Янги мақолалар

Ходимга рақобатчи корхонада ишлашни тақиқлаш мумкинми

10.08.23
Ходимнинг меҳнат шартномасида у ишдан бўшатилган тақдирда бир неча йил давомида рақобатдош компанияга ишга жойлашиш ҳуқуқига эга эмаслиги белгилаб қўйилган. Акс ҳолда у собиқ иш берувчига маълум миқдорда жарима тўлашга мажбур бўлади. Меҳнат шартномасининг бундай шарти қанчалик қонунийлигини kadrovik.uz илтимосига кўра Норма эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтирди.

Хусусий компания қариндошларнинг биргаликда ишлашини тақиқлай оладими

09.08.23
Хусусий компания ички меҳнат тартиби қоидаларига яқин қариндошларнинг битта таркибий бўлинмада ишлашига йўл қўйилмаслиги тўғрисида банд киритмоқчи. Ташкилотда бундай қоидани ўрнатиш қонунийми? «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА тушунтиради.

Ходимга махсус кийим берилмаслиги сабабли ишда бекор туриб қолишга қандай ҳақ тўланади

08.08.23
«Цехнинг бир қанча ходимларига иш ҳақи сақланмасдан бир ҳафтага бекор туриб қолиш расмийлаштирилди, ваҳоланки улар фойдаланадиган иш кийимлари эскирган, янгиларини етказиб бериш эса кечикаётган эди. Иш берувчининг ҳаракатлари қонунийми, ахир бекор туриб қолишда ходимлар айбдор эмас? Қайси шахсий ҳимоя воситаларини у ёки бу ходимларга ва қанча муддатга бериш кераклигини қаердан кўриш мумкин?» kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди.

Кимлар имтиёзлар бўйича уруш қатнашчиларига тенглаштирилади

03.08.23
Меҳнат кодексида 1941 – 1945 йиллардаги уруш иштирокчилари ва уларга имтиёзлар бўйича тенглаштирилган шахслар учун бир қатор кафолатлар мавжуд, аммо у ушбу тоифа мазмунини ошкор қилмайди. Уруш қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар сирасига кимлар киради? Саволга Норма мутахассиси, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:

Ходим ишдан бўшатилгандан кейин фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация олмоқчи

02.08.23
«Ходим ташкилотда 10 йил ишлади. Бу вақт ичида у асосан ўз ихтиёрига кўра бирон марта ҳам таътилга чиқмаган. 5 ой олдин у меҳнат мажбуриятларини бузгани учун ишдан бўшатилган, шу муносабат билан унга фойдаланилмаган таътиллар учун компенсация тўланмади. Энди у барча 10 йил учун таътил пулларини тўлаб беришларини талаб қилиб, судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилмоқда. Янги Меҳнат кодекси меҳнат низолари бўйича судга мурожаат қилишнинг қандай муддатларини белгилайди? Ходимнинг ўзи таътилга чиқишни истамаган, қолаверса, у билан меҳнат шартномаси меҳнат интизомини бузгани учун бекор қилинган бўлса, унга фойдаланилмаган таътиллар учун пулли компенсация тўлашга мажбурмизми?» kadrovik.uz ўқувчисининг ҳолатини янги МКни тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари, юридик фанлар номзоди Михаил ГАСАНОВ ва юрист, «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА батафсил изоҳлашди:

Мавсумий ишларда банд бўлган ходим пенсияга чиқаётганда иш стажи ва ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади

31.07.23
Тармоқнинг ўзига хос хусусиятларига (қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, мелиорация ва сув хўжалиги қурилиши, уй-жой коммунал хўжалиги ва бошқалар) қараб, муддатли шартнома бўйича ишларда банд бўлган одамлар бор. Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларнинг пенсияга чиқишининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида kadrovik.uz илтимосига кўра «Нормa» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев тушунтириш берди.

Қайси ҳолларда «касаллик» нафақаси тўланмайди

31.07.23
Меҳнат кодексининг 281-моддасида иш берувчига қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи ёки унинг бир қисми миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаш мажбурияти белгиланган.

Ходим маънавий зарар учун 100 миллион талаб қилмоқда

28.07.23
«Икки йил олдин ташкилот ходим билан ноқонуний ишдан бўшатиш бўйича судлашган. Суд ходимнинг фойдасига якунланди, у қайта тикланди, барча керакли тўловлар амалга оширилди. Шундан сўнг у ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Энди 2 йилдан сўнг ходим яна судга мурожаат қилди – энди ўша ноқонуний ишдан бўшатиш муносабати билан маънавий зарарни қоплашга. Унинг фойдасига 100 миллион сўм ундириб беришни сўрамоқда.

Ходимнинг ишдан бўшатиш тўғрисидаги аризаси асосида буйруқни тўғри ёзишнинг аҳамияти

18.07.23
«Меҳнат кодексининг 170-моддасида охирги иш куни меҳнат шартномаси бекор қилинган кун эканлиги айтилган. Ходим 31 май куни эртароқ келиб, уни 31 май куни ишдан бўшатиш ҳақида ариза ёзди, тегишинча, у шу куни ишламаган. Кадрлар бўлими ходими эса Меҳнат кодексининг 170-моддаси ва унинг аризасини далил қилиб кўрсатиб, «31 майдан ишдан бўшатиш» ҳақида буйруқ тузди ва 31 май иш куни эканлигини, ишдан бўшатиш 1 июндан амалга оширилишини айтди. Агар ходим ишдан бўшатиш тўғрисидаги аризада « 31 майдан ишдан бўшатишингизни сўрайман» деб ёзган бўлса, 31 май унинг иш куни бўладими ёки ишдан бўшатиш куни ҳисобланадими?» Саволга эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС жавоб берди:

Қандай қилиб ўриндош бўлиб ишловчи ходимни асосий иш ўрнига ўтказиш мумкин

12.07.23
«Ўриндош ходим асосий ишидан бўшамоқда ва ўриндошлик асосидаги иши асосий бўлишини хоҳлаяпти. Ходим ўриндош бўлиб ишлайдиган иш берувчи бунга рози. Буни ўриндошлик асосидаги эмас, балки асосий иш бўлиб ҳисобланадиган қўшимча келишув билан расмийлаштириш мумкинми? Ёки аввал ўриндош ходимни ишдан бўшатиб, кейин эса уни асосий иш бўйича ўша лавозимга қабул қилиш керакми?» Саволга «Норма» эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди.