Солиштириш жадвали «Стажировканинг ишлаб чиқариш таълимидан асосий фарқлари»

05.09.2025

Солиштириш жадвали

«Стажировканинг ишлаб чиқариш таълимидан асосий фарқлари»

Мезон 

Стажировка

Ишлаб чиқариш таълими 

Мақсади

Олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва иш жойида қўллаш, аниқ касб, мутахассислик, малака бўйича ишлашга тайёрлаш.

Касбий билим, маҳорат ва кўникмаларни олиш ёки қайта тайёрлаш – «нолдан ўқитиш» ёки иш берувчининг эҳтиёжлари учун қайта ўқитиш.

Ҳуқуқий шакли

Муддатли меҳнат шартномаси, МК барча кафолатлари татбиқ этилади.

Ишлаб чиқариш таълими шартномаси, МК кафолатлари татбиқ этилади.

Кимлар иштирок этиши мумкин

Ишга рухсат бериш учун мажбурий шарт сифатида стажировка талаб қилинадиган амалдаги ходимлар ёки талабгорлар, масалан, адвокат стажёри.

Ўқитиш ёки қайта тайёрлаш талаб этиладиган амалдаги ходимлар ёки талабгорлар.

Шартнома тарафлари

Иш берувчи – стажёр

Иш берувчи – ўқувчи

Шакли

Иш жойида мураббий (стажировка раҳбари) қўл остида.

Ишдан ажралган ёки ажралмаган ҳолда, меҳнат фаолияти билан бирга олиб борилган ҳолда ўтади. Ўқитиш шакли – индивидуал, бригада, курс ва бошқалар.

Давомийлиги

Стажировкани ўташ муддатига.

Муайян ишни бажариш учун талаб этиладиган малакани олиш учун зарур бўлган муддатга.

 

  • адвокат стажёри учун 3 ойдан 2 йилгача.

 

 

  • Нотариал идорадаги стажёрлар учун 1 йил.

 

Вақти

Стажировканинг давомийлиги – ҳафтасига 40 соатдан кўп эмас, 18 ёшгача бўлган ходимлар учун – 36 соат.

Ўқиш ва ишнинг умумий давомийлиги – ҳафтасига 40 соатдан кўп эмас, 18 ёшга тўлмаган ходимлар учун – 36 соат.

Ҳужжатлар

· Муддатли меҳнат шартномаси
· Иш жойида стажировка тўғрисида буйруқ
· Стажировка тўғрисида Низом.

· Ишлаб чиқариш таълими шартномаси
· Ишлаб чиқариш таълимини ўташ тўғрисида буйруқ
· Ўқув режаси

Ўташ давридаги мақом

Стажёрга меҳнат қонунчилиги, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади.

Ўқувчига меҳнат қонунчилиги, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари татбиқ этилади.

Ҳақ тўлаш

Тўлиқ ишлаб берилган вақт нормаси учун МҲТЭКМдан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.

МҲТЭКМдан кам бўлмаган миқдорда (миқдор шартнома билан белгиланади) стипендия тўланади.

Чеклашлар

МКда белгиланган умумий чеклашлар

Иш вақтидан ташқари ишларга жалб қилиш, таълим билан боғлиқ бўлмаган хизмат сафарларига юбориш тақиқланган.

Мураббийлик

Стажировка раҳбари тайинланади

Ишлаб чиқариш таълими раҳбари тайинланади

Тугагандан сўнг

Доимий асосда ишга қабул қилиш ёки шартномани бекор қилиш мумкин

Доимий асосда ишга қабул қилиш ёки шартномани бекор қилиш мумкин.

Таълимни олиб борган иш берувчига ишга жойлашишда синов муддати белгиланмайди. Мажбуриятлар бажарилмаганда – стипендия ва харажатларни қайтариш.

Тугатиш

Шартнома муддати тугагандан кейин ёки МКда назарда тутилган асосларга кўра.

Таълим муддати тугагандан кейин ёки МКда назарда тутилган асосларга кўра.

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг