Ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан қандай таъминлаш керак
Тавсияномада:
- Шахсий ҳимоя воситалари – бу нима
- Иш берувчи ШҲВни қачон бериши шарт
- Қайси ШҲВни бериш кераклигини қандай аниқлаш мумкин
- Қандай ички ҳужжатларни расмийлаштириш керак
- ШҲВ беришни қандай ташкил этиш керак
- Ходимларни ШҲВ билан таъминлаш учун ким жавобгар бўлади
- ШҲВни қандай алмаштириш мумкин
- Ходим ШҲВни қачон қайтариши шарт
- Агар иш берувчи ходимларни ШҲВ билан таъминламаса, у қандай хатарга дуч келади
Шахсий ҳимоя воситалари – бу нима
Шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) – бу ходимни меҳнат мажбуриятларини бажараётган вақтда зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қиладиган махсус кийим-бош ва пойабзал, шунингдек бошқа мосламалардир.
Агар ходимнинг хавфсизлигини қуйидагилар орқали таъминлашнинг имкони бўлмаса, иш берувчи ШҲВни беради:
- ускунанинг конструкцияси;
- технологик жараённинг ташкил этилиши;
- жамоавий ҳимоя воситалари.
Агар ушбу чоралар кўрилганидан кейин ҳам ишлаб чиқариш хавфи сақланиб қолса, иш берувчи ходимни ШҲВ билан таъминлаши шарт.
Иш берувчи ШҲВни қачон бериши шарт
Иш берувчи ШҲВ билан, ходимнинг лавозими номидан эмас, балки меҳнат шароитлари ва унинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, таъминлайди.
Масалан, бош жароҳатланиши хавфи мавжуд ишларни бажарадиган ходимга ҳимоя каскаси, чанг, аэрозоллар ёки зарарли моддалар билан ишлайдиган мутахассисга эса – респиратор берилади.
|
ШҲВ тури |
Мисоллар |
|
Махсус ҳимоя кийим-бош |
Пўстинлар, пальтолар, ярим пальтолар, ёпинчиқлар, халатлар |
|
Қўлларни ҳимоя қилиш воситалари |
Қўлқоплар, перчаткалар, елкаликлар, енгчалар |
|
Оёқларни ҳимоя қилиш... |

Телеграм канали