Иш жойини яратиш
Иш жойини яратиш учун бош саҳифада "Иш жойини яратиш" тугмасини босиш керак.
Сўнгра керакли майдонларни тўлдиринг.
- Бўлим – керакли бўлган бўлимни танлаш керак. Агар яратилаётган иш жойи учун бўлим мавжуд бўлмаса, "Бўлинма мавжуд эмас" банди танланади.
- Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг соҳа классификатори – калассификатордан керакли бўлган лавозимлар танланиши керак.
Агар классификаторда керакли лавозим бўлмаса, маъно жихатидан ходимнинг лавозимига мос келадиган лавозимни танлаш керак.
- Лавозимнинг тўлиқ номи давлат тилида – ташкилот томонидан қабул қилинган лавозимнинг хақиқий номи киритилади. Ушбу майдон Классификаторда танланган лавозимга ўзгартиришлар киритишда тўлдирилиши шарт (кирилл ёки лотин алифбосида киритилади).
- Лавозимнинг тўлиқ номи рус тилида (шарт эмас) – ташкилот томонидан қабул қилинган лавозимнинг хақиқий номи киритилади. Ушбу майдон Классификаторда танланган лавозимга ўзгартиришлар киритишда тўлдирилади.
- Ставка – ушбу лавозим (иш жойи) учун мўлжалланган ставка кўрсатилади. Ставкани кўрсатишда эътиборли бўлиш керак, чунки ташкилотда ходим асосий иш билан бир қаторда бошқа касбда қўшимча ишларни бажариши мумкин, ва ставканинг умумий миқдори 1,25 ни ташкил қилиши мумкин. Бундай ҳолда фақат битта лавозим (иш жойи) учун мўлжалланган ставка кўрсатилиши керак.
- Иш ҳақи – ушбу лавозим учун белгиланган иш хақи киритилади.
- Иш ҳаки штат жадвалига мувофиқ белгиланади (ички тариф жавдвали бўйича) – агар меҳнат шартномасида иш ҳақи кўрсатилмаган бўлса ва «иш хақи штат жадвалига мувофиқ белгиланади» деган ёзув бўлса, бундай ҳолда шу банд танланади. Шунингдек, агар ташкилот ички тариф режасидан фойдаланса ёки ишбай меҳнат ҳақ тўлаш тури мавжуд бўлса, кўрсатилган бандни танлаш мумкин.
- Иш жойлар сонини киритиш – агар ушбу турдаги иш жойлар сони бир нечта бўлса, сонини кўрсатиш лозим. Кейинчалик бир хил турдаги иш жойларни бирма-бир яратиш керак бўлмайди.
Нимага электрон меҳнат дафтарчасида лавозим тўлиқ кўрсатилмайди
Дарҳақиқат, ходим ва унинг кейинги иш берувчилари учун my.mehnat.uz барча бўлимларида, шу жумладан электрон меҳнат дафтарчасида ходимнинг жорий иш жойидаги лавозимининг тўлиқ номи кўрсатилиши жуда муҳим. Бу билан мутахассиснинг фаолият соҳаси ва иш тажрибаси аниқ кўрсатилади.
Мисол учун, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторида «эксперт» лавозими мавжуд. Бироқ эксперт турли тармоқларда фаолият юритиши мумкин. Иш берувчи ишга қабул қилаётганда ходимнинг ихтисослигини билиши муҳим: эксперт-юрист, кадрлар бўйича эксперт ва ҳ.к. my.mehnat.uz лавозимни тўлиқ ҳажмда кўрсатиш имконини ҳам беради. Асосийси – тизимда корхонадаги янги иш жойини яратишда битта муҳим жиҳатни эътиборсиз қолдирмаслик.
«Иш жойини яратиш» тугмасини босганда, очилган жадвалга иш жойи бўйича асосий маълумотларни киритиш керак. Унда «Лавозимнинг тўлиқ номини давлат тилида кўрсатинг» майдони бор. Айни шу устунда корхонадаги штат жадвалига кўра лавозимнинг тўлиқ номини кўрсатиш лозим. Сўнг my.mehnat.uz барча бўлимларида, шу жумладан электрон меҳнат дафтарчасида, лавозимнинг тўлиқ номи ушбу устунда кўрсатганингиздек акс этади.
Устунда лавозимнинг тўлиқ номи рус тилида кўрсатилганда
«Лавозимнинг тўлиқ номини рус тилида кўрсатинг» устунида лавозимнинг тўлиқ номини кўрсатишнинг ўзи етарли эмас. Ушбу устунни тўлдириш мажбурий эмас. Электрон меҳнат дафтарчаси давлат тилида тўлдирилгани боис, лавозимнинг тўлиқ номи унга тегишли устундан автоматик тарзда тортилади.
Ушбу жиҳат ҳисобга олинмай, лавозимлар штат жадвалига кўра акс эттирилмаганда
Лавозимни бекор қилиб, уни юқоридаги устунни давлат тилида тўғри тўлдирган ҳолда яратинг.
Эътибор беринг: ходим билан қўшимча келишувлар тузилган бўлса, уларнинг ҳар биттаси ҳақидаги ёзувларни тиклашга тўғри келади».
Маълумотлар сақлангандан сўнг, яратилган иш жойини бош саҳифада кўриш мумкин.
Иш жойини қандай ўчириш ёки таҳрирлаш мумкин
Иш жойини ўчириш учун бош саҳифадан керакли иш ўрнини топиб, ўнг томондаги «қалам” / «саватчани» босиш керак.
- Бўлим номи ёнидаги «қаламча»нинг устига босинг;
- Бўлимнинг янги номини, биринчи навбатда, давлат тилида, зарурат бўлганда – рус тилида киритинг. Бўлимларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги буйруқ маълумотларини кўрсатинг (штат жадвали ўзгартирилишини).
- «Бошқа лавозимга ўтказиш» қўшимча келишувидан фойдаланган ҳолда маълум ходимларни янги бўлимларга ўтказинг;
- Қолган ходимлар учун бўлим номини ўзгартиришни қайд этинг.
Телеграм канали