Ҳар йилги меҳнат таътилини ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказиш керак
1. Ходимнинг меҳнат таътилини рўйхатдан ўтказиш учун электрон меҳнат дафтарчаси бўлимини очиш, яъни ходимнинг фамилиясига босиш ёки «Кўриш» ҳаволаси орқали ўтиш керак.
2. Сўнг «Таътилни рўйхатдан ўтказиш» тугмасини танлаш лозим.
3. Таътил турини танланг. Бу ҳолда «Меҳнат таътили» тугмасини босинг.
4. Ходимнинг меҳнат таътили бошланиши тўғрисидаги маълумотларни тўлдиринг.
5. Маълумотлар киритилгандан кейин «Юбориш» тугмасини босиш орқали ходимнинг меҳнат таътили Тизимда қайд этилади.
6. Таътил рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бош саҳифада ушбу лавозимнинг бўш иш ўрни акс эттирилади. Асосий ходимнинг таътилда бўлиш вақтида иш берувчи вақтинчалик ходим билан муддатли меҳнат шартномасини тузишга ҳақли.
7. Ходимнинг таътилдан қайтишини расмийлаштириш учун, ходимнинг саҳифасида «Таътилдан қайтариш» тугмасини босинг.
8. Ходимнинг меҳнат таътили тугаганлиги ҳақидаги маълумотларни тўлдиринг.
9. Бош саҳифада ходим тўғрисидаги маълумотлар қуйидагича акс эттирилади.
- Огоҳлантиришни ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказиш мумкин
- ЯММТда меҳнат шартномасининг бекор қилинишини қандай рўйхатдан ўтказиш керак
- Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани ЯММТда қандай рўйхатдан ўтказиш керак
- Ҳар йилги меҳнат таътили қисмларга қандай бўлинади
- Меҳнат таътилини олиш ҳуқуқи қачон вужудга келади
Телеграм канали