Тарафлар келишувига кўра ишдан бўшатишда ходим фикри ўзгарса... закрытый
29.11.2021
Иш берувчи жорий ойнинг 15-санасида ходим билан меҳнат шартномасини шу ойнинг 20-санасида бекор қилиш тўғрисида келишув имзолади. Ушбу муддатга икки кун қолганда ходим меҳнат шартномасини бекор қилиш фикрини ўзгартирганлигини билдирди. Иш берувчи эса фикрини ўзгартирмади. Мазкур ҳолатда иш берувчи қандай йўл тутади? Меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра бекор қилинадими?
