Чет давлат меҳнат дафтарчасининг ўрнига миллий намунадагисини расмийлаштириш
Ўзбекистон Республикаси фуқароси ишга жойлашишда миллий намунадаги меҳнат дафтарчаси йўқлиги учун бошқа давлатда берилган меҳнат дафтарчасини тақдим этди. Иш берувчи қандай йўл тутиши лозим? Бу меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни киритиш мумкинми ёки янгисини расмийлаштириш керакми?
Янгисини расмийлаштириш керак.
Ўзбекистон Республикасида иш берувчилар томонидан меҳнат дафтарчаларининг Вазирлар Маҳкамасининг 1995-йил 6-июлдаги 258-сон “Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган намунаси қўлланилади. Чет давлатнинг меҳнат дафтарчаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
- Эски намунадаги меҳнат дафтарчаси ўрнига дубликат расмийлаштириш
- Чет эллик ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритиш тартиби
- Чет элда ишлаш даврини иш стажига қандай киритиш мумкин
- Асосий ходимнинг ўрнига вақтинча бошқа ходимни ишга олиш тартиби
- Бола парвариши таътилида бўлган ходимнинг ўрнига муддатли шартнома асосида ишга олиш