Иш ҳақидан маблағларни ушлаб қолиш тартиби
Тавсияда:
– ходимнинг розилигисиз маблағларни қачон ушлаб қолиш мумкин;
– ортиқча тўланган иш ҳақини қачон ундириш мумкин;
– ходим иш ҳақидан маблағларни ушлаб қолишда қандай чекловлар мавжуд.
Ходимнинг розилигисиз маблағларни қачон ушлаб қолиш мумкин
Умумий қоидага кўра ходимнинг иш ҳақидан маблағларни фақат унинг ёзма розилиги билан ушлаб қолиш мумкин. Бироқ баъзи ҳолларда ходимнинг иш ҳақидан маблағларни унинг розилигисиз қуйидагилар учун ушлаб қолиш мумкин
:
- солиқлар ва йиғимлар учун;
- суд қарорлари ва 29.08.2001 йилдаги 258-II сон Қонун билан белгиланган бошқа ижро ҳужжатларини, шунингдек ваколатли органларнинг қонуний талабларини бажариш учун суммалар;
- сўндириш/қайтариш учун суммалар;
- иш берувчига етказилган зарарни қоплаш суммалари, агар зарар миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ошмаса;
- меҳнат интизомини бузганлик учун интизомий жазо сифатида қўлланиладиган жарималар
; - меҳнат шартномаси ходим таътил олган иш йили тугашидан олдин бекор қилинган бўлса, ишлаб берилмаган кунлар учун аввалдан тўланган таътил пули.
Иш ҳақидан сўндириш ёки қайтариш учун ушлаб қолинадиган суммалар қуйидагилар бўлиши мумкин:
- иш ҳақи ҳисобига берилган бўнак;
- хўжалик эҳтиёжлари, хизмат сафарлари, бошқа жойга ишга кўчиб ўтиш учун берилган, ходим сарфламаган ва ўз вақтида қайтармаган бўнак;
- ҳисоб-китобдаги хатолар оқибатида ортиқча тўланган суммалар.
Иш берувчи ходимнинг иш ҳақидан суммаларни сўндириш ёки қайтариш учун 1 ой ичида ушлаб қолиши мумкин. Бир ойлик муддат қуйидаги кундан бошлаб ҳисобланади:
- бўнакни қайтариш ёки қарзни сўндириш муддати тугаганда;
- ҳисоб-китобжаги хато оқибатида ходимга тўловлар нотўғри ҳисобланганда.
Агар иш берувчи сўндириш ёки қайтариш учун суммаларни ушлаб қолиш учун бир ойлик муддатни ўтказиб юборган бўлса, қарз суд орқали ундирилади. Бу қоида ходим ушлаб қолиш асослари ёки миқдорини низолашган ҳолларга ҳам тааллуқли.
:- ходимга иш ҳақи ҳисобидан берилган ишлаб берилмаган бўнакнинг қопланиши;
- хизмат сафари билан боғлиқ сарфланмаган ва қайтарилмаган бўнакнинг сўндирилиши;
- ҳисоблашдаги хато туфайли ортиқча тўланган суммаларни қайтариш;
- ишдан бўшатилганда ишла берилмаган таътил кунлари учун.
.Агар меҳнат шартномаси қуйидагилар муносабати билан бекор қилинаётган бўлса, меҳнат таътилининг ишлаб берилмаган кунлари учун «таътил пули»ни ушлаб қолиш мумкин эмас:
- ходим ишни меҳнатнинг янги шартларида давом эттиришни рад этганда
; - ходим соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма бўлмаган бошқа ишга ўтишни рад этганда ёки иш берувчида тегишли иш бўлмаганда
; - ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчиб ўтишни рад этганда
; - ташкилот ёки унинг алоҳида бўлинмаси тугатилганда ёхуд ЯТТ фаолияти тугатилганда
; - ташкилот, унинг алоҳида бўлинмаси, ЯТТ ходимлари сони ёки штати ўзгарганда
; - ходим малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги
; - ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилганда
; - аввал шу ишни бажарган ходим ишга тикланганда
; - ташкилотни тугатиш ёки ЯТТ фаолиятини тугатиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда
; - ходим вафот этганда, бедарак йўқолган деб эътироф этилганда ёки вафот этган деб эълон қилинганда
; - Қонунчилик палатаси депутатининг ёки Олий Мажлис Сенатида доимий асосда ишлаган Сенат аъзосининг ваколатлари муддати тугаганлиги ёки Қонунчилик палатаси, Сенат тарқатиб юборилганлиги муносабати билан аввалги лавозимига қайтганда
; - ишга қабул қилишга доир қоидалар бузилганда ёки ишни давом эттиришга монелик қиладиган ҳолатлар юзага келганда, агар улар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаса
; - ходимнинг ташаббусига кўра ишдан бўшаш, агар бу ўқишга кириш, пенсияга чиқиш, сайланадиган лавозимга сайланиш туфайли ишни давом эттира олмаслик сабабли бўлса.
Ортиқча тўланган иш ҳақини қачон ундириш мумкин
Меҳнат қонунчилигини ёки меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри қўллаш натижасида ортиқча тўланган иш ҳақини қуйидаги ҳолларда ундириш мумкин:
- ҳисоблашдаги хатога йўл қўйилган бўлса;
- шахсий меҳнат низоларини кўриб чиқувчи орган меҳнат нормаларини бажармасликда ходимнинг айбини тан олганда;
- суд томонидан аниқланган ходимнинг ноқонуний ҳаракатлари/ҳаракатсизлиги сабабли ходимга иш ҳақи ортиқча тўланганда.
Пул – бу шахснинг мулк объекти
. Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз хоҳишига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади
.
Ўз иш ҳақини сарфлаш – бу ходимнинг ҳуқуқи, у уни ўз хоҳишига кўра сарфлаши мумкин. Ходим иш берувчидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ушлаб қолингандан сўнг иш ҳақидан ҳар қандай суммани ҳар қандай асос бўйича ва ҳар қандай қонуний мақсадларда ўтказиб беришни сўраш ҳуқуқига эга.
Ходим иш ҳақидан маблағларни ушлаб қолишда қандай чекловлар мавжуд
Иш ҳақидан барча ушлаб қолишларнинг умумий суммаси ҳар бир тўловда ходимга ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақининг 50 %дан ошмаслиги керак.
50 % чеклов ходимнинг алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликларни, шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо тайинланган ходимга нисбатан ушлаб қолишларга татбиқ қилинмайди. Бундай ҳолда кўпи билан 70 фоизгача ушлаб қолиш мумкин.
Телеграм канали