Ходим ID карта олган ёки яшаш манзилини ўзгартирганда ЯММТга маълумот киритиш

preview

“Ходим – Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти ўрнига ID карта (ID картаси ўрнига янгисини) олди. my.mehnat.uz ёрдамида тузиладиган маълумот ва ҳужжатларда ходимнинг ушбу ўзгаришлари акс этиши учун иш берувчи нима қилиши керак? “Паспорт ўзгаришсиз қолганида маълумотларни янгилаш” тугмаси нима учун керак?”

kadrovik.uz илтимосига кўра ушбу саволга «ЯММТ» ИДАК мутахассиси Зарнигор Абдураҳмонова жавоб берди:

 

  – Агар ходим янги ID карта олган (уни олиш сабабидан қатъи назар) ёки яшаш манзили ўзгарган бўлса:

  1. Иш берувчининг my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетига киринг;
  2. Ўнг тарафдаги менюдан янги ID карта олган ёки доимий турар жой манзилини ўзгартирган ходим ишлайдиган бўлим номини танланг;
  3. Очилган ходимлар рўйхатида ходимнинг фамилиясини топиб, устига босинг;
  4. “Маълумотларни янгилаш” тугмасига босиб, қалқиб чиқувчи ойнани тўлдиринг;
  • тегишли графага ID карта серияси ва рақамини киритинг;
  • «Янгилаш» тугмасини босинг.
Эътибор беринг
Иш берувчи ушбу жараённи тугатмагунча, my.mehnat.uz сайти ёрдамида тузилган барча маълумот ва ҳужжатлар ходимнинг аввалги паспорт маълумотлари билан кўринади.

“Маълумотларни янгилаш” тугмасини босганингиздан сўнг экранда пайдо бўладиган ойнада “Паспорт маълумотлари ўзгаришсиз қолганда маълумотларни янгилаш” тугмаси мавжуд. Ундан ходим янги доимий турар жойда қайта рўйхатдан ўтганида (яшаш манзили ўзгарганда) фойдаланиш мумкин.

Ушбу тугмадан фойдаланиш маълумотларни янгилаш жараёнини осонлаштиради: паспорт (ID карта) серияси ва рақамини киритишга зарурат қолмайди. Тугмани боссангиз, ЯММТда ходимнинг янги турар жой манзили акс этади.

My.mehnat.uz My.mehnat.uz My.mehnat.uz /publish/doc/text176436_hodim_id_karta_olgan_eki_yashash_manzilini_uzgartirganda_yammtga_malumot_kiritish