Пригодится каждому кадровику в сентябре:
Ходимларни ҳарбий рўйхатга олиш қандай амалга оширилади
Хусусий компания ўз ходимларининг ҳарбий рўйхатга олишни юритиши шартми ёки бу фақат давлат ташкилотлари учун мажбурийми? Қандай ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари сўралади ва нималарга эътибор бериш лозим? Buxgalter.uz саволларига “Норма”нинг меҳнат ҳуқуқи бўйича эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
-Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларни идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда, шу жумладан таълим муассасаларида уни юритишни шахсий назорат қилишга мажбурдирлар . Шу сабаб, фуқароларни ишга қабул қилишда иш берувчи уларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари:
- ҳарбий хизматга мажбурларда - захирадаги офицер гувоҳномаси, ҳарбий гувоҳнома;
- чақирилувчиларда – қайд этиш гувоҳномаси мавжудлигини текшириши лозим.
Агар ишга қабул қилинаётган фуқаро ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларини тақдим қилишдан бош тортса ёки ушбу ҳужжатларда тегишли белгилар (ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақида, қабул қилиш кунида амалда бўлган чақириқнинг қолдирилиши тўғрисида) бўлмаса, иш берувчи уни ишга қабул қилишни рад этиши мумкин .
Бундан ташқари иш берувчи:
- мудофаа ишлари бўлимларига ишга олинган ва ишдан бўшатилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида хабар бериши шарт;
- бир йилда камида 1 марта туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига ходимларнинг Т-2 шаклидаги шахсий варақасини текширув учун тақдим этади;
- ходимларни ҳарбий рўйхатга олишни юритиш билан боғлиқ бошқа мажбуриятларни зиммасига олади.
Агар корхонада 500 ёки ундан ортиқ ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар фаолият юритса, ҳарбий рўйхатга олишни бошқа меҳнат мажбуриятларидан озод қилинган ходим юритади. Фақатгина ҳарбий рўйхатга олиш билан банд бўлган ходимлар сони уларнинг ҳар бирининг юклама меъёрига боғлиқ .
Агар ҳисобда ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар сони 500 тадан кам бўлса, ҳарбий рўйхатга олишни юритишни корхона ходимларининг бирига ўриндошлик асосида юклаш мумкин.
- Ҳарбий рўйхатга олиш ҳужжатлари қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади?
- Ходимларни ҳарбий рўйхатга олишни шахсий назорат қилиш доирасида иш берувчи қандай мажбурий тадбирларни амалга ошириши лозим?
- Ходим ҳарбий йиғинга ёки армияга чақирилса, нима қилиш керак?
Шу ва бошқа долзарб саволларга Ленара Хикматованинг Кадрлар иш юритуви бўйича муаллифлик онлайн-курсида жавобларни олиш мумкин. Бошланиш вақти - 2 ноябрь, соат 14.30.
Тавсия этамиз! Қуйидаги ҳавола орқали ўтинг.