Шифокорга борган ходим “касаллик варақаси”ни олиб келмаса

preview

Ходим ишга чиқмай, бир неча кун давомида тиббий текширувдан ўтди. Кейинчалик тиббий маълумотномалар ва хулосаларни олиб келди, бироқ касаллик варақасини тақдим этмади. Бу ҳолда иш берувчи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлашга мажбурми?

 

– Йўқ, мажбур эмас.

Шахсни ишдан озод қилиш ва вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўлаш учун асос бўладиган ҳужжат вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳисобланади  .

Фуқароларнинг касаллиги, шикастланганлиги, ҳомиладорлиги, туққанлиги, оиланинг бетоб аъзосини парваришлаганлиги, протез қўйдирганлиги, санаторий-курортда даволанганлиги, шунингдек соғлиғи ҳолатига кўра бошқа ишга ўтказиш учун ва карантин туфайли меҳнатга вақтинча лаёқатсизлигини экспертиза қилиш натижаларига кўра аниқланган меҳнатга вақтинча лаёқатсизлиги меҳнатга лаёқатсизлик варақаси билан тасдиқланади .

Ходим тақдим этган, тиббий текширув якунларига кўра берилган маълумотномалар ва хулосалар вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг ўрнини босмайди ва иш берувчига унга тегишли нафақа тўлаш мажбуриятини юкламайди.


Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар Иш ҳақи, компенсация ва бошқа тўловлар /publish/doc/text177946_shifokorga_borgan_hodim_kasallik_varaqasini_olib_kelmasa