Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак
Тавсияда:
– ўртача иш ҳақи ҳисобланадиган ҳолатлар;
– ҳисоб даврида барча ойлар тўлиқ ишлаб берилган ҳолатларда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби:
ҳисоб-китоб даврини аниқлаш;
қўшимча иш ҳақи ҳисоб-китоби;
қўшимча иш ҳақининг ўртача ойлик суммаси ҳисоб-китоби;
ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби;
ўртача кунлик ва ўртача соатлик иш ҳақи ҳисоб-китоби;
– ходимда ҳисобланган иш ҳақи мавжуд бўлмаганда ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби;
– ҳисоб даврида тўлиқ ишлаб берилмаган ойлар мавжуд бўлганда ўртача иш ҳақи ҳисоб-китоби;
– тариф (маош) оширилганда ўртача иш ҳақини қайта ҳисоб-китоб қилиш.
Қандай ҳолатларда ўртача иш ҳақи ҳисобланади
Ўртача иш ҳақини қуйидаги ҳолатларда ҳисобланг:
|
Ўртача иш ҳақи ҳисобланадиган ҳолатлар |
Меҳнат кодексига ҳавола |
|
Ходимларнинг вакили бўлган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган шахсларга иш вақтида ходимларнинг манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мажбуриятларини бажариш |
МК 45-модда |
|
Жамоавий музокараларда, жамоа келишуви (шартномаси) лойиҳасини тайёрлашда иштирок этадиган шахсларни асосий ишидан тарафларнинг келишуви билан белгиланадиган муддатга, ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда озод этиш |
МК 64-модда |
|
Айрим асослар бўйича ишдан бўшатишда иш қидириш даврида |
МК 100-модда |
|
Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиш муносабати билан ходим бошқа ишга вақтинча ўтказилганда (меҳнат ҳақи бажарилган ишлар бўйича, бироқ аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланади) |
МК 145-модда |
|
Ўз айбисиз меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаган ёки мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ходим ишдан четлаштирилганда. Ходимга иш берувчи томонидан шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситалари берилмаганда. Ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши муносабати билан ишдан четлаштирилганда |
|
|
Ишдан бўшатиш нафақаси тўланганда (тўлов миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у ўртача ойлик иш ҳақидан фоизларда аниқланади) |
МК 173-модда |
|
Ноқонуний равишда ишдан бўшатилганда маънавий зарар учун компенсация (компенсация миқдори иш берувчининг ҳаракатларини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан, бироқ ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади) |
МК 174-модда |
|
Ходим йиллик меҳнат таътилида бўлганда (таътил пули тўланганда) |
МК 233-модда |
|
Ходим ўқув таътилида ёки ижодий таътилда бўлганда, олий таълим ташкилотларига ўқишга кирганда бериладиган иш ҳақи сақланмайдиган таътил бундан мустасно |
МК 237-модда 3-қисми |
|
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўланганда (нафақа миқдори ўртача ойлик иш ҳақининг 75 %идан кам бўлмаслиги керак) |
|
|
12 ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ нафар бола ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг ота-онасидан бири (ота-онанинг ўрнини босувчи шахс) давомийлиги 4 календарь кун бўлган ҳар йилги ижтимоий таътилда бўлган даврида |
МК 237-модда 6-қисми |
|
Ходимнинг қонунчиликда белгиланмаган бошқа ижтимоий таътилларда бўлиш даври (никоҳ тузилганлиги муносабати билан, бола туғилиши муносабати билан боланинг отасига, ходимнинг яқин қариндоши вафот этганлиги муносабати билан ва бошқалар) ёки ижтимоий таътиллар давомийлигини уларнинг қонунчиликда белгиланган давомийлигига нисбатан кўпайтирилганда (агар жамоа келишувларида (шартномасида) иш ҳақи ёки унинг бир қисми сақланиб қолиши назарда тутилган бўлса) |
МК 238-модда |
|
Иш берувчининг айби билан меҳнат меъёрлари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда (меҳнат ҳақи ҳақиқатда ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўланади) |
МК 265-модда |
|
Иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинганда (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра ишни вақтинча тўхтатиб турилганда) |
МК 266-модда |
|
Ходимнинг хизмат сафарида бўлиши ва бошқа ҳолларда |
МК 280-модда |
| Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик даври учун нафақа тўловлари | МК 281-модда |
| Давлат ва жамоат вазифаларини бажариш | МК 282-модда |
|
Тиббий текширувдан ўтиш кунида ҳамда қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш кунида ҳамда дам олиш кунларида ишдан озод қилишда |
МК 283-модда |
|
Иш берувчи томонидан ходимга зарар етказилганда |
|
|
Навбатдан ташқари тиббий кўрикдан ўтилганда |
МК 355-модда |
|
Меҳнатни муҳофаза қилишга доир талаблар бузилганлиги туфайли иш берувчининг фаолияти тўхтатилганда ёки ушбу даврда меҳнатни муҳофаза қилиш талаблари бузилганлиги сабабли иш берувчининг фаолиятини тўхтатиб туриш муддати давомида одим розилиги билан бошқа ишга ўтказилганда |
МК 356-модда |
|
Ходим ўз ҳаётига ва соғлиғига таҳдид солаётган ишни бажаришни, ушбу ҳолат бартараф этилгунига қадар рад этганда |
МК 358-модда |
|
Ходим мажбурий тиббий кўриклардан ўтказилганда |
МК 360-модда |
|
Ходим соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган, камроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтказилганда (шундай ишга ўтказилган кундан эътиборан 2 ҳафта мобайнида унинг аввалги ўртача иш ҳақи сақланади) |
МК 364-модда |
|
Ходимларни ихтиёрий тартибда қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш вақтида (агар ўртача иш ҳақини сақлаб қолиш жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатда ёхуд меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра назарда тутилган бўлса) |
МК 370-модда |
|
Тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш меъёрлари, хизмат кўрсатиш меъёрлари камайтирилганда ёки уларнинг аризасига кўра енгилроқ ишга ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказилганда (аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда) |
МК 394-модда |
|
2 ёшга тўлмаган бола парваришини амалга ошираётган ота-онадан бири (васий) аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаган тақдирда, ўз аризасига кўра бажариладиган иши учун ҳақ тўланадиган, бироқ аввалги иши бўйича ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда бола 2 ёшга тўлгунига қадар иш ҳақи тўланадиган бошқа ишга ўтказилганда |
МК 395-модда |
|
Ҳомиладор аёлларга бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида антенатал (туғруққача) парваришлаш (перинатал скрининг ва ташхис, мажбурий тиббий кўриклар ва бошқа мажбурий тиббий муолажалар) учун қўшимча бўш кунлар берилганда |
МК 403-модда |
|
Янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга таътил берилган даврда нафақа тўланганда |
МК 406-модда |
|
Болани овқатлантириш учун танаффуслар берилганда |
МК 407-модда |
|
Якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тўхтатиб турилган ҳолларда (ходимнинг ўртача иш ҳақи |
МК 511-модда |
|
Меҳнат низолари бўйича комиссиянинг ишида ушбу комиссия аъзоси иштирок этганда |
МК 557-модда |
|
Мажбурий прогулнинг бутун вақти учун ўртача иш ҳақини ёки кам иш ҳақи тўланадиган ишни бажарган бутун вақти учун иш ҳақидаги фарқ тўланганда (меҳнат шартномаси ноқонуний равишда бекор қилинган ёки меҳнат шароитлари ёмонлашган ҳолатларда суднинг қарорига кўра) |
МК 561-модда |
|
Иш берувчи томонидан қуйидаги қарорларнинг ижроси кечиктирилганда:
|
МК 569-модда |
|
Яраштириш комиссиясининг аъзолари, меҳнат арбитрлари жамоавий меҳнат низосини ҳал этишда (тартибга солишда) иштирок этиш вақтида, бунда улар асосий ишидан озод қилинади |
МК 578-модда |
Ҳисоб-китоб даврида барча ойлар тўлиқ ишлаб берилган ҳолатларда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартиби
Барча ҳолатлар учун ўртача иш ҳақи Меҳнат кодексининг 257-моддага мувофиқ ҳисобланади.
