Қачон ходим рози бўлсада, уни таътилдан чақириб олиш мумкин эмас
Чақириб олиш - йиллик ҳақ тўланадиган меҳнат таътилида бўлган ходим меҳнатига зудлик билан зарурат туғилганда учрайдиган, жуда кенг тарқалган вазият. МКга асосан ходимни таътилдан фақат унинг розилиги билан чақириб олиш мумкин. Бироқ ҳатто таътилга чиққаннинг розилигига эга бўлган тақдирда ҳам иш берувчи ҳар доим ҳам ушбу кадрларга доир тартиб-таомилни қўллай олмайди. Нима учун?
“Норма” эксперти Ленара ХИКМАТОВА меҳнат ҳуқуқи нормаларини buxgalter.uz учун махсус тушунтирди:
- Яна бир бор эслатиб ўтамиз: ходимнинг розилигисиз таътилдан чақириб олиш меҳнат қонунчилигининг бузилиши ҳисобланади
. Айбдор мансабдор шахс жавобгарликка тортилиши мумкин.
Агар ходим ишга муддатидан олдин чиқишни рад этса, бу меҳнат интизомини бузиш сифатида ҳисобланиши мумкин эмас. Ходим ушбу вазиятда иш берувчига бўйсунмасликка тўлиқ ҳуқуқи бор.
Хусусан, ходимнинг меҳнат тўғрисидаги қонун ва бошқа норматив ҳужжатларга кўра, фақат ходимнинг розилигига биноан ҳал қилинадиган масала бўйича иш берувчининг фармойишини бажаришни рад этиши меҳнат мажбуриятларини бузишлик деб ҳисобланмайди ва интизомий жазо қўлланиши учун асос бўлиши мумкин эмас. Шу жумладан - ходимнинг иш берувчининг меҳнат таътилидан чақириб олиш ёки таътилни бошқа муддатга ўтказиш тўғрисидаги талабларини бажаришни рад этиши .
Ўз навбатида таътилда бўлганнинг ўзи ҳам унга берилган таътилни тўхтатиш ва иш берувчидан уни чақириб олишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Қандай ҳолларда чақириб олишга ҳатто ходимнинг розилиги билан ҳам йўл қўйилмайди
Агар таътилни бўлиш ва чақириб олиш муносабати билан таътилни бошқа муддатга ўтказишга...
