Ҳар йилги меҳнат таътилини пулли компенсация билан алмаштириш
Меҳнат кодексининг 234-моддасининг 3 қисмига киритилган ўзгартишларга кўра, фойдаланилмаган таътил учун пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди.
Нималар ўзгарди?
♦️Қандай эди:
Илгари фойдаланилмаган таътил учун пулли компенсацияни ҳисоблаш қоидалари 6 кунлик иш ҳафтасидан келиб чиққан ҳолда, МК 257-моддаси билан белгиланган эди.
Ходимни ишдан бўшатишда фойдаланилмаган таътил учун компенсация қуйидагича ҳисобланган:
✅ Фойдаланилмаган таътилнинг календарь кунлари сони аниқланган;
✅ Ўртача иш ҳақи МК 257-моддаси 10 қисмида белгиланган иш кунларининг ўртача ойлик сони (25,3) асосида ҳисобланган.
♦️Қандай бўлди:
МК 234-моддасига пулли компенсация тўлашда якшанба куни инобатга олинмайди деган аниқлик киритилди. Бироқ компенсацияни ҳисоблаш алгоритмининг ўзи ўзгармади.
Амалиётда бу нимани англатади?
⭕️Якшанба кунини қандай инобатга олиш керак?
Айрим манбалар бу ўзгаришни ходимга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланадиган кунларнинг камайиши сифатида нотўғри талқин қилмоқда. Аслида гап компенсация тўланадиган кунлар сони ҳақида эмас, балки тўлов суммасини ҳисоблашда ушбу кунларни ҳисобга олиш тартиби ҳақида бормоқда.
⭕️Ҳисоб-китоб қандай амалга оширилади?
♦️Фойдаланилмаган таътил кунларининг сони ўзгармайди.
♦️Ўртача иш ҳақи ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қоладиган ойдан олдинги ўн икки календарь ой учун ходимга ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар суммасининг 1/12 қисмидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади, МК 257-моддасининг 3 қисми.
♦️Компенсация аввалгидек фойдаланилмаган таътилнинг барча кунлари учун ҳисобланади, ҳисоб-китобларда якшанба кунлари йиллик таътилга ҳақ тўлашда чиқариб ташланиши каби чиқариб ташланади.
⭕️Мисол:
Ходимга ишдан бўшатилгунга қадар бўлган иш даври учун фойдаланилмаган таътил учун 10 календарь кун компенсация тўланиши керак, ҳисоб-китоб қуйидагича бўлади:
10 ÷ 7 × 6 = 8,57 Бутун сонгача яхлитлангандан сўнг иш берувчи компенсация тўлаши лозим бўлган 9 кунни оламиз, МК 224-моддаси.
✅ Ҳисоблаш формуласи сақланиб қолади:
⭕️Компенсация суммаси = Ўртача ойлик иш ҳақи : 25,3 х 6 кунлик иш ҳафтаси ҳисобидан келиб чиққан ҳолда таътил давридаги иш кунлари сони.
✅ Якшанба кунлари алоҳида ажратиб кўрсатилмайди, бироқ тўлов суммасини ҳисоблашда ҳар йилги таътилга ҳақ тўлашдаги каби чиқариб ташланади.
Хулоса
⭕️Компенсацияни ҳисоблаш алгоритми ўзгармади, бироқ Меҳнат кодексига тўловни амалга оширишда якшанба кунлари ҳисобга олинмаслиги ҳақида аниқлик киритилди.
⭕️Иш берувчилар МК нормаларини тўғри қўллаш учун ушбу аниқликни инобатга олишлари керак.
- Ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш
- 12 ёшгача бўлган боланинг ота-онасидан бирининг иш ҳақи сақланмайдиган таътил олиш ҳуқуқи
- Ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга қандай бўлинади
- Иш ҳақи сақланмайдиган таътил беришнинг тартиби
- Чек-лист: меҳнат таътилини қандай расмийлаштириш керак
Телеграм канали