“Ўз хоҳишига кўра” ишдан бўшаш ҳақида 10 та саволга жавоб

22.11.2021

Ишдан бўшашнинг энг кенг тарқалган тури – ходимнинг ўз хоҳишига кўра кетиши ҳисобланади.  Бу борада ўқувчиларимизда пайдо бўладиган саволларга buxgalter.uz илтимосига кўра меҳнат ҳуқуқлари бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб беради:


 – Умумий қоидага кўра, ходим меҳнат шартномасини иш берувчини 2 ҳафта аввал огоҳлантирган ҳолда бекор қилиши  мумкин. Ушбу муддат тугаганидан сўнг ходим ишни тўхтатиш ҳуқуқига эга, иш берувчи эса ходимга меҳнат дафтарчасини бериб, у билан ҳисоб-китоб қилишга мажбур  .


1. Ходим иш берувчидан огоҳлантириш муддати тугагунича меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб этишга ҳаққи борми? Яъни, 2 ҳафтадан кейин эмас, балки, масалан, бир ҳафтадан, уч кундан кейин ва ҳоказо?

Ўрнатилган 2 ҳафталик муддатни қисқартириш фақат ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра амалга оширилиши мумкин . Бироқ, бу қоидадан истисно бор. Агар ходим объектив сабабларга кўра ишни давом эттира олмаса, иш берувчи ходим сўраган муддатда меҳнат шартномасини тугатиши лозим . Таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниш, пенсияга чиқиш, сайланма лавозимга сайланиш, ходимнинг саломатлиги ҳолати, оила аъзоси бўлган ногирон инсонни парваришлаш зарурати, эрининг ҳарбий хизматни ўташ учун бошқа ҳудудга юборилиши ва бошқа  сабаблар шулар жумласидан. МК 99-моддасининг 5-қисмида ходимнинг ушбу корхонада ишини давом эттириши мумкин эмаслигини асословчи вазиятларнинг фақат таҳминий рўйхати келтирилган.


2. Ходим меҳнат шартномасини тугатиш ҳақидаги аризани шахсан эмас, балки хатда...

lock

Чтобы читать дальше, войдите на сайт, используя свою учетную запись. Вы можете воспользоваться своей учетной записью от любого сайта компании Norma. Если у вас нет учетной записи, зарегистрируйтесь.