Дастлабки синов қандай белгиланади
Тавсияномада:
– дастлабки синовнинг мақсадлари;
– дастлабки синовни белгилашга тақиқ;
– дастлабки синовни расмийлаштириш;
– дастлабки синовнинг энг кўп муддати;
– синовдан ўтмаган ходимни ишдан бўшатиш;
– ходимни унинг хоҳишига кўра синов муддати вақтида ишдан бўшатиш.
Дастлабки синов нима учун керак
Дастлабки синов ходимнинг таклиф этилган ишни уддалай олиши ёки уддалай олмаслигини текшириш учун белгиланади. Синов муддати иш берувчи ва ходимга келгусидаги ҳамкорлик ҳақида қатъий қарор қабул қилишга ёрдам беради.
Меҳнат шартномасидаги дастлабки синов тўғрисидаги шарт синов натижалари қониқарсиз бўлган тақдирда ходимни уни синов муддати тугашидан 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантирган ҳолда, соддалаштирилган тартибда ишдан бўшатиш имкониятини беради,
.
. Бундай ҳолда меҳнат шартномасини бир марта қўпол равишда бузганлик учун бекор қилинг, агар улар рўйхатини ички меҳнат тартиби қоидаларида белгилаган ва ходимни Қоидалар билан қўл қўйдириб таништирган бўлсангиз,
.Дастлабки синов қуйидаги ҳолларда белгиланиши мумкин эмас:
- ходим бошқа ишга ўтказилганда
; - ходим бошқа иш берувчига хизмат сафарига юборилганда
; - айрим асослар бўйича ишдан бўшатилганда ишга қайта қабул қилиш ҳолларда
; - ходимларнинг айрим тоифаларига нисбатан
.
Кимларга дастлабки синов ўрнатиш мумкин эмаслиги ҳақида батафсил тавсияномадан билиб олинг.
Кимларга дастлабки синовни белгилаш мумкин эмас
Ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов белгиламанг, агар бундай шартлар жамоа келишувларида ва жамоа шартномаларида, бошқа локал ҳужжатларда назарда тутилган бўлса,
, шунингдек:
- ҳомиладор аёлга, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёл ёки 3 ёшга тўлмаган болани ёлғиз ўзи тарбиялаётган отага (васийга);
- захирага қўйиладиган иш ўринларига жойлаштириш учун юборилган ижтимоий эҳтиёжманд ходимларга;
- давлат грантлари асосида ўқиган ва ўз мутахассислиги бўйича ишга кирган олий таълим муассасаларининг битирувчиларига. Битирувчиларни олий таълим ташкилотини тамомлаган кундан эътиборан 3 ой ичида йўлланма бўйича ишга қабул қилинг;
- мустақил равишда ишга жойлашаётган умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг битирувчиларига. Ушбу қоида, агар битирувчилар ўз мутахассислиги бўйича ишга кираётган бўлса ва таълим муассасини тамомлаган кундан эътиборан 1 йилдан ошмаган бўлса, амал қилади;
- меҳнат шартномаси 6 ойгача муддат билан тузилаётган ходимларга;
- 18 ёшга тўлмаган шахсларга;
- собиқ ходимларга,
, агар уларни алоҳида асосларга кўра ишдан бўшатилгандан кейин қайтадан ишга қабул қилаётган бўлсангиз – касаба ушмаси қўмиталарининг ходимларига, собиқ депутатларга, истеъфога чиққан ҳарбийларга, қисқартирилган ходимларга ва ҳоказо; - ишлаб чиқаришда шартнома бўйича ўқишни ўтаган ўқувчиларга;
- вақтинча ходимларга,
; - мавсумий ходимларга,
.
Дастлабки синов қандай тўғри расмийлаштирилади
Меҳнат шартномасида дастлабки синов тўғрисидаги шартни кўрсатинг. Шунингдек албатта синов муддатини белгиланг.
. Агар ходим ҳақиқатда ишга қўйилган бўлса, аммо меҳнат шартномаси расмийлаштирилмаган бўлса, у ҳам дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган деб ҳисобланади.Меҳнат шартномаси дастлабки синов билан тузилиши ҳақидаги маълумотни ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда ҳам кўрсатиш мумкин. Бироқ бу ушбу шартни меҳнат шартномасига киритмаслик мумкинлигини англатмайди.
Дастлабки синов даврида ходимни штатга қабул қилинг. Сиз биринчи иш берувчи бўлсангиз, унга электрон меҳнат дафтарчасини расмийлаштиринг. Ходимни ишга қабул қилиш тўғрисидаги маълумотларни ЯММТга киритинг.
Дастлабки синов даврини ҳам меҳнат стажига, ҳам ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига киритинг,
.
