So'ngi yangiliklar
Bosh sahifa / Adabiyotlar / Меҳнат ҳуқуқига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами! Ҳаммасини юклаб олинг!
to'plam

Меҳнат ҳуқуқига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўплами! Ҳаммасини юклаб олинг!

Ҳурматли сайтимиз фойдаланувчилари! Сайтимиз сизга меҳнат қонунчилигига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кенгайтирилган тўпламини ва рўйхатини тақдим этади. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар билан сиз меҳнат ҳуқуқига оид ҳар қандай масаланинг асосли, қонуний ва тўғри ечимини топа оласиз.

Тўпламдан жами 100 га яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрин олган. Жумладан, кодекслар, қонунлар, низомлар, йўриқномалар, қоидалар, тартиблар, рўйхатлар, шунингдек, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган 14 та Конвенцияси ўрин олган.

Барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 04.06.2017 санада Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси – Lex.uz сайтидан олинган ва шу сана учун актуал.

Барча ҳужжатлар *doc форматида бўлиб, фойдаланишга, ўқишга, чоп этишга қулай.

Тўпламдаги барча ҳужжатларга ном берилган. Шунингдек, алоҳида Рўйхат.doc файлда норматив ҳужжатларнинг реквизитлари билан уларнинг туркумланган рўйхати берилганки, сиз улардан тегишли масалага тадбиқ этиладиган норматив ҳужжатни осон топа оласиз.

Тўплам архив (*zip) ҳолатида бўлиб, унинг ҳажми 3.05 МБ ни ашкил этади.

Тўпламни қуйидаги ҳавола орқали бепул кўчириб олинг.

Юклаб олиш

Албатта сиз ушбу ҳужжатларни истаганингизча Lex.uz сайтидан битталаб бепул юклаб олишингиз мумкин.

 

22
0

Muallif: G'ayrat Bozorov