1-қадам. Ҳисоб-китоб даврини аниқланг
Ўртача иш ҳақини аниқлаш учун ҳисоб даври – бу ходим таътилга чиққан ойдан олдинги календарь ойлар сони . Ушбу давр 12 ойни ташкил қилади. Ходим ташкилотда 12 ойдан кам ишлаган тақдирда, ҳисоб-китоб даври ҳақиқатда ишланган ойлар сонига тенг бўлади.
Тегишли ойнинг 1-кунидан 30 (31)-кунига қадар (февралда – 28 (29)-кунга қадар) бўлган давр охирги кунни ҳам қўшганда календарь ой деб ҳисобланади.
Иш ҳақининг қўшимча қисмини аниқлаш учун ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 августдан 2023 йил
31 майгача (ўртача иш ҳақи ҳисобланадиган ойдан олдинги 10 ой).
2-қадам. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақи қўшимча қисмининг суммасини аниқланг
Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисмини – қўшимча тўловлар, устамалар, мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш тусидаги бошқа тўловларни аниқланг.
Улар жумласига Солиқ кодексида назарда тутилган, ижтимоий солиқ солинадиган, иш берувчи томонидан амалда тўланган барча турдаги тўловлар киритилади . Булар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланади, улар қуйидагиларни ўз ичига олади :
- илмий даража ва фахрий унвон учун устама ҳақлар;
- рағбатлантириш тусидаги тўловлар ;
- компенсация тўловлари ;
- ишланмаган давр учун тўловлар ;
- амалда бажарилмаган ишлар учун бошқа тўловлар.
Иш ҳақининг қўшимча қисмига киритиладиган (киритилмайдиган) тўловларга қуйидагилар мисол бўлади:
- фахрий унвон учун устама – киритилади, чунки меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилади;
- ишнинг натижалари учун мукофот – киритилади, чунки рағбатлантириш тусидаги тўловлар жумласига киради;
- лавозимларни биргаликда олиб борганлиги учун қўшимча тўлов, хизмат сафарлари вақтида меъёрдан ортиқча суткалик тўловлар – киритилади, чунки компенсация тўловларига киради;
- касаллик варақаларига қўшимча тўлов – киритилади, чунки ишланмаган вақт учун тўловга киради;
- дивидендлар – киритилмайди, чунки мулкий даромадлар таркибига киритилади ;
- бепул берилган мол-мулк қиймати – киритилмайди, чунки моддий ёрдам тарзидаги даромадлар таркибига
киритилади ; - фарзанди никоҳдан ўтганлиги муносабати билан моддий ёрдам – киритилмайди, чунки бошқа даромадлар таркибига киритилади .
3-қадам. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча суммасини аниқланг
Бунинг учун иш ҳақининг қўшимча қисми суммасини ҳисоб-китоб давридаги календарь ойлар сонига бўлинг. Бу тўлиқ йил ва ундан ортиқ ишлаган шахслар учун 12 ой, 11 ой ишлаганлар учун – 11 ой, 10 ой ишлаганлар учун – 10 ой ва ҳ.к.
Ўртача иш ҳақи 2023 йил июнь ойида давлат мажбуриятларини бажарадиган вақт учун тўловни тўлаш мақсадида ҳисобланади. Ходим ташкилотда 12 ойдан кўп ишлаган.
Иш ҳақининг қўшимча қисмини аниқлаш учун ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 июндан 2023 йил
31 майгача. Иш ҳақининг қўшимча қисми суммаси – 3 600 000 сўм.
Иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси:
3 600 000 : 12 = 300 000 сўм.
4-қадам. Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисобланг
Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланинг :
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг вақтбай тизимида ўртача иш ҳақи = Иш ҳақи сақланадиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун тариф ставкаси (маоши) + Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси;
Меҳнатга ишбай ҳақ тўлашда ўртача иш ҳақи = Иш ҳақи сақланадиган ойдан олдинги охирги календарь ой учун ишбай нархлар бўйича ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи + Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақи қўшимча қисмининг ўртача ойлик суммаси;
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг нотариф тизимида ўртача иш ҳақи = МҲЭКМ + МҲЭКМдан ошадиган тўловларнинг ўртача ойлик суммаси.
