Ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш қандай ташкил этилади
Тавсияда:
– меҳнатни муҳофаза қилиш тушунчаси;
– меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати;
– иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш;
– меҳнатни муҳофаза қилиш харажатлари;
– ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва текшириш;
– меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар.
«Меҳнатни муҳофаза қилиш» нима ва унинг талаблари қандай
Барча иш берувчилар, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этишлари шарт.
Меҳнатни муҳофаза қилиш (кейинги ўринларда – ММ) – меҳнат жараёнида инсоннинг хавфсизлигини, ҳаёти ва соғлиғи, иш қобилияти сақланишини таъминлашга доир ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, техникавий, санитария-гигиена, даволаш-профилактика, реабилитация тадбирлари ва воситалари тизими .
ММга қўйиладиган талаблар қуйидаги ҳужжатлар билан белгиланади:
- Меҳнат кодекси, «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари;
- ММ масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (кейинги ўринларда – ММ қоидалари).
Меҳнат фаолияти жараёнида ходимнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш учун иш берувчи ўз ҳисобидан ММ бўйича қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириши шарт:
- МК 360-моддасида кўрсатилган тоифадаги ходимлар учун дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш;
- ходимларга ММ бўйича йўриқномалар бериш, уларни ўқитиш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва ММ масалалари бўйича билимларини текшириш;
- ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароитларининг ММ талабларига мувофиқлигини таъминлаш;
- қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ММ хизматини ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини ташкил этиш;
- ходимларга имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган, имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқи бериладиган, шунингдек ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган меҳнат шароитлари зарарли, хавфли ва бошқа иш жойларида меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш;
- ноқулай шароитларда ишловчиларни белгиланган нормалар бўйича сут, даволаш-профилактика овқати (СанҚН 0184-05-сон), газланган тузли сув, махсус кийим, санитария кийимлари, махсус пойабзал ҳамда бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан таъминлаш. Бундай ишлар рўйхати ва бериш нормалари иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказиш асосида белгиланади 15.09.2014 й. 263-сон ВМҚга 1-илова;
- ходимларга санитария-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа талабларини таъминлаш.
Корхонада ММни тартибга солишга тааллуқли барча масалалар (ходим ва иш берувчининг ММ соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, иш ўринларига қўйиладиган талаблар, тиббий кўриклар ўтказиш, йўриқномалар бериш ва б.) Меҳнат кодексининг
