So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Hujjatlar namunalari / Shaxsiy tarkibga oid hujjatlar / Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисида намунавий шартнома
22

Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисида намунавий шартнома

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 октябрдаги
476-сон қарорига
9-ИЛОВА

 

Фермер хўжалиги ходимларини ёллаш тўғрисида

НАМУНАВИЙ ШАРТНОМА

_______________ тумани                   -сон                                                                      200 ___ йил ________

            __________________ фермер хўжалиги Устав асосида фаолият кўрсатувчи, кейинги ўринларда «Иш берувчи» деб юритиладиган ____________ орқали бир томондан ва кейинги ўринларда «Ходим» деб юритиладиган фуқаро _________________ иккинчи томондан ушбу шартномани қуйидагилар тўғрисида тузишди:

  1. Ходим ___________ мутахассислиги бўйича ___________________
                                                                                     (разряд кўрсатилади)

лозимига қабул қилинади.

  1. Шартнома ________________________________________________ ҳисобланади.
    (асосий иш бўйича, ўриндошлик бўйича)
  2. Шартнома муддати _______________________________________________________
                                                                               (муайян муддатга, белгиланмаган муддатга)
  3. Шартнома бўйича ишнинг бошланиши _________________________________________
    (йил, кун, ой)
  4. Ходимнинг мажбуриятлари:

а) Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва хўжалик Устави талабларига, меҳнат интизомига риоя қилиш, меҳнат мажбуриятларини бажариш;

б) меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиш.

  1. Иш берувчининг мажбуриятлари:

а) меҳнатни ташкил этиш ва Ходимнинг меҳнатини муҳофаза қилиш, уни техника хавфсизлиги қоидалари, меҳнат мажбуриятлари, жамоа шартномаси (у қабул қилинган бўлса) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таништириш;

б) иш ҳақини белгиланган муддатларда тўлаш;

в) Ходимни меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига мувофиқ зарур инвентарлар ва бошқа муҳофаза воситалари билан таъминлаш;

г) Ходимнинг меҳнат дафтарчасини белгиланган тартибда юритиш;

д) қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиш.

  1. Иш тартиби:

иш вақти тартибини фермер хўжалиги бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилайди.

Бунда бир йилдаги иш вақти жами ҳисобланган иш вақтидан, ҳар кунги ишнинг давом этиши эса 12 соатдан ошиши мумкин эмас.

  1. Меҳнатга ҳақ тўлаш:
а) томонлар белгилаган иш ҳажми бажарилган тақдирда Ходимга ҳар ой
учун _____________________________ миқдорида меҳнат ҳақи белгиланади;
                                           (аниқ сумма кўрсатилади)

б) ишлаб чиқариш зарурияти ва бекор туриб қолишлар сабабли Ходим унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилиши мумкин. Бунда меҳнатга ҳақ тўлаш бажарилган ишлар бўйича, лекин Ходимнинг илгариги иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади;

в) Иш берувчи ҳуқуқлар ва молиявий имкониятлар доирасида қуйидаги қўшимча тўловларни (устамалар, мукофотлар, рағбатлантирувчи ва бошқа тўловларни) белгилайди:

________________________________________________________
________________________________________________________
(қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва бошқа тўловларнинг номи ва миқдори)

г) Ходим билан келишувга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш ҳам пул, ҳам натура тарзида амалга оширилиши мумкин.

  1. Ходимга ҳар йилги асосий меҳнат таътили ____ иш куни (камида 15 иш куни) миқдорида ва ____иш куни миқдорида қўшимча меҳнат таътили белгиланади.
  1. Ходимга нисбатан давлат ижтимоий суғуртаси қўлланади.
  1. Иш берувчи меҳнат интизоми ва ушбу Шартнома шартлари бузилганлиги учун Ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 181-моддасида кўрсатилган интизомий танбеҳ чораларини Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-моддаси талабларини бажарган ҳолда қўллаш ҳуқуқига эгадир.
 


Томонларнинг манзиллари ва имзолари:

Ходим

Иш берувчи

 Ушбу ҳужжатни *.doc форматда Юклаб олинг!

19
0

Muallif: G'ayrat Bozorov

Bu qiziq!

Меҳнат шартномасининг тушунчаси. Ишга қабул қилишни расмийлаштириш. Презентация

Презентацияни  10