Дастлабки синов даврида меҳнатга ҳақ тўлашни ходимларнинг шу тоифаси учун белгиланган шартларга мувофиқ амалга оширинг. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими билан белгиланган иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар даражасини пасайтириш мумкин эмас,
.
Ташкилотга 3 ойлик синов муддати шарти билан ёш мутахассис ишга қабул қилинди. Директор унинг меҳнатига лавозим маошининг ярим миқдорида, сўнг синовдан муваффақиятли ўтган тақдирда тўлиқ ҳақ тўлашга ўтказиш шарти билан ҳақ тўлаш ниятида. Шундай қилиш мумкинми?
Мумкин эмас. Ходимни дастлабки синовдан ўтишини асос қилган ҳолда, унга иш ҳақини камайтириш тақиқланади,
.
Дастлабки синовнинг энг узоқ муддати қандай
Агар сиз оддий ходимни дастлабки синов билан ишга қабул қилишга қарор қилсангиз, унинг давомийлигини ўз хоҳишингизга кўра, аммо 3 календарь ойдан ошмайдиган муддатда белгиланг.
Агар ишга ташкилотнинг раҳбари, унинг ўринбосари, бош бухгалтери ҳамда филиаллари, вакилликлари, бошқа алоҳида бўлинмаларининг раҳбарларини қабул қилсангиз, синов муддатини 6 ойгача белгиланг,
. Раҳбар билан меҳнат муносабатларини тартибга солиш хусусиятлари ҳақида нашрда ўқинг.
Ушбу энг сўнгги муддатларни ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам узайтириш мумкин эмас,
.
Синовнинг аниқ давомийлигини меҳнат шартномасида белгиланг ва ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда кўрсатинг.
Дастлабки синов муддатининг бошланишини меҳнат шартномасида белгиланган ишга чиқиш санасидан ҳисобланг.
Агар ходим касал бўлса ёки узрли сабабга кўра ишда бўлмаса, ундан тасдиқловчи ҳужжатларни сўранг – вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик варақаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига чақириқ қоғози, тиббий кўрикдан ўтиш тўғрисида маълумотнома ва ҳоказо. Дастлабки синовнинг ҳақиқатдаги муддатини буйруқ билан узайтиринг. Ҳужжатларнинг нусхаларини шахсий йиғма жилдга солиб қўйинг.
Ушбу давр ичида у 2 кун иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлди ва 5 кун касал бўлди. Дастлабки синовнинг тугаш муддатини қандай ҳисоблаш керак?
Агар А. Шавкатов ҳамма вақт ишда бўлганида, унинг дастлабки синов муддати 17.06.2024 йилда тугаган бўларди. Лекин у қандайдир вақт оралиғида ишда бўлмаганлиги сабабли, ушбу давр дастлабки синов муддатига киритилмайди. Ходим жами 7 кун ишда бўлмаган, шу сабабли унинг учун синов муддатининг охирги куни 24.06.2024 йил бўлади. Буйруқ асосида ҳақиқатдаги синов муддатини ҳужжатлар билан тасдиқлаш мумкин бўлган ходим ишда бўлмаган вақтга узайтиринг.
Агар ходим дастлабки синовдан ўтмаса, уни қандай ишдан бўшатиш мумкин
Дастлабки синов муддати давомида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асосий мезонни – унинг ишининг қониқарсиз натижаларини ҳисобга олинг. Бу аниқ миқдор ва/ёки сифат кўрсаткичлари бўлиши керак.
Ходимга топшириладиган барча вазифаларни ҳужжатлар билан қайд қилинг ва уларнинг бажарилиш сифати ва муддатларини кузатиб боринг. Синов натижасининг қониқарсиз бўлиши сабабларини ходимнинг ишни уддалай олмаётганлигидан далолат берувчи аниқ фактлар билан тасдиқланг.
Асослар бўлмаган тақдирда, дастлабки синов натижалари қониқарли деб ҳисобланади ва сиз меҳнат шартномасини МК 132-моддасининг 1 қисмига кўра бекор қилолмайсиз.
Агар ходим сизга маъқул келмаса, сиз уни синов муддати даврида ишдан бўшатмоқчи бўлсангиз:
1. Унинг дастлабки синовдан ўтмаганлиги сабабини белгиланг ва буни ҳужжатлар билан тасдиқланг. Масалан, лавозим мажбуриятларининг лозим даражада бажарилмаганлиги тўғрисида раҳбарнинг билдиришномаси, ходимнинг унинг қўйилган вазифаларни бажара олмаганлиги акс эттирилган ҳисоботи билан тасдиқланг.
2. Ходимни уни ишдан бўшатиш нияти ҳақида синов муддати тугашига қадар камида 3 кун олдин ёзма равишда огоҳлантиринг. Огоҳлантиришда унинг дастлабки синовдан ўта олмаганлигини тушунишга имкон берган сабабларни кўрсатинг. Ходимга огоҳлантиришни беринг ва ундан иш берувчида қоладиган иккинчи нусхасида имзо қўйишини сўранг.
