Қурбон ҳайити 2020 йилги иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади
Жорий йилда Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 31 июлда нишонланади
. 2020 йилги иш вақти тақвими ушбу санани ҳисобга олган ҳолда тузилган. Жорий йилда байрамни нишонлаш билан боғлиқ иш вақти ҳисоб-китобининг ўзига хос жиҳатлари тўғрисида «Норма» компаниясининг кадрлар масалалари бўйича эксперти Валерия ЛЯНДРЕС сўзлаб берди:
– Ушбу санада 5 кунлик ва 6 кунлик иш ҳафтаси бўйича ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунини кўчириш ва қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган.
Июль ойида иш вақти нормаси ўзгармайди:
- 5 кунлик иш ҳафтасида 22 иш куни (175 соат);
- 6 кунлик иш ҳафтасида 26 иш куни (ҳафтасига 40 соат ишланганда 173 соат ва ҳафтасига 36 соат ишланганда 155 соат).
31 июль таътил ҳисоб-китобига киритилмайди .
30 июлда (байрам арафасида) кунлик иш (смена) давомийлиги барча ходимлар учун 1 соатга камайтирилади .
31 июль куни ишлайдиган ходимлар меҳнатига ҳар бир иш соати учун икки ҳиссадан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланиши лозим .
- 31 август иш вақти ҳисоб-китобига қандай таъсир кўрсатади
- 2021 йил учун иш вақти тақвими қандай ўзгарди
- Таътил – 2020: нималарни ҳисобга олишга тўғри келади
- Ўқитувчи қачон имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади
- Қурбон ҳайитини нишонлаш санаси белгиланиши муносабати билан бухгалтер ва кадрлар хизмати ходими нима қилиши керак