«Иш ўрни» ва «иш жойи» тушунчаларини чалкаштирманг.
Иш ўрни - бу ходим меҳнат вазифаларини амалга оширадиган муайян ўрин (хона, цех, бошқариладиган транспорт воситаси ва бошқалар).
Ходимнинг иш ўрнини агар меҳнат шартномасида кўрсатилмаган бўлса, унинг розилигисиз ўзгартиришингиз мумкин. Агар кўрсатилган бўлса, ўзгаришни ходим билан келишинг. Ходим ўзгаришга қарши бўлса, унинг иш жойини ўз ташаббусига кўра ўзгартиринг .
Мисол
Ходимнинг розилигисиз унинг иш ўрни ўзгариши
Меҳнат шартномасида ходим ишга олинган бўлим келтирилмаган. Иш берувчи унга ён корпусда жойлашган бошқа бўлимда иш ўрни тақдим этишга қарор қилди. Шу билан бирга мутахассислиги, малакаси ва лавозими ўзгармайди.
Дастлабки розилик олмаса бўлади.
Buxgalter.uz тавсия қилади
Ходимнинг розилиги билан иш ўрни ўзгариши
Меҳнат шартномасида ходим «А» ишлаб чиқариш бўлинмасига пайвандчи лавозимига қабул қилинганлиги кўрсатилган. Бир йилдан сўнг иш берувчи уни ушбу мутахассислик бўйича «В» бўлинмасига ўтказишга қарор қилди. Ходимнинг розилиги олиниши зарур ва меҳнат шартномасида келтирилган иш жойи ўзгартирилиши ёки Меҳнат кодексининг 89-моддасида келтирилган сабабларга кўра ундан розилик олмасдан ўтказиш керак.
Меҳнат шартномасида аниқ кўрсатилмаган иш ўрни ўзгартирилганда буйруқ чиқаринг .
Агар иш жойи шартномада келтирилган бўлса, дастлаб шартномага қўшимча келишув тузинг, кейинчалик буйруқни расмийлаштиринг.
Вазият
Ҳайдовчиларни бир автомобилдан бошқа автомобилга кўчириш
Юридик шахснинг балансида енгил ва юк автомобиллари мавжуд. Иш берувчи иккита енгил автомобиль ҳайдовчиларининг ўрнини алмаштиришга, учинчи енгил автомобиль ҳайдовчисини фура юк машинасига ўтказиш ва унга юк ташишни топширишга қарор қилди.
Ўрин алмашишларни бошқа жойга ўтказиш деб расмийлаштириш керакми?
– Ҳайдовчиларнинг бир енгил автомобилдан бошқасига алмаштирилиши иш ўрнининг ўзгариши ҳисобланади. Меҳнат шартномасида автотранспорт воситасининг тури ва давлат рақами келтирилмаган бўлса, ходимдан розилик олиш талаб этилмайди, буйруқ чиқаришнинг ўзи етарли бўлади. Акс ҳолда бу меҳнат вазифасининг ўзгариши ҳисобланади. Бунда ҳайдовчини бошқа ишга ўтказилганини расмийлаштириш лозим.
Агар меҳнат шартномасида шартлашилган иш ўрнини ходимнинг розилигисиз ўзартириш талаб этилса, меҳнат шартларини ўзгартиришнинг умумий қоидалари бўйича ҳаракат қилинг . Ходим янги иш жойида ишлашни давом эттиришни рад этадиган бўлса, у билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 89-моддаси 4-қисмига асосан бекор қилинг.
Вазият
Лавозими ва мажбуриятлари сақланган ҳолда ходимнинг бошқа бўлинмага ўтказилиши
Раҳбар ходимни бир бўлинмадан бошқа бўлинмага доимий асосда ишга ўтказмоқчи. Ходимнинг лавозим номланиши ва мажбурияти сақланиб қолади.
Бошқа ишга ўтказилганлиги тўғрисида буйруқ чиқариш керакми? Ёки бу иш ўрнининг ўзгариши саналиб, буйруқ шарт эмасми?
– Ходимнинг меҳнат вазифаси ўзгармаяпди, бу бошқа ишга ўтказиш ҳисобланмайди. Агар меҳнат шартномасида бўлинма кўрсатилган бўлса, қўшимча келишув билан унинг номини янгисига ўзгартиринг. Иш ўрни ўзгарганлиги тўғрисида буйруқ чиқаринг.
Меҳнат шартномасида бўлинма номи қўрсатилмаган бўлса, қўшимча келишув расмийлаштирманг. Иш ўрнининг бундай алмашиши меҳнат шартларининг ўзгариши ҳисобланмайди ва ходимнинг розилигини олиш талаб этилмайди . Бироқ иш ўрни ўзгарганлиги тўғрисида буйруқ расмийлаштиринг.
Вазият
Иш берувчи ходимларни бошқа ҳудудга ўтказмоқчи
Таъсисчи шаҳарда офис биносини сақлаган ҳолда ишлаб чиқариш ва омборхоналарни шаҳардан ташқарига кўчиришга қарор қилди. Кўпчилик ходимлар янги жойнинг узоқда жойлашганлиги сабабли қўчиб ўтишга розилик билдирмаяпди. Компания хизмат автотранспорти тақдим этмайди. Маъмурият кўчиб ўтишга розилик билдирмаган ходимларга ўз хоҳишига кўра ариза ёзишни таклиф этди.
Агар ходим буни бажаришдан бош тортса, нима бўлади? Ходимлар янги иш ўринларида ишлашдан бош тортганда, ишдан бўшаш пайтида иш берувчи компенсация тўлашга мажбурми?
– Ходимлар ўз хоҳишига кўра меҳнат шартномасини тугатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда уларда компенсация олиш ҳуқуқи бўлмайди. Меҳнат шартномасида шартлашилган иш жойининг ҳудудий ўзгариши меҳнат шартларининг ўзгариши ҳисобланади ва ходимлардан розилик олишни талаб этади. Иш берувчи бўладиган ўзгаришлар тўғрисида ходимни камида 2 ой олдин тилхат асосида огоҳлантириши шарт . Ходим янги жойлашган ерда ишлашдан бош тортган тақдирда, у билан меҳнат шартномаси ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлаш орқали тугатилиши мумкин .
Меҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиш ва нотўғри ёзувларни тузатиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базасиМеҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиш ва нотўғри ёзувларни тузатиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базасиМеҳнат дафтарчаларига ўзгартиришлар киритиш ва нотўғри ёзувларни тузатиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси/ru/publish/doc/text177361_ish_joyi_uzgarishi_qanday_rasmiylashtiriladi