Пригодится каждому кадровику в декабре:
my.mehnat.uz сайтида штат қисқартирилишини акс эттириш тартиби
Ташкилот штат қисқартиришни режалаштиряпти, бўшаган иш ўринларига янги мутахассислар олинмайди.
Кадрлар бўйича инспектор Миллий вакансиялар базасида бўшаган иш ўринлари кўринмаслиги учун my.mehnat.uz сайтида вазиятни қандай акс эттириши керак? Бу саволга “ЯММТ” ИДАК дирекцияси Ривожлантириш ва жорий этиш бўлими бош мутахассиси Отабек Юнусов жавоб берди:
- "my.mehnat.uz сайти да ходим билан меҳнат шартномасининг бекор қилиниши ёки уни бошқа ишга ўтказиш ҳақида қўшимча келишувни рўйхатдан ўтказишингиз билан ҳосил бўлган вакант иш ўрнини ўчиринг. Акс ҳолда вакант иш ўрни 5 календарь куни давомида Миллий вакансиялар базасига келиб тушади.
Бўш иш ўринлари ташкилотнинг бу вакансиялар кўрсатилмаган янги штат жадвали асосида ўчирилади.
Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши рўйхатдан қандай ўтказилади
1. Иш берувчининг my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетига киринг.
2. Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходимнинг фамилиясини топинг ва унга босинг.
3. “Меҳнат шартномасини бекор қилиш” тугмасини босинг (қизил тугма).
4. Экранда пайдо бўлган жадвални меҳнат шартномасини бекор қилиш санаси ҳамда буйруқ санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда тўлдиринг.
5. “Меҳнат шартномасини бекор қилиш” қизил тугмасини босинг.
Эътибор беринг, my.mehnat.uz айтида меҳнат шартномасининг бекор қилинганини расмийлаштиришингиз билан ходимнинг Ф.И.Ш. иш куни якунига қадар бош саҳифада кўриниб туради ва фақат кейинги куни бу иш ўрни вакант сифатида кўрсатилади. Меҳнат шартномасининг бекор қилингани ҳақидаги маълумот эса “Меҳнат шартномалари архиви” бўлимига ўтади.
Ходимни бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги қўшимча келишув рўйхатдан қандай ўтказилади
1. Иш берувчининг my.mehnat.uz сайтидаги шахсий кабинетига киринг.
2. Меҳнат шартномаси бекор қилинаётган ходим фамилиясини топинг ва унга босинг.
3. “Қўшимча келишув” тугмасини босинг.
4. Қўшимча келишув тузишнинг сабабларини танланг (бошқа лавозимга ўтказиш, шартнома ставкасининг ўзгариши, меҳнат шартномаси тугашининг санаси ўзгариши, шартнома турининг ўзгариши, бошқа ташкилотга ўтказиш) ва очилган шаклни тўлдиринг (меҳнат шартномасига қўшимча келишувнинг рақами, тузилган санаси ҳамда буйруқ санаси ва рақамини киритиш керак бўлади)
5. Шакл тўлдирилгандан кейин “Сақлаш ва имзолаш” тугмасини босинг.
Энди бош саҳифадаги ходим эгаллаб турган иш ўрни рўпарасида “вакант” сўзи кўриниб туради.
Керак бўлмаган иш ўрни қандай ўчирилади
Қисқартирилаётган вакант рўпарасидаги “Ҳаракат” устунидаги қизил сават устига босинг.
Агар бир вакант ўринда бир қанча ходим рўйхатдан ўтган бўлса (масалан, 0.25 ва 0.75 ставка), уни бўш иш ўрнида бирорта ҳам амалдаги меҳнат шартномаси қолмаганидан кейин ўчириш мумкин.
Олег Гаевой тайёрлади