Ўртача ойлик иш ҳақи 2023 йил май ойида ишлаб чиқариш зарурияти туфайли ходим бошқа ишга ўтказилганда аввалги иш ҳақидан кам тўламаслик учун ҳисобланади. Ходим ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
Ходимнинг 2023 йил апрель ойидаги лавозим маоши – 3 500 000 сўм.
Ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелгача бўлган давр учун иш ҳақининг қўшимча қисми бўйича ҳисобланмалар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар мавжуд:
|
Ҳисоб-китоб давридаги ойлар |
Иш ҳақининг қўшимча қисми бўйича ҳисобланмалар, |
Ҳисоб-китоб давридаги ойлар |
Иш ҳақининг қўшимча қисми бўйича ҳисобланмалар, |
|
2022 йил май |
– |
2022 йил ноябрь |
1 000 000 |
|
2022 йил июнь |
– |
2022 йил декабрь |
1 200 000 |
|
2022 йил июль |
– |
2023 йил январь |
– |
|
2022 йил август |
1 000 000 |
2023 йил февраль |
– |
|
2022 йил сентябрь |
– |
2023 йил март |
1 600 000 |
|
2022 йил октябрь |
– |
2023 йил апрель |
– |
|
Жами: 4 800 000 |
|||
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаймиз:
3 500 000 + 4 800 000 : 12 = 3 900 000 сўм.
Ўртача иш ҳақи 2023 йил май ойида иш берувчининг айби билан бекор туриб қолинган вақтга ҳақ тўлаш учун ҳисобланади. Ходим ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
2023 йил апрелда ишбай нархлар бўйича ҳисобланган ҳақиқий иш ҳақи – 3 500 000 сўм.
Ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелгача бўлган давр учун иш ҳақининг қўшимча қисми бўйича ҳисобланмалар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар мавжуд:
|
Ҳисоб-китоб давридаги ойлар |
Иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш, |
Ҳисоб-китоб давридаги ойлар |
Иш ҳақининг қўшимча қисмини ҳисоблаш, |
|
2022 йил май |
– |
2022 йил ноябрь |
1 000 000 |
|
2022 йил июнь |
– |
2022 йил декабрь |
1 200 000 |
|
2022 йил июль |
– |
2023 йил январь |
– |
|
2022 йил август |
1 000 000 |
2023 йил февраль |
– |
|
2022 йил сентябрь |
– |
2023 йил март |
1 600 000 |
|
2022 йил октябрь |
– |
2023 йил апрель |
– |
|
Жами: 4 800 000 |
|||
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаймиз:
3 500 000 + 4 800 000 : 12 = 3 900 000 сўм.
Ўртача иш ҳақи 2023 йил декабрь ойида жамоатчилик вазифаларини бажарган вақтига тўлов тўлаш учун ҳисобланади. Ходим ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
Ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 декабрдан 2023 йил 30 ноябргача бўлган давр учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг нотариф тизимида иш ҳақи бўйича ҳисобланмалар тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар мавжуд:
|
Ҳисоб-китоб давридаги ойлар |
Ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақи, |
МҲЭКМдан (1 050 000 сўм*) ошадиган ҳисобланмалар |
|
Декабрь 2022 й. |
3 500 000 |
2 450 000 |
|
Январь 2023 й. |
3 400 000 |
2 350 000 |
|
Февраль 2023 й. |
3 600 000 |
2 550 000 |
|
Март 2023 й. |
3 400 000 |
2 350 000 |
|
Апрель 2023 й. |
3 500 000 |
2 450 000 |
|
Май 2023 й. |
3 600 000 |
2 550 000 |
|
Июнь 2023 й. |
3 600 000 |
2 550 000 |
|
Июль 2023 й. |
3 400 000 |
2 350 000 |
|
Август 2023 й. |
3 500 000 |
2 450 000 |
|
Сентябрь 2023 й. |
3 500 000 |
2 450 000 |
|
Октябрь 2023 й. |
3 600 000 |
2 550 000 |
|
Ноябрь 2023 й. |
3 400 000 |
2 350 000 |
|
Жами: |
42 000 000 |
29 400 000 |
*2023 йил 1 декабрдан МҲЭКМ 1 050 000 сўмга тенг.
Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаймиз:
1 050 000 + 29 400 000 : 12 = 3 500 000 сум.
Ўртача кунлик ва ўртача соатлик иш ҳақи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади :
Ўртача кунлик иш ҳақи = Ўртача ойлик иш ҳақи : 25,3 (ўртача ойлик иш кунлари сони);
Ўртача соатлик иш ҳақи = Ўртача ойлик иш ҳақи: Ўртача иш ҳақи сақланиб турадиган ойдан олдинги охирги календарь ойдаги ишлаган соатлар сони.
Жамоа шартномасида ходимни ихтиёрий тартибда қайта тайёрлаш ёки малакасини ошириш даврида ўртача иш ҳақи сақлаб қолиниши назарда тутилган.
Ходим 5 иш кунида малака ошириш курсларида ўқишда бўлган.
Ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи – 3 500 000 сўм.
Ўртача кунлик иш ҳақи қуйидагини ташкил қилади:
3 500 000 : 25,3 = 138 339,92 сўм.
5 иш куни учун ўртача иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади:
138 339,92 х 5 = 691 699,6 сўм.
Ходим иш берувчи томонидан шахсий ҳимоя воситалари берилмаганлиги сабабли 4 соат ишлай олмаган.
Ҳисобланган ўртача ойлик иш ҳақи – 3 500 000 сўм. Май ойида у 175 соат ишлаган.
Ўртача соатлик иш ҳақи қуйидагини ташкил қилади:
3 500 000 : 175 = 20 000 сўм.
4 соат учун унга ўртача иш ҳақи ҳисобланади:
20 000 х 4 = 80 000 сўм.
Ходимга иш ҳақи ҳисобланмаганда ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади
Агар ходим ҳисоб-китоб даври учун ва ҳисоб-китоб даври бошлангунига қадар ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақига ёки ишлаб берилган кунларга эга бўлмаган бўлса, ўртача иш ҳақи ходим томонидан ўртача иш ҳақининг сақланиб қолинган ойда ҳақиқатда ишлаб берилган кунлар учун ҳисобланган иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади .
Ходим 1 майдан ишга қабул қилинган. 5 кунлик иш ҳафтасида 10 иш куни ишлаб, у иш берувчининг айби билан бекор туриб қолишга тушган.
Май ойидаги қолган 12 иш куни учун унинг иш ҳақи сақлаб турилади.
Ходимнинг маоши – 4 400 000 сўм. Қўшимча ҳисоблашлар бўлмаган.
1 иш куни учун ходимга 200 000 сўм (4 400 000 : 22) ҳисобланади.
Бекор туриб қолишнинг 12 иш куни учун унга 2 400 000 сўм (200 000 х 12) ўртача иш ҳақи ҳисобланади.
Агар ходим ҳисоб-китоб даври учун ҳисоб-китоб даври бошлангунига қадар ва ўртача иш ҳақининг сақланиб қолиши билан боғлиқ бўлган ҳодиса юз бергунига қадар ҳақиқатда ҳисобланган иш ҳақига ёки ҳақиқатда ишлаб берилган кунларга эга бўлмаган бўлса, ўртача иш ҳақи унга белгиланган тариф ставкасидан (маошидан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ходим 1 майдан ишга тушган, бироқ иш берувчининг айби билан ўқиш-ўрганиш бўлмаган ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги билим ва кўникмалари текширувдан ўтказилмаганлиги сабабли 2 кун ишлай олмаган.
Ходимга 3 300 000 сўм миқдорида маош белгиланган.
5 кунлик иш ҳафтасида май ойида 22 иш куни белгиланган.
Ходимга 1 иш куни учун 150 000 сўм (3 300 000 : 22) ҳисобланади.
Унга 2 кун учун ўртача иш ҳақи 300 000 сўм (150 000 х 2) ҳисобланган.
