Директор томонидан бош бухгалтернинг ишдан бўшатилиши чекланганда
Директор ўз ихтиёрига кўра меҳнат шартномасига бош бухгалтер ҳисобот даври якунланганидан кейин ишдан бўшаши мумкинлиги ҳақидаги шартни киритмоқчи бўлганда қандай йўл тутиш керак? Ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш даврида ишдан бўшаш мумкин эмаслиги, акс ҳолда жарима тўланиши белгиланган. Бироқ бухгалтерда қандайдир жиддий ҳолатлар юзага келиши мумкинми? Бундай меҳнат шартномасини имзолаш зарурми?
Ушбу саволга buxgalter.uz нинг илтимосига кўра «Норма» компаниясининг юридик масалалар бўйича эксперти – Альберт САФИН ва адвокат Элеонора МАЗУРОВА жавоб бердилар:
«Бундай меҳнат шартномасини имзоламаслик керак, сабаби у меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зиддир. Бухгалтер билан тузилган меҳнат шартномасида унинг ҳуқуқлари ва кафолатлари норматив ҳужжатларда белгиланган даражадан паст бўлмаслиги лозим .
Бироқ сиз бундай шартномани имзоласангиз ва оқибатда ўзингиз хоҳлаган вақтда ишдан бўшашга қарор қилсангиз, бу ҳақда директорни 2 ҳафта олдиндан хабардор қилган ҳолда бемалол ишдан бўшашингиз мумкин.
Иш берувчи ҳатто судга мурожаат қилганда ҳам сиздан жарима ундира олмайди, имзоланган шартнома банди қонунга зид бўлганлиги сабабли ушбу бандга асосан ҳисобот даври якунлангунга қадар ишлаб беришингизни талаб қила...
