Янги мақолалар

2023 йил май ойидан меҳнат шартномаларини қандай ўзгартириш мумкин

28.12.22
Янги МК бўйича баъзи ҳолларда меҳнат шартномаси ўзгартирилиши мумкин. Шартнома шартларини ўзаро келишув асосида ҳам, бир томонлама тартибда ҳам тузатиш мумкин, асосийси – ўзгаришларни тўғри расмийлаштириш. Буни қандай амалга ошириш ва хатосиз расмийлаштириш мумкинлиги ҳақида kadrovik.uz илтимосига кўра янги МКни ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ аъзолари – Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ тушунтиришди:

Муддатли меҳнат шартномасини огоҳлантиришсиз бекор қилиш мумкинми

23.12.22
Муддатли меҳнат шартномаси номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасидан унинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг, тарафлардан исталган бири – ходим ёки иш берувчи - бошқа тарафнинг хоҳишидан қатъи назар, меҳнат муносабатларини бекор қилишга ҳақли эканлиги билан фарқ қилади. Бунда янги МК тарафларни бу ҳақда бир-бирини олдиндан огоҳлантиришга мажбур қилади. Аммо иш берувчи ходимни огоҳлантирмоқчи ёки ишдан бўшатишни расмийлаштирмоқчи бўлган кунларда у ишда бўлмаса, қандай йўл тутиш керак? «Муддатлилар»ни ишдан бўшатиш тартиб-таомилининг ўзига хос томонлари ҳақида «Норма» эксперти, ҳуқуқшунос Ленара Хикматова гапириб берди:

Янги МК: иш ҳақи (2-қисм)

21.12.22
Биз юридик фанлар номзоди, янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари Михаил Гасанов ва «Норма» эксперти Ленара Хикматованинг янги МКда иш ҳақи масалалари бўйича тушунтиришларини беришда давом этамиз (қаранг Иш ҳақи, 1-қисм). Ушбу мақоладан сиз қуйидагиларни билиб оласиз: – иш ҳақини қандай даврийликда тўлаш керак; – агар ходим иш ҳақи берилган куни ишда бўлмаса, нима қилиш керак; – иш ҳақини кечиктирганлик учун иш берувчининг жавобгарлиги; – ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади.

12 ёшга тўлмаган 2 ёки ундан ортиқ болаларнинг ота-оналари қандай қўшимча таътилларга ҳақли

20.12.22
Амалдаги Меҳнат кодексининг 232-моддасида ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ боласи ёки ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи бор аёлларга ҳар йили уч иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Шунингдек, ушбу тоифадаги аёлларга уларнинг хоҳишига кўра, ҳар йили ўн тўрт календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. Уни йиллик таътилга қўшиш ёки алоҳида – тўлиқ ёхуд қисмларга бўлиб фойдаланиш мумкин. Янги МКда ушбу масала бўйича сезиларли ўзгаришлар ва қўшимчалар мавжуд. Уларни эксперт ва «Нормa» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

ЯММТда иш жойидаги бахтсиз ҳодисани рўйхатдан ўтказиш тартиби (йўриқнома)

19.12.22
Иш берувчилар иш жойидаги вазифаларни бажариш вақтида жабрланганлар тўғрисидаги маълумотларни «ЯММТ» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиши шарт 286-сон ВМҚга 1 илова IV боб 2-б.. Буни қандай амалга ошириш кераклигини kadrovik.uz илтимосига кўра «ЯММТ» ИДАК бошқарув бўлими бошлиғи Зарнигор Абдураҳмонова босқичма-босқич тушунтирди:

Янги МК: асосий ўзгаришларнинг қиёсий жадвали

16.12.22
Янги Меҳнат кодекси амалдагисидан икки баравар катта, унда янги боблар ва кўплаб янги нормалар пайдо бўлди. Ўзгаришларни яхшироқ тушунишингиз учун қиёсий жадвалимиздан фойдаланинг. Уни kadrovik.uz учун махсус янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи аъзолари Алексей НИЯЗМЕТОВ ва Юрий ФЕОКТИСТОВ тайёрлашди:

Янги МК профессионал спортчиларнинг меҳнатини қандай тартибга солади

14.12.22
Амалдаги Меҳнат кодексида айрим тоифадаги ходимлар каби спортчилар билан меҳнат муносабатлари назарда тутилмаган. Янги Меҳнат кодекси эса махсус – «Спортчилар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари» бўлимини ўз ичига олади. Шунингдек янги МКнинг бир қатор бошқа моддалари (МК 113, 118, 185, 208, 417-м.м) бу масалани қамраб олади. Гап айнан қайси спортчилар ҳақида бориши ва МК улар билан меҳнат муносабатларини тартибга солишнинг қандай ўзига хос жиҳатларини назарда тутишини kadrovik.uz илтимосига кўра эксперт ва «Норма» кадрлар хизмати раҳбари Валерия ЛЯНДРЕС тушунтирди:

Янги МК: меҳнатга ҳақ тўлаш (1-қисм)

09.12.22
Янги МК ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини максимал даражада батафсил баён қилди. Мавзу кенг ва қизиқарли, шунинг учун уни қисмларга ажратамиз. Юридик фанлар номзоди, янги МК лойиҳасини тайёрлаш бўйича экспертлар гуруҳи раҳбари Михаил Гасанов ва «Нормa» эксперти Ленара ХИКМАТОВАнинг ушбу мақоласида: – хусусий ташкилотлар меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини қўллашлари шартми; – иш ҳақи қандай қисмлардан иборат; – «қўшимча тўлов», «устама», «мукофот», шу жумладан рағбатлантирувчи мукофот тушунчалари ўртасидаги фарқ нимада; – меҳнатга ҳақ тўлаш тизимлари қандай ўрнатилиши ва бунинг учун қачон ички ҳужжатлар шарт эмаслигини билиб оласиз.

Иш берувчи ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт бўлган ҳолатлар (жадвал)

22.11.22
Ишдан бўшатиш нафақаси - бу йўқотилган иш ҳақини ўзига хос компенсация қилиш, ишдан бўшатиш ҳолати учун тўлов. Қандай ҳолларда иш берувчи уни тўлаши шартлиги ҳақида «Норма»нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти Ленара ХИКМАТОВА гапириб берди. Нафақани қандай ҳисоблаш кераклигини buxgalter.uz эксперти Татьяна Лимарева тушунтириб берди.

Меҳнат шартларини ўзгартириш тартиби

04.10.22
«Фирма директори 5 кунлик иш ҳафтаси ўрнига 40 соатдан иборат 6 кунлик иш ҳафтасини жорий этиб, ходимларнинг иш вақти давомийлигини ўзгартиришга қарор қилди. Ҳуқуқшунос ва кадрлар бўлими бошлиғига тегишли ҳужжатларни тайёрлаш топширилди. Уларни тузишда нималарни ҳисобга олиш керак?».