Туман коэффициентларини ҳисобга олган ҳолда иш ҳақи қандай ҳисобланади
Тавсияда:
– Туман коэффициенти бўйича устамани ҳисоблаш;
– Туман коэффициенти бўйича устамага солиқ солиш.
Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун:
- туман коэффициентларини қўллаган ҳолда ҳар ой устама (компенсация тўловлари) тўланади
; - йиллик қўшимча таътиллар тақдим этилади
.
Ушбу масалалар махсус Низом билан тартибга солинади.
Туман коэффициентларини қўллаган ҳолдаги устама Рўйхатга киритилган жойлардаги ишларни бажарадиган ходимларга тўланади.
Туман коэффициентлари, шунингдек йиллик қўшимча таътилнинг энг кам муддати қўлланиладиган
табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойлар
РЎЙХАТИ
|
Меҳнатнинг табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган |
Меҳнатга ҳақ тўлашга |
Қўшимча меҳнат таътилининг энг кам муддати |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
|
|
|
Мўйноқ (шу жумладан, Мўйноқ шаҳри) ва Қўнғирот туманлари (Қўнғирот шаҳридан ташқари) |
30 |
3 |
|
Қораўзак, Кегейли, Қанликўл, Нукус, Тахтакўпир, Чимбой, Шуманай туманлари, Қўнғирот шаҳри |
20 |
2 |
|
Тахиатош ва Хўжайли туманлари |
15 |
1 |
|
Беруний, Тўрткўл ва Элликқалъа туманлари (уларнинг туман марказларидан ташқари), Нукус шаҳри |
10 |
1 |
|
Навоий вилояти |
|
|
|
Учқудук шаҳри, Зарафшон шаҳри |
60 |
6 |
|
Томди ва Учқудуқ туманлари |
50 |
5 |
|
Конимех, Қизилтепа, Навбаҳор, Нурота, Хатирчи туманлари |
30 |
3 |
|
Кармана тумани, Навоий шаҳри |
20 |
2 |
|
Бухоро вилояти |
|
|
|
Қоровулбозор тумани |
50 |
5 |
|
Газли шаҳри |
20 |
2 |
|
Олот тумани |
20 |
2 |
|
Қоракўл тумани |
20 |
2 |
|
Наманган вилояти |
|
|
|
Поп тумани Чоркесар шаҳарчаси |
20 |
2 |
|
Қашқадарё вилояти |
|
|
|
Муборак тумани |
20 |
2 |
|
Баланд тоғли туманларда ишлаганлик учун барча иқтисодиёт тармоқлари |
|
|
|
10 |
1 |
|
15 |
2 |
|
30 |
3 |
|
40 |
4 |
Изоҳ.
1. Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун меҳнатга ҳақ тўлашга туман коэффициентлари бўйича устамалар ва йиллик қўшимча таътиллар атмосфера ҳавоси ҳарорати 35° дан юқори бўлган кунларнинг ўртача сонини, ёғингарчилик даражасини, ерости сувлари захираларини, чанг бўроннинг тезлигини, нур таратиш табиий манбалари фонини тавсифловчи мезонлар ва кўрсаткичлар асосида аниқланган.
2. Меҳнат таътилининг умумий муддати, шу жумладан асосий ва қўшимча таътиллар 48 иш кунидан ошмаслиги керак.
Туман коэффициентини қўллаган ҳолда устамалар қуйидагича тўланади:
- бюджет ташкилотлари учун – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан;
- бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилотлар учун – ўз маблағлари ҳисобидан.
Устамалар ходим ушбу жойда яшаши ёки яшамаслигидан қатъи назар иш жойи бўйича тўланади.
Табиий-иқлим шароитлари ноқулай бўлган туманга бир ойдан ортиқ муддатга сафарга юборилганда ходимга ушбу ҳудудда бўлган вақтига ушбу жой учун назарда тутилган миқдорда устама тўланади.
Устама сафар харажатлари қопланиши ёки қопланмаслигидан қатъи назар тўланади.
Устама, шунингдек ўриндошлик асосида ишловчи шахсларга, касаначиларнинг ишига ва масофадан туриб ишловчи ходимларга тўланади

.
Туман коэффициентлари бўйича устама қандай ҳисобланади
Ҳар ойлик устама миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Устама = Иш ҳақи х Туман коэффициенти.
Устама миқдори ҳисобланган кундаги МҲЭКМнинг 1,41 бараваридан ошмайдиган иш ҳақи суммасидан келиб чиқиб аниқланади
.
