Меҳнат таътилини қандай кўчириш мумкин

10.06.2026
author avatar

Раиса ДОГОВОРОВА

«Kadrovik PRO» бош муҳаррири
author avatar

Валерия ЛЯНДРЕС

«Норма» эксперти

Иш берувчи таътил берилиши лозим бўлган иш йили тугагунга қадар ходимга таътил бериши шарт. Таътилни кўчириш – умумий қоидадан истисно ҳисобланади. Агар ўтган йили таътил ишлаб чиқариш зарурияти туфайли тўлиқ фойдаланилмаган бўлса, жорий йилда иш берувчи учун ноқулай ёки ходим учун фойдасиз бўлса ҳам, албатта берилиши керак.

МК таътилни кўчиришнинг икки асосини назарда тутади: ходимнинг ташаббуси билан ёки иш берувчининг ташаббуси билан.

Ходимнинг ташаббуси билан таътилни қандай кўчириш мумкин

МКда ходим таътилни кўчириш ҳуқуқига эга бўладиган асослар рўйхати назарда тутилган:

  • вақтинча меҳнатга лаёқатсизликда;
  • ҳомиладорлик ва туғиш бӯйича таътилнинг муддати келганда;
  • ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келганда;
  • давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажаришда;
  • жамоа келишувлари ёки шартномада назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Бошқа барча ҳолларда ходим кўчиришни сўрашга ҳақли, бироқ қарорни иш берувчи қабул қилади. Таътил олиш ҳуқуқи қачон пайдо бўлиши ҳақида батафсил тавсияномада.

Муҳим

Бундан ташқари, агар иш берувчи:

  • таътил бошланишидан камида 15 кун олдин...
lock

Давомини ўқиш учун Kadrovik Pro га обуна бўлинг