Қандай қилиб ходимни масофадан ишлашга ўтказиш мумкин

22.11.2021

Коронавирус бўйича карантин иш берувчиларни бандликнинг масофавий шаклидан фойдаланишга мажбур қилди. Меҳнат қонунчилиги талабларини бузмаган ҳолда қандай қилиб ходимларни масофадан ишлашга жўнатиш мумкин? Buxgalter.uz саволларига юридик фанлари номзоди, Меҳнат кодекси муаллифларидан бири Михаил Юсупович ГАСАНОВ жавоб берди.

- Масофадан ишлашга ўтказишни иш берувчининг ташаббуси билан амалга оширса бўладими?

- Ҳам иш берувчи, ҳам ходим масофадан ишлаш режимидан фойдаланиш ташаббуси билан чиқиши мумкин. Асосийси, ушбу масала юзасидан ўзаро келишувга эришишдир.

- Яъни, ҳатто ҳукумат комиссияси қарорлари, форс-мажор, жамоат транспорти ҳаракатининг тўхтатилиши – асос эмасми ва ходимнинг розилигини олиш лозимми?

-  Билишимча, ходимлар одатда масофадан ишлашни рад этишмайди. Иккита муҳим омилнинг мавжудлиги, бу бошқа масала:

  • фақат масофадан ишлай оладиган ходимларга нисбатан масофадан ишлаш режимини ўрнатиш мумкин;
  • ходимнинг уйида ишлаш учун шароитлар (компьютер, интернет) мавжуд бўлиши керак. Ушбу шароитларни зарурат бўлганда иш берувчининг ўзи ташкиллаштириши мумкин.

- У ходимларга компьютерлар тақдим этиши ва бошқа шароитлар яратиши мумкинми ёки барибир шартми?

- Ходимни масофадан ишлаш режимига ўтказишда иш берувчи ходимда бунинг учун шароитлар мавжудлигини (компьютер, алоқа воситалари ва бундай режимда ишлаш учун бошқа зарур қурилмалар) аниқлаб олиши даркор. Айнан шунинг учун баъзи ташкилотлар масофадан ишлашга ўтказилганларга компьютерлар тақдим этишди ва уларга бир марталик ишончнома расмийлаштиришди.

Ходим унга ишончнома бўйича топширилган мол-мулкни қайтармагунча унга нисбатан тўлиқ моддий жавобгар бўлади .

- Тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузиш зарурми?

- Йўқ, шартнома зарур эмас. Тўлиқ моддий жавобгарлик бевосита пул ёки товар қимматликларига хизмат кўрсатадиган ходимга расмийлаштирилади

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.