Ҳисоб-китоб даврида тўлиқ ишланмаган ойлар мавжуд бўлганда ўртача иш ҳақи қандай ҳисобланади
Ўртача иш ҳақи ҳисоблаб чиқарилаётганда ҳисоб-китоб давридан вақт, шунингдек ушбу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади, агар :
- ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланиб қолган бўлса (бундан болани овқатлантириш учун танаффуслар мустасно) . Масалан, аввалги меҳнат таътили даврлари, ўқув ёки ижодий таътиллар, агар улар ҳисоб-китоб даврига тўғри
келса ; - ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олган бўлса;
- ходим иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш муносабати билан ишламаган бўлса;
- ходимга ногиронлиги бўлган болаларни ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни парваришлаш учун қўшимча ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари берилган бўлса ;
- ходим қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда иш ҳақи тўлиқ ёки қисман сақланадиган ёки ҳақ тўланмайдиган ишдан озод этилган бўлса.
Ходимга нисбатан 2023 йил ноябрда хизмат текшируви ўтказилганлиги муносабати билан ишдан четлаштирилган вақтга тўлов тўлаш учун ўртача иш ҳақи ҳисобланади. Ходим ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
2023 йил июнь ойида ходим меҳнат таътилида бўлган.
Ноябрь ойида ўртача иш ҳақини ҳисоблашда июнь ойида берилган таътил ҳисобга олинадими?
– Йўқ, ҳисобга олинмайди.
2023 йил ноябрда ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил
31 октябргача.
Июндаги таътил кунлари ҳисоб-китоб давридан чиқариб ташланади, июнь ойи учун таътил пули суммаси ноябрь ойидаги ўртача иш ҳақи ҳисоб-китобидан чиқариб ташланади.
2023 йил июнь ойида мажбурий тиббий кўрикдан ўтиш вақтига тўлов тўлаш учун ўртача иш ҳақи ҳисобланади. Ходим ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
2023 йил январь ойида ходимга 12 кунга касаллик варақаси очилган.
Июнь ойида ўртача иш ҳақини ҳисоблашда касаллик даври ҳисобга олинадими?
– Йўқ, ҳисобга олинмайди.
2023 йил июнь ойида ўртача иш ҳақини ҳисоблаш учун ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 июндан 2023 йил 31 майгача.
Январь ойидаги 12 кунлик вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳисоб-китоб давридан чиқариб ташланади. Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси суммаси июнь ойидаги ўртача иш ҳақи ҳисоб-китобидан чиқариб ташланади.
Агар ҳисоб-китоб даврининг бир ойи ёки бир неча ойи тўлиқ ишлаб берилмаган ёки ундан вақт чиқариб ташланган бўлса, ўртача ойлик эмас, балки ўртача кунлик иш ҳақини ҳисобланг .
Тўлиқ ишланмаган ойларга қуйидагилар мисол бўла олади:
- ташкилотда ишланган биринчи ой, агар ходим ишга ойнинг 1-санасидан қабул қилинмаган бўлса;
- ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини олган;
- ходим иш берувчи ва ходимга боғлиқ бўлмаган бекор туриб қолиш туфайли ишламаган;
- МКнинг 257-модда 6-қисмида назарда тутилган ҳолатлар ўринли бўлган бошқа ойлар.
Бунинг учун қуйидаги формуладан фойдаланинг:
Ўртача кунлик иш ҳақи = Ҳисоб-китоб даври учун ҳисобланган ҳақиқий иш ҳақи : (25,3 х Тўлиқ календарь ойлар сони + Тўлиқ бўлмаган календарь ойларда иш кунлари сони);
Тўлиқ бўлмаган ойдаги иш кунлари сони = 25,3 : Ҳақиқий иш кунлари сони х Ушбу ойда ишланган иш кунлари сони.
2023 йил июнь ойида ушбу комиссия ишида меҳнат низолари бўйича комиссиянинг аъзоси иштирок қилган вақтга тўлов учун ўртача иш ҳақи ҳисобланади. Ходим ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
Ҳисоб-китоб даври – 2022 йил 1 июндан 2023 йил 31 майгача. Ушбу давр учун ходимда тўлиқ ишланмаган 2 кун бор:
- ноябрда у бетоблиги туфайли 5 кун ишламаган (умумий иш кунлари сони – 22);
- февралда иш ҳақи сақланмайдиган 10 кунлик таътилда бўлган (умумий иш кунлари сони – 20).