Агар ходимнинг иш ҳақи ушбу миқдордан ошиб кетадиган бўлса, устама иш ҳақи МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридаги суммасидан келиб чиқиб аниқланади.
Ундан келиб чиқиб устама ҳисобланадиган иш ҳақига қуйидагиларни киритинг:
- тариф ставкаси ва ишбай нарх бўйича тўловлар;
- корхонанинг меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофот, устама ва қўшимча тўловлар, бундан ўртача иш ҳақи таркибидан чиқариб ташланадиган тўловлар мустасно.
Ҳисобга олинадиган ойда ходимнинг иш ҳақи, шу жумладан ҳар ойлик қўшимча тўлов билан бирга 3 000 000 сўмни ташкил этади.
Туманда 15 % миқдорида устама белгиланган.
2024 йил 1 октябрдан МҲЭКМ 1 155 000 сўмга тенг.
Устама ҳисоблаш учун чекланган суммасини аниқлаймиз:
1 155 000 х 1,41 = 1 628 550 сўм.
Иш ҳақининг миқдори устама ҳисобланадиган энг юқори суммадан ошганлиги сабабли устамани чекланган миқдордан ҳисоблаймиз:
1 628 550 х 15 % = 244 282,5 сўм.
Устамани ҳисобга олган ҳолда ходимнинг иш ҳақи қуйидагини ташкил этади:
3 000 000 + 244 282,5 = 3 244 282,5 сўм.
Иш ҳақига устамаларнинг ҳар хил миқдори назарда тутилган туманларда ходимлар учун улар жамланади. Бу бир вақтнинг ўзида қуйидагилар бериладиган ҳолатларда бўлиши мумкин:
- туман коэффициенти бўйича ва баланд тоғли ҳудудларда ишлаш учун устамалар;
- туман коэффициенти бўйича ва баланд тоғли ҳудудларда ишлаш учун устамалар, шунингдек қонунчиликда белгиланган бошқа устамалар.
Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи ходимининг иш ҳақи 3 000 000 сўмни ташкил этади.
Ушбу туман учун 50 % миқдорида туман коэффициенти белгиланган. Бундан ташқари, Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи ходимларининг иш ҳақларига сувсизлик ва чўл шароитлари учун қўшимча 1,7 коэффициент миқдорида устама тўланиши ҳам белгиланган
.
2024 йил 1 октябрдан МҲЭКМ 1 155 000 сўмга тенг.
Устама ҳисоблаш учун чекланган суммаси:
1 155 000 х 1,41 = 1 628 550 сўмга тенг.
Иш ҳақининг миқдори устама ҳисобланадиган энг юқори суммадан ошганлиги сабабли, устамани чекланган миқдордан ҳисоблаймиз:
1 628 550 х (50 % + 70 %) = 1 954 260 сўм.
Устамани ҳисобга олган ҳолда ходимнинг иш ҳақи қуйидагини ташкил этади:
3 000 000 + 1 954 260 = 4 954 260 сўм.
Агар ходим меҳнат шароитлари ноқулай бўлган туманда (жойда) тўлиқ ой ишламаган бўлса, устама миқдорини ушбу ойда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда аниқланг.
Ҳисобот ойида ходим 20 иш кунидан 13 иш куни ишлади
Туманда 30 % миқдорида устама белгиланди.
Ҳақиқатда ишлаган кунлари учун олинган иш ҳақи устамани ҳисобга олмаганда 2 600 000 сўмни ташкил этади.
Кунлик иш ҳақини аниқлаймиз:
2 600 000 : 13 = 200 000 сўм.
Шартли ойлик иш ҳақини ҳисоблаймиз, агарда у тўлиқ ой ишлаганида:
200 000 х 20 = 4 000 000 сўм.
Ходимнинг ой учун ҳисобланган иш ҳақи суммаси устама ҳисобланиши учун асос бўладиган чекланган миқдордан ошиб кетганлиги сабабли устама чекланган миқдордан (МҲЭКМ 1,41) келиб чиқиб ҳисобланади:
1 155 000 х 1,41 х 30 % = 488 565 сўм.
Устама ҳисобга олинган ҳолдаги тўлиқ ой учун шартли иш ҳақини ҳисоблаймиз:
4 000 000 + 488 565 = 4 488 565 сўм.