3. Дастлабки синов натижасининг қониқарсизлиги муносабати билан ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқаринг.
4. Меҳнат дафтарчасига ёзиб қўйинг (агар бор бўлса);
5. Меҳнат шартномасини бекор қилишни ЯММТда рўйхатдан ўтказинг;
6. Ходимни буйруқ билан имзо қўйдирган ҳолда таништиринг;
7. Ходимга буйруқнинг нусхасини, меҳнат дафтарчасини ва ЯММТдан кўчирмани беринг;
8. Ходим билан ҳисоб-китоб қилинг – ишлаб берилган вақт учун иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни тўланг.
Бир бўлимга 3 ой синов муддати билан менежерни қабул қилдик. Бир ойдан сўнг уни бошқа бўлимга менежер лавозимига ўтказамиз – бу янги лавозимга ўтказиш. Кейинчалик синов муддати натижаларига кўра уни ишдан бўшатишимиз мумкинми?
Синов муддати фақат ишга қабул қилишда белгиланиши мумкин
. Ходимни бошқа лавозимга ўтказиш, ҳатто у аввалги лавозимидан жиддий фарқ қилса ҳам, янги синов муддатини белгилаш учун асос бўлмайди
. Синов тўғрисидаги шарт тузилган меҳнат шартномаси доирасида сақланиб қолади ва бошқа ишга ўтказиш муносабати билан ўзининг амал қилишини тўхтатмайди.
Шундай қилиб, ҳатто бошқа бўлимга ўтказишда ҳам иш берувчи ходимни синов муддати даврида, лекин фақат дастлаб белгиланган муддат доирасида (3 ойдан кўп бўлмаган) ва ҳужжатлар билан тасдиқланган фактлар мавжуд бўлганда, ишдан бўшатиши мумкин
.
Мисол
Менежер савдо бўлимига 3 ой синов муддати билан қабул қилинди, бир ойдан сўнг эса у маркетинг бўлимига ўтказилди. Аввал белгиланган синов қайта бошланмайди, балки давом эттирилади. Савдо бўлимидаги ишнинг бир ойи ўтди, демак, ходимда синовнинг икки ойи қолди ва ходим уни янги бўлинмада ишлаб ўтказмоқда. Бутун муддат тугагандан сўнг иш берувчи ходим ўз вазифаларини қандай бажарганлигини баҳолайди. Агар натижалар қониқарсиз бўлса, у МК 132-моддасига асосан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.
Бунда синов муддати тугашини кутиш шарт эмаслигини инобатга олиш муҳим: агар иш жараёнида ходим ўзига юклатилган вазифаларни уддалай олмаётгани аниқ бўлса, иш берувчи тегишли қарорни ҳужжат билан расмийлаштириб ва қониқарсиз натижалар сабабларини асослаб, шартномани синов муддати тугашидан олдин бекор қилишга ҳақли.
Агар ходим дастлабки синов муддати тугагунга қадар ишдан бўшашни хоҳласа, нима қилиш керак
Агар ходим синов муддати давомида ишдан бўшамоқчи бўлса:
1) Дастлабки синов тугашига қадар камида 3 кун олдин ундан меҳнат шартномасини бекор қилиш нияти тўғрисида ариза сўранг.
2) Аризани олгандан кейин 3 кун давомида меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида буйруқ тайёрланг.
.3) Ёзувни меҳнат дафтарчасига киритинг (агар бор бўлса);
4) Меҳнат шартномасини бекор қилинишини ЯММТда рўйхатдан ўтказинг;
5) Ходимни буйруқ билан имзо қўйдирган ҳолда таништиринг;
6) Ходимга буйруқнинг нусхасини, меҳнат дафтарчасини ва ЯММТдан кўчирмани беринг.
7) Ходим билан ҳисоб-китоб қилинг – ишлаб берилган вақт учун иш ҳақи ва фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланг.
Ходим билан 1 ойлик дастлабки синов муддати билан меҳнат шартномаси тузилди. Унинг тугашидан 2 кун олдин раҳбар синов муддатини яна 2 ҳафтага узайтиришни хоҳлаб қолди, сабаби янги ходим ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб ҳали «ўзини ҳеч ҳам кўрсата олмади. Иш берувчи белгиланган синов муддатини узайтиришга ҳақлими?
– Меҳнат шартномасида синов муддати тўғрисидаги шарт қуйидаги имкониятларни беради:
- ходимга – ушбу ташкилотда ишни давом эттириш ёки эттирмаслик тўғрисида қарор қабул қилиш:
- иш берувчига – ходимнинг топшириладиган ишга ваколати, малакаси мос келадими-йўқми, текшириш.
