Интизомий жазо беришда йўл қўйиладиган хатолар

06.02.2025

Интизомий жазо қонуний ва асосли бўлиши учун ҳаракатлар тартибига қатъий риоя қилиш, муддатларни ҳисобга олиш ва барча ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш лозим. Агар ходимга Меҳнат кодексида назарда тутилмаган жазо чораси қўлланилса ёхуд жазо бериш муддатларига риоя этилмаса, иш берувчининг айбдор мансабдор шахси МЖТКнинг 49-моддаси бўйича жаримага тортилиши мумкин.

 

Хато

Хатонинг тавсифи

Нима учун бу хато саналади

Олдини олиш

Қилмиш ёки айбнинг йўқлиги

Иш берувчи томонидан меҳнат интизомини бузмаган ҳаракатлар ёки узрли сабабга кўра содир этилган ҳаракатлар учун жазо эълон қилинди

Интизомий жазо фақат ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) учун қўлланилади

1. Айбнинг мавжудлигини текширинг: ходим ҳақиқатан ҳам ўз меҳнат вазифаларини бузганлигига ишонч ҳосил қилинг.

2. Узрли сабабларни ҳисобга олинг (масалан, касаллик, форс-мажор).

3. Фақат лавозим йўриқномасида, ИМТҚда ёки меҳнат шартномасида кўрсатилган меҳнат мажбуриятларини бевосита бузадиган ҳаракатлар учун жавобгарликка тортинг.

Интизомий жазо турининг асоссизлиги

Иш берувчи қилмишнинг оғирлигини, уни содир этиш ҳолатларини ва ходимнинг аввалги интизомини ҳисобга олмаган ҳолда интизомий жазо турини танлайди.

Интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғирлиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади

Асосланганлигини текширинг: жазо нима учун қўлланилди, қоидабузарликнинг объектив далиллари борми

МКда назарда тутилмаган жазо турини қўллаш

               

Иш берувчи МКда назарда тутилмаган интизомий жазони қўллайди

Меҳнат қонунчилиги интизомий жазоларнинг фақат 3 турини қўллашга рухсат беради:

1. Ҳайфсан

2. Жарима

3. Меҳнат шартномасини бекор қилиш

Бошқа чораларнинг қўлланилиши ноқонуний бўлиб, уларнинг устидан судга шикоят қилиниши мумкин.

Қилмишнинг оғирлигига қараб МКда назарда тутилган фақат уч турдаги жазони қўлланг. Ишдан бўшатиш – камида иккита интизомий жазоси олиб ташланмаган (сўндирилмаган) ходим томонидан такроран жиддий қилмиш содир этилган тақдирда.

Ҳужжатлар ёки далилларнинг йўқлиги

Иш берувчи қоидабузарлик тўғрисида далолатнома тузмаган, хизмат текшируви ўтказилмаган

Ушбу қоидабузарлик исботланмаган деб топилади, чунки қоидабузарлик фактининг тасдиғи йўқ.  

Қоидабузарлик тўғрисида икки ва ундан ортиқ гувоҳнинг имзоси билан далолатнома тузинг. Агар ходим уни имзолашни рад этса, буни далолатномада қайд этинг

Тушунтириш хатини олмаслик               

Ходимга тушунтириш хати тақдим этиш таклиф қилинмади

Иш берувчи ходимдан интизомий жазо чоралари қўлланилгунига қадар ёзма тушунтириш талаб қилиши шарт

Ходимга тушунтириш хатини тақдим этиш ҳақида шахсан ёки буюртма хат билан хабарнома юборинг. Агар ходим тушунтириш хати беришни рад этса, рад этиш ҳақида далолатнома тузинг.

Тушунтириш хати тақдим қилишни рад этиш тўғрисидаги далолатноманинг йўқлиги

Ходим тушунтириш хати беришни рад этди, аммо бу ҳақда далолатнома тузилмаган

Иш берувчи рад этиш далилини исботлай олмайди, бу ундирувни ноқонуний қилади

Рад этиш тўғрисидаги далолатномани албатта камида иккита гувоҳнинг имзоси билан тузинг. Далолатномада ходим тушунтириш хати беришни рад этганини кўрсатинг

Битта қоидабузарлик учун иккита жазо қўллаш

Иш берувчи томонидан битта қоидабузарлик учун икки ва ундан ортиқ интизомий жазо (масалан, ҳайфсан ва жарима) қўлланилган

Битта қоидабузарлик учун фақат битта жазо қўллаш мумкин

Муайян қоидабузарлик учун фақат битта жазо (ҳайфсан, жарима ёки ишдан бўшатиш)ни танланг

Танишиш тартиб-таомилини бузиш

Ходим ундириш тўғрисидаги буйруқ билан таништирилмаган ёки у буйруқни имзолашни рад этган

Ходимнинг интизомий жазодан хабардор бўлиш ҳуқуқи бузилган, бу эса унга чиқарилган интизомий жазога эътироз билдириш ҳуқуқини беради

Агар ходим буйруқни имзолашни рад этган бўлса, имзолашни рад этиш тўғрисида гувоҳларнинг имзолари билан далолатнома тузилади

Жазони қўллаш муддатларига риоя қилмаслик

Иш берувчи қоидабузарлик содир этилганидан кейин бир ойдан ортиқ вақт ўтгач интизомий жазо берган

Интизомий жавобгарликка тортиш муддати бузилмоқда

Қоидабузарлик аниқланган пайтдан бошлаб 1 ой ичида (касаллик ва таътилларни ҳисобга олмаганда) жазо эълон қилинг. Бунда қилмиш содир этилган пайтдан эътиборан кўпи билан олти ой ўтиши керак. Агар қоидабузарлик тафтиш натижаларига кўра аниқланган бўлса – камида икки йил

Буйруқни нотўғри расмийлаштириш

Буйруқда сана, асослар (далолатномалар, тушунтиришлар, ИМТҚ бандлари) йўқ, танишиш муддати бузилган

Буйруқ ноқонуний деб топилиши мумкин

Жазони қўллаш тўғрисидаги буйруққа қилмиш бўйича барча ҳужжатларга ҳаволаларни киритинг: далолатномалар, тушунтиришлар, шунингдек меҳнат шартномасининг бузилган қоидалари

Ходимнинг рад этишларини нотўғри ҳужжатлаштириш

Ходим далолатнома ва буйруқларни имзолашни рад этади, иш берувчи эса буни қайд этмайди

Ходим уни ҳужжатлар билан таништирмаганликларини даъво қилиши мумкин

Буйруқ ёки далолатномани имзолаш рад этилганда камида икки нафар гувоҳнинг имзоси билан рад этиш тўғрисида далолатнома тузинг

Тушунтиришлар материал эълон қилинган пайтда амалда бўлган нормаларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган ва экспертлар фикрини акс эттиради. Якуний қарорни фойдаланувчи аниқ вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда қабул қилади
Kadrovik.uz янгиликларини биринчи бўлиб олиш учун Telegram-каналга обуна бўлинг