Мулкдор-директор билан меҳнат шартномаси тузиш керакми?
“МЧЖда – ягона таъсисчи, унинг ўзи – директор. У билан билан меҳнат шартномаси тузиш керакми? У ким билан шартнома тузади – ўзи биланми?”.
Саволга меҳнат ҳуқуқи бўйича «Норма» эксперти Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
- Директор ташкилотнинг ягона таъсисчиси бўлган тақдирда у билан меҳнат шартномаси тузиш зарурати (имконияти) тўғрисидаги масала бўйича анчадан буён мунозара олиб борилмоқда.
Агар МКнинг 82-моддасига мурожаат қилинса, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун асос эса – ходим билан тузилган меҳнат шартномаси.
Корхона раҳбарини ишга қабул қилиш -корхона мулки эгасининг ҳуқуқи. Ва ушбу ҳуқуқини у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга оширади .
Буйруқ ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади .
Агар раҳбар – ташкилотнинг ягона раҳбари бўлмаса, у билан меҳнат шартномаси тузиш сўзсиз ҳисобланади, меҳнат шартномасини албатта расмийлаштириш лозим. Бу МКнинг 82-моддаси ва кодекснинг бошқа моддалари маъносидан келиб чиқади. Жумладан, МКнинг 100-моддасида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат...
