилади
- МНК низоларни қай тартибда ва қандай муддатларда кўриб чиқади
- МНК қарори қандай қабул қилинади ва ижро этилади
Ходим қандай масалалар бўйича МНКга мурожаат қилиши мумкин
Якка тартибдаги меҳнат низоси меҳнат қонунчилиги, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини қўллаш, меҳнат шартномаси, меҳнат шартларини белгилаш ёки ўзгартириш ва бошқа якка тартибдаги меҳнат низолари юзасидан ходим ва иш берувчи ўртасида келиб чиққан ҳал этилмаган келишмовчиликлар пайдо бўлганда юзага келади.
Ходим низони ҳал қилиш учун ташкилотда фаолият юритаётган Меҳнат низолари бўйича комиссия (МНК)га ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
МНКга ариза қандай топширилади
МНКга ариза топшириш ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун маълум тартибга риоя қилиш керак:
1-қадам
Ходим ёзма шаклда ариза топширади, унда қуйидагилар кўрсатилиши керак
:
- корхона номи;
- аризачининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, иш жойи ва яшаш жойи (манзили);
- сана (ходим ўз ҳуқуқи бузилганлиги ҳақида билган ёки билиши керак бўлган ва у комиссияга мурожаат қилиш муддатини ҳисоблашни боғлайдиган сана);
- низонинг тавсифи;
- аризачи талабларини асослайдиган ҳолатлар;
- далиллар;
- аризага илова қилинган ҳужжатлар рўйхати;
- аризани топшириш санаси ва ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилган ҳолда имзоси.
Интизомий жазони бекор қилиш тўғрисидаги ариза намунаси

2-қадам
Ходим аризага ўзининг талабларини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиши керак, масалан:
- меҳнат шартномаси нусхаси;
- интизомий жазо бериш тўғрисидаги буйруқ нусхаси;
- иш берувчи билан ёзишмалар;
- тушунтириш хати;
- унинг меҳнат ҳуқуқлари бузилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.
3-қадам
Ходим аризани шахсан ёки вакили орқали ташкилотнинг МНКга топшириши ёки буюртма хат орқали топширилганлиги ҳақидаги хабарнома билан почта орқали юбориши мумкин.
Йўқ, қила олмайди. Алимовнинг нотариал тасдиқланган ишончномасиз Камолов номидан МНКга мурожаат қилиш ваколати йўқ.
Меҳнат низолари бўйича комиссия аризани қабул қилишни рад этиши мумкин, агар
:
– худди шу тарафлар ўртасидаги ўша низо бўйича худди шу асослар бўйича комиссия ёки судда ариза мавжуд бўлса;
– ариза бунинг учун ваколатли бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса;
– низо комиссия ваколатларига кирмаса.
Ходим меҳнат низолари бўйича комиссияга ўз ҳуқуқи бузилганлиги тўғрисида билган кундан эътиборан олти ой муддат ичида мурожаат қилиши мумкин.
Агар муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган бўлса, комиссия уни қайта тиклаши ва низони кўриб чиқиши мумкин.
МНКга мурожаат этиш муддати низони медиация тартибида кўриб чиқиш даврида тўхтатиб турилади
.
МНК низоларни қандай тартибда кўриб чиқади
Ходимнинг аризасини олгандан кейин МНК қуйидагича ҳаракат қилади:
1-қадам
Ходимнинг аризасини аризаларни ҳисобга олиш журналида рўйхатдан ўтказади
.
Аризаларни ҳисобга олиш журнали намунаси

2-қадам МНК мажлис ўтказилгунига қадар қуйидагиларни аниқлайди
:
- низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бўлган ҳолатларни;
- ҳал қилишда таяниш керак бўлган қонунлар ва ҳужжатларни;
- муҳокамада ким иштирок этишини;
- тарафлар ўз талабларини асослаш учун қандай далиллар тақдим этиши кераклигини.
3-қадам
МНК мажлис ўтказиладиган санани белгилайди ва котиб барча иштирокчиларни хабардор қилади.
МНК мажлисини ўтказиш санаси тўғрисидаги хабарнома намунаси

4-қадам
Низо тарафларининг иштирокида мажлис ўтказилади. Низо аризани топширган ходим ёки унинг вакили иштирокида кўриб чиқилади.
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисини раис очади, у қандай низо кўриб чиқилаётганлигини эълон қилади ва комиссия таркиби билан таништиради. Шунингдек, у тарафларнинг ҳозирлиги ва вакилларнинг ваколатларини текширади, кейин иштирокчиларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтиради.
Низо тарафлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
– далилларни тақдим этиш;
– далилларни текширишда иштирок этиш;
– мажлисда иштирок этаётган иштирокчиларга, гувоҳларга, мутахассисларга ва комиссия мажлисига таклиф этилган бошқа шахсларга саволлар бериш;
– илтимоснома билдириш;
– оғзаки ва ёзма тушунтиришлар бериш;
– бошқа иштирокчиларнинг илтимосномалари ва важларига эътироз билдириш;
– МНК қарори устидан судга шикоят қилиш;
– мажлисда аудио ва видео техникасидан фойдаланиш.
Комиссия аввал ходимнинг у билдирган талаблари бўйича тушунтиришларини, кейин – иш берувчи вакилининг тушунтиришларини тинглайди, далилларни текширади ва низони кўриб чиқишда иштирок этиш учун таклиф қилинган гувоҳлар, мутахассислар ва бошқа шахсларни эшитади.
Ходим Аҳмедов МНКга иш берувчи фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўламаганлиги ҳақида шикоят билан мурожаат қилди. Биринчи мажлисга у касаллигини рўкач қилиб келмади, лекин бунда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмади. Комиссия низони кўриб чиқишни кечиктирди. Аҳмедов иккинчи мажлисга ҳам сабабини кўрсатмасдан келмади. Комиссия масалани кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисида қарор чиқарди. МНК қарори қонунийми?
Ҳа, комиссиянинг аризани кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисидаги қарори қонуний.
Меҳнат низосини ходим ёки унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишга фақат ходимнинг ёзма аризаси бўйича йўл қўйилади. Агар ходим ёки унинг вакили узрли сабабларсиз иккинчи марта мажлисда ҳозир бўлмаса, комиссия масалани кўриб чиқишдан олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
Ушбу ҳолатда Аҳмедов иккинчи мажлисга узрли сабабларсиз келмаганлиги комиссияга бундай қарор қабул қилиш учун асос бўлди
.
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлиси баённомаси
Меҳнат низолари бўйича комиссия мажлисида раис ва котиб имзолайдиган баённома юритилади. Баённомада қуйидагилар кўрсатилади:
- мажлис санаси;
- комиссия таркиби;
- кўриб чиқилаётган ариза;
- мажлисни ўтказиш тартиби;
- тарафларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатмалари ва мутахассисларнинг фикрлари;
қарорнинг моҳияти.
Эътибор беринг
Низо тарафлари баённома билан танишиб чиқиб, у имзоланган кундан эътиборан уч иш куни ичида ёзма эътирозларини тақдим этишлари мумкин. Бу эътирозлар баённомага илова қилиниши керак. Баённома электрон шаклда, аудио ёки видео ёзув воситаларидан фойдаланган ҳолда юритилиши мумкин
.
МНК мажлиси баённомаси намунаси