Дастлабки синов муддати тугагунга қадар ходим ҳам, иш берувчи ҳам меҳнат шартномасини соддалаштирган тартибда бекор қилишга ҳақли. Бу вазиятда иккинчи тараф камида уч кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирилиши керак (ушбу муддатни қисқартиришга фақат томонларнинг розилиги билан йўл қўйилади). Бунда ходим ўзининг ишдан бўшаш хоҳишини тушунтиришга мажбур эмас. У меҳнат муносабатларини бекор қилиш тўғрисида ёзма ариза бериши кифоя
. Иш берувчи эса ходим билан тузилган меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгани муносабати билан бекор қилинганини асослаб бериши керак – буйруқда ходимни синовдан ўтмаган деб эътироф этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар кўрсатилиши зарур
.
Агар синов муддати тугаган бўлса ёхуд ушбу муддат тугашига камида уч кун қолган бўлса ҳамда ходим уч кунлик огоҳлантириш муддатини қисқартиришга ўз розилигини бермаса, меҳнат шартномасининг амал қилиши давом этади. Келгусида меҳнат шартномасини бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади
.
Дастлабки синов қанча муддатга белгиланади
Дастлабки синов муддати уч ойдан, ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, бош бухгалтерлар ҳамда ташкилотлар алоҳида бўлинмаларининг раҳбарлари учун эса олти ойдан ошмаслиги керак
.
Ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам ушбу муддатлардан узоқроқ синов муддатини белгилаш мумкин эмас, чунки бу унинг ҳолатини қонунчиликка нисбатан ёмонлаштиради
. Юқорида кўрсатилган муддатлар доирасида синов муддатининг аниқ давомийлиги меҳнат шартномасида келишиб олинади. Синов муддатининг энг кам муддати қонун билан белгиланмаган.
Қачон дастлабки синовнинг амал қилиши тўхтатилади
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври ва ходим ҳақиқатда ишда бўлмаган бошқа кунлар дастлабки синов даврида ҳисобга олинмайди. Мисол учун, у иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган, судда гувоҳ сифатида қатнашган, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда малакасини оширган ёки шунчаки сабабсиз ишга келмаган. Шу кунлар дастлабки синов муддатида ҳисобга олинмайди.
Айтайлик, ходимга уч ойлик синов муддати ўрнатилган (1 августдан 1 ноябргача) ва бу даврда ходим 10 кун давомида касал бўлди. Демак, синов муддати 10 кун кечроқ тугайди: 1 ноябрда эмас, балки 10 ноябрда.
Синовнинг умумий давомийлиги меҳнат шартномасида белгиланган муддатдан ошмаслиги керак. Шунинг учун бу ҳолда синовни узайтириш ҳақида эмас, балки синовнинг амал қилишини тўхтатувчи ҳолатлар юзага келиши муносабати билан унинг тугаш санасини бошқа санага кўчириш ҳақида гапириш тўғрироқ бўлади.
Иш берувчи дастлабки синов муддатининг тугаш санасини бошқа санага ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради, ходим у билан имзо остида танишиши керак.
Иш берувчи синов муддатини узайтира оладими
Иш берувчи ходимнинг кўзланаётган вазифага мувофиқлиги хусусида якуний хулосага келолмаган бўлса ҳам меҳнат шартномасида кўрсатилган синов муддатини узайтира олмайди.
Дастлабки синов ишга киришда келишилади ва фақат белгиланган муддат доирасида амал қилади, яъни вақтинчалик характерга эга. Дастлаб белгиланган синов муддатини узайтириш ходимнинг ҳолатини ёмонлаштиришни англатади. Шунинг учун синов муддатини узайтиришга ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам йўл қўйилмайди.
Бундай ҳолда узайтирилган муддат Меҳнат кодексининг 130-моддаси бўйича максимал муддатлардан ошиб кетадими ёки йўқми, муҳим эмас. Дейлик, меҳнат шартномасида белгиланган бир ойлик синов муддати ҳатто бир кунга ҳам узайтирилиши мумкин эмас. Акс ҳолда иш берувчининг айбдор мансабдор шахси МЖтКнинг 49-моддасига кўра жарима солиш билан маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
- Ходим билан меҳнат шартномасини қандай асосларга кўра бекор қилиш мумкин
- Чет эллик ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки муддатини узайтириш тартиби
- Ходим меҳнат шартномасини ўз ташаббуси билан бекор қилиш тўғрисида қачон огоҳлантириши керак
- Хатосиз буйруқлар: қандай тўғри расмийлаштириш ва жарималарни олдини олиш керак
- Меҳнат шартномаси ходимнинг ташаббусига кўра қандай бекор қилинади
Телеграм канали