Ходимнинг лавозим маоши – 4 000 000 сўм. Ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми – 3 600 000 сўм (ноябрь ойи учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси ҳисоб-китобда ҳисобга олинмайди).
Ходимга тўлиқ ишланмаган ойларда иш ҳақи қуйидагича ҳисобланади:
- ноябрда – 3 090 909,09 сўм (4 000 000 : 22 х 17);
- февралда – 2 000 000 сўм (4 000 000 : 20 х 10).
1. Ҳисоб-китоб даври учун ҳисобланган ҳақиқий иш ҳақини ҳисоблаймиз:
4 000 000 х 10 тўлиқ ойлар + 3 090 909,09 + 2 000 000 + 3 600 000 = 48 690 909,09 сўм.
2. Тўлиқ ишланмаган ойлардаги иш кунлари сонини аниқлаймиз:
- ноябрь: (25,3 : 22) х 17 = 19,55;
- февраль: (25,3 : 20) х 10 = 12,65.
3. Ўртача кунлик иш ҳақини ҳисоблаймиз:
48 690 909,09 : (25,3 х 10 тўлиқ ой + 19,55 + 12,65) = 170 725,49 сўм.
Тариф (маош) ўзгарганда ўртача иш ҳақи қандай қайта ҳисобланиши керак
Тарифлар ўзгартирилганда ўртача иш ҳақини ўзгартирилган тарифни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисобланг .
Ходимнинг 6 кунлик иш ҳафтасида 2023 йил 12 майдан 4 июнгача бўлган давр учун ўртача иш ҳақи сақланиб қолади. У ташкилотда 12 ойдан ортиқ ишлаган.
Ўртача иш ҳақи сақлаб қолинадиган давр 20 иш кунига тўғри келяпти, шу жумладан: май ойида – 17 кун, июнь ойида – 3 кун.
Апрель ойида ходимнинг маоши 4 000 000 сўмни ташкил қилган.
2022 йил 1 майдан 2023 йил 30 апрелгача бўлган ҳисоб-китоб даври учун иш ҳақининг қўшимча қисми – 4 800 000 сўм.
2023 йил 1 июндан бошлаб ходимнинг маоши 5 000 000 сўмгача оширилган, иш ҳақининг қўшимча қисми ўзгармаган. Ушбу ошишни ҳисобга олган ҳолда ўртача иш ҳақи қайта ҳисобланиши керак.
Дастлаб ўртача иш ҳақи қуйидагича ҳисобланган:
- ўртача кунлик иш ҳақи:
(4 000 000 + 4 800 000 : 12) : 25,3 = 173 913,04 сўм; - ҳисобланган ўртача иш ҳақи:
173 913,04 х 20 кун = 3 478 260,8 сўм.
1 июндан бошлаб ходимнинг маоши оширилганлиги сабабли июнь ойидаги 3 иш куни учун ўртача иш ҳақи қайта ҳисобланиши лозим.
Маошнинг янги миқдорига асосан ҳисобланган ўртача кунлик иш ҳақи қуйидагини ташкил қилади:
(5 000 000 + 4 800 000 : 12) : 25,3 = 213 438,74 сўм.
Июнь ойида ўртача иш ҳақини 3 кун сақлаш учун 118 577,1 сўм ((213 438,74 – 173 913,04) х 3) қўшимча ҳисобланади.
- Қачон ва қандай тартибда ўртача иш ҳақи ҳисобланиши керак
- Иш қидириш даврида ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоб-китоб қилинади
- Ўртача иш ҳақи ва уни ҳисоблаб чиқариш тартиби
- Иш қидириш даврида ишдан бўшатиш нафақаси ва ўртача иш ҳақи қандай тўланади
- Ходимга ҳар йилги меҳнат таътилида бўлган вақти учун ўртача иш ҳақи тўлаш
Телеграм канали