5-қадам
МНК меҳнат низоси бўйича қарорни кўриб чиқилган далиллар ва тарафларнинг важлари асосида қабул қилади.
МНК қарори қандай қабул қилинади ва ижро этилади
Комиссия қарори касаба уюшмаси қўмитаси ва иш берувчи вакилларининг келишуви бўйича қабул қилинади, у асослантирилган бўлиши ва меҳнат қонунчилиги ҳамда меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнат шартномасига асосланган бўлиши керак. Қарорда қуйидагилар кўрсатилади
:
- ташкилот номи;
- комиссияга мурожаат қилинган ва низо кўриб чиқилган саналар;
- низонинг моҳияти;
- комиссия аъзолари ва бошқа иштирокчиларнинг Ф.И.Ш. ва лавозими;
- қарорнинг асослантирилган моҳияти (қонунчилик ва меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар, меҳнат шартномасига ҳавола қилинган ҳолда);
- овоз бериш натижалари;
- пулга оид талаблари бўйича – ходимга тегишли бўлган аниқ сумма.
Қарор мажлис раиси ва котиби томонидан имзоланади.

Агар комиссия ўн кунлик муддат ичида меҳнат низосини кўриб чиқмаса, ходим ёки унинг вакили судга мурожаат қилиши мумкин. Комиссия қарори устидан қарор нусхаси олинган кундан бошлаб ўн кун ичида судга шикоят қилиш мумкин
.
Иш берувчи МНК қарорини шикоят қилиш учун назарда тутилган ўн кун ўтганидан кейин уч кунлик муддатда ижро этиши керак. Агар иш берувчи қарорни ижро этмаса, МНК томонидан ходимга ижро варақаси кучига эга бўлган гувоҳнома берилади
.
Гувоҳномада қуйидагилар кўрсатилади:
- комиссиянинг номи;
- қарор қабул қилинган ва гувоҳнома берилган сана;
- ходимнинг Ф.И.Ш.;
- низонинг моҳияти бўйича қарор.
Гувоҳнома комиссия раиси ва котиби томонидан имзоланади ҳамда ходимга имзо қўйдириб берилади. Ходим гувоҳномани комиссия қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида олиши мумкин
.

Комиссия гувоҳнома олиш муддатини, агар муддат ўтказиб юборилганлиги сабаблари узрли деб топилса, тиклаши мумкин.
МНКда якка тартибдаги меҳнат низосини кўриб чиқишдаги асосий жиҳатлар
|
т/р |
Қоида |
Тавсиф |
|
1 |
Низони тугатиш |
Ходим низони кўриб чиқишни ҳар қандай босқичида тугатиши мумкин. |
|
2 |
Ота-оналарнинг иштироки |
Агар ходим 15 ёшдан 16 ёшгача бўлса, низолар ота-онасидан бири ёки ҳомийси иштирокида кўриб чиқилади. |
|
3 |
Учинчи шахсларни таклиф қилиш |
Ходим ва касаба уюшмаси қўмитаси низони кўриб чиқишда иштирок этиш учун адвокат, эксперт ёки бошқа учинчи шахсни таклиф қилиши мумкин. |
|
4 |
Гувоҳлар ва мутахассислар |
Комиссия мажлисга гувоҳларни чақириши ва мутахассисларни таклиф қилиши мумкин. |
|
5 |
Ҳужжатларни тақдим этиш |
Иш берувчи комиссия талабига кўра ҳужжатларни тақдим этиши шарт. |
|
6 |
Мажлиснинг ваколатлилиги |
Комиссия мажлиси ҳар бир тарафдан аъзоларнинг ярмидан кўпи иштирок этганда ваколатли ҳисобланади. |
- Меҳнат низолари бўйича комиссияни (МНК) ташкил этиш тартиби
- Меҳнат низосини судда кўришга қандай тайёрланади
- Ишдан бўшатилган ходимни суд қарори бўйича ишга тиклаш тартиби
- Меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун ходимларнинг вакиллик органининг розилиги қандай олинади
- Меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда бекор қилишнинг ҳуқуқий оқибатлари қандай
Телеграм канали