Устама ҳисобга олинган ҳолдаги ҳақиқатда ишлаган иш ҳақи қуйидагини ташкил этади:
4 488 565 : 20 х 13 = 2 917 567,25 сўм.
Ушбу суммадан устама қуйидагини ташкил этади:
2 917 567,25 – 2 600 000 = 317 567,25 сўм.
Бундай ҳолатда устама қандай ҳисобланади?
– Ҳар бир туманда ишланган вақтни ҳисобга олиш мумкин бўлса, устама тегишли ҳудудларда ишланган вақтга мутаносиб белгиланади.
Иш вақтини ҳисобга олиш имкони бўлмаса, устама ташкилот жойлашган ҳудуд учун назарда тутилган миқдорда белгиланади.
Чораклик асосда мукофот пули тўлашда устама миқдори қуйидагича аниқланади:
- чораклик мукофот пули суммаси чоракнинг ҳар ойи бўйича мутаносиб равишда тақсимланади ҳамда тегишли ойдаги иш ҳақи ва бошқа тўловлар билан жамланади;
- ҳар ой учун олинган суммаларга одатда ушбу жой учун белгиланган коэффициентлар қўлланилади;
- ходимнинг чорак учун иш ҳақи умумий суммасини белгилаб, ундан устама шаклида тўланган суммалар чиқариб ташланади ва фарқ тўланади.
2024 йилнинг IV чораги учун ходимга устамани ҳисобга олган ҳолда қуйидаги миқдорларда иш ҳақи ҳисобланди:
(сўм)
|
Ой |
Устама ҳисобга олинмаган ҳолда иш ҳақи |
Устама |
Жами ҳисобланган |
|
Октябрь |
1 200 000* |
240 000 |
1 440 000 |
|
Ноябрь |
1 200 000* |
240 000 |
1 440 000 |
|
Декабрь |
1 200 000* |
240 000 |
1 440 000 |
|
Жами: |
3 600 000 |
720 000 |
4 320 000 |
* Устама ҳисобга олинмаган ҳолдаги барча иш ҳақи суммалари МҲЭКМнинг 1,41 (1 155 000 х 1,41 = 1 628 550 сўм) бараваридан ошиб кетмаслигини инобатга олган ҳолда устама ҳисобланган иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.
IV чорак учун чоракнинг ҳар бир ойидаги иш ҳақининг 50 % миқдоридан келиб чиқиб чораклик мукофот – 1 800 000 сўм ҳисобланди.
Устама ҳисобга олинган ҳолдаги чораклик мукофот миқдори қуйидагича амалга оширилади:
(сўм)
|
Ой |
Устамани |
Устамасиз |
Жами |
Берилиши |
Жами |
|
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
|
Октябрь |
1 200 000 |
600 000* |
1 800 000 |
325 710** |
2 125 710 |
|
Ноябрь |
1 200 000 |
600 000* |
1 800 000 |
325 710** |
2 125 710 |
|
Декабрь |
1 200 000 |
600 000* |
1 800 000 |
325 710** |
2 125 710 |
|
Жами: |
3 600 000 |
1 800 000 |
5 400 000 |
977 130 |
6 377 130 |
* Қиймат ҳисобланган чораклик мукофот пулини (1 800 000 сўмни) чоракнинг ҳар бир ойига мутаносиб равишда тақсимлаш натижасида олинган.
** Умумий иш ҳақи (4-устун) устама ҳисоблаш учун чекланган МҲЭКМнинг 1,41 баравари миқдоридан (1 155 000 х 1,41 = 1 628 550 сўм ) ошиб кетганлиги учун устама чекланган миқдордан келиб чиқиб аниқланади.
Устама ҳисобга олинган ҳолда чораклик мукофот пули қуйидагини ташкил этади:
6 377 130 – 4 320 000 = 2 057 130 сўм, унда чораклик мукофот пули 1 800 000 сўмни, устама эса 257 130 сўмни ташкил этади.
Туман коэффициенти бўйича устамага қандай солиқлар солинади
Меҳнатнинг табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган жойларда ишлаганлик учун (шу жумладан баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун туман коэффициенти бўйича қўшимча устама тўловлар):
- компенсация тўловларига киради
; - меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад таркибига киради
; - ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ солинади;
- агар улар ҳужжатлар асосида тасдиқланган ва иқтисодий жиҳатдан оқланган бўлса, фойда солиғини ҳисоблашда чегириб ташланадиган харажат ҳисобланади
.
